Тадқиқотда қўлланилган методиканинг тавсифи: тадқиқотни бажаришда ўқув-методик адабиётларни ўрганиш, психологик-педагогик таҳлил, маънавий-маърифий, маданий, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни, анъанавий ва инновацион тажрибаларни ўрганиш, лойиҳалаштириш, моделлаштириш, педагогик кузатувлар, анкета, суҳбат, тест, интервю, педагогик тажриба-синов ва маълумотларга математик-статистик ишлов бериш усулларидан фойдаланилган.
Тадқиқот натижаларининг жорий этилиши: диссертатсия ишининг асосий ғояси ва мазмуни асосида илмий амалий анжуманларидаги конференцияларида ва бир қатор чет эл ва республика журналларда амалиётга жорий қилинмоқда.
Тадқиқот ишининг назарий ва амалий аҳамияти:ахлоқий тарбия ва унинг мазмуни, бошланғич синф ўқувчиларига инновацион ёндашув орқали ахлоқий тарбия беришни такомиллаштиришда янги ғоялардан фойдаланишнинг асосий вазифалари тўғрисидаги илмий-назарий, педагогик-психологик манбаларда келтириб ўтилган усул ва воситалар, мазкур тарбия жараёнини ташкил этиш шакллари билан шу соҳада илмий изланиш олиб бораётган ёш тадқиқотчилар, талабалар, халқ таълими педагог ходимлари фойдаланишлари мумкин.
Бошланғич синф ўқувчиларига инновацион ёндашув орқали ахлоқий тарбия беришни такомиллаштириш самарадорлигини таъминловчи метод ва воситалар тизимидан халқ таълими ходимлари, оила ва маҳалла масъуллари таълим-тарбиявий ишларини такомиллаштиришда фойдаланишлари мумкин.
Тадқиқот ишининг тузилиши: ушбу тадқиқот иши уч боб, саккиз параграф, умумий хулоса ва тавсиялар, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан иборат.
I БОБ . БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИГА ИННАВАТСИОН ЁНДОШУВ ОРҚАЛИ АХЛОҚИЙ ТАРБИЯ БЕРИШНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ
1.1-§. Бошланғич синф ўқувчиларга иннаватсион ёндошув орқали ахлоқий тарбия беришнинг ахволи ва имкониятлари.
Жамиятимиз истиқболда қандай бўлиши ёш авлоднинг билим даражаси ва фикрлашига боғлиқ. Бошланғич таълим болани етукликка ундовчи, фаол фикрлашга ўргатувчи асосий босқич ҳисобланади. Ўқувчиларда Давлат таълим стандартларига мос кўникма, билим, малака ва компетенцияларни ҳосил қилиш, умуммаданий кўникмаларни шакллантириш, уларни жамият ҳаётига тайёрлаш, фикрлашни ривожлантириш, ватанпарварлик, мустақиллик тамойиллари асосида демократияга содиқлик ҳиссини шакллантириш ўқув жараёнининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.
Бугунги кунга келиб зомонавий таълим мазмуни ва унинг методик тизими янада такомиллаштирилмоқда. Сўнгги йилларда амалга оширилган тадқиқотлар ва педагогик амалиёт шуни кўрсатмоқдаки, ўқув жараёнида ўқувчиларга маълум даражада билим бериш, дастлабки амалий кўникма ва малакаларни ҳосил қилишнинг ўзи етарли эмас. Уларда ижтимоий тажриба яъни компетенцияларни шакллантириш алоҳида долзарблик касб этмоқда. Шу билан бир қаторда ўқув жараёнининг методик таркибини ҳам бойитиш, таълим самарадорлигини таъминлаш мақсадида таълимда педагогик технологияларни қўллаш учун қулай муҳит яратиш ниҳоятда зарур.
Бошланғич таълим ўқувчи шахсини ҳар томонлама шакллантириш, уларда фикрлаш фаоллигини таркиб топтириш учун қулай давр ҳисобланади. Бошланғич синф ўқувчиларида нутқнинг ривожланиши билан бир қаторда фикрлаш фаоллиги ҳам вужудга келади. Ўқувчининг таққослаш, таснифлаш, умумлаштириш, тизимлаштиришга оид дастлабки кўникмалари унинг ўз
фикрларини мантиқий изчилликда аниқ, образли, равон баён қила олишида намоён бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |