Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Термиз давлат университети Иқтисодиёт факултети


Download 0.79 Mb.
bet16/21
Sana20.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1631880
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
Qahhorov Hojiakbar 519 moliya sirtqi

Фойданинг тақсимланиши


Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида фойда ўз аҳамиятини йўқотмайди. Барча хўалик юритувчи субъектлар учун фаолиятни баҳоловчи асосий мезон бўлиб қолади.
Фойданинг баланс (умумий) ҳисоб-китоб ва қолдиқ шакллари мавжуд.
Баланс (умумий фойда) бу маҳсулот сотишдан тушган тушумдан уни ишлаб чиқариш ва сотиш учун кетган харажатларни чегириб ташланган қисмига ёрдамчи фаолият эвазига олинган даромад, ортиқча воситаларни сотиш эвазига тушган тушумлар ва бошқа ноишлаб чиқариш фаолияти даромадларининг йиғиндисига айтилади.
Ҳисоб-китоб фойдаси, кўпчилик ҳолларда корхона ихтиёрига қолган фойда ҳам деб юритилади. Унинг иқтисодий мазмуни бу баланс (умумий) фойдадан бюджет тўловлари (биринчи навбатда тўловлар)ни чегириб ташлаш орқали аниқланади.
Ҳисоб-китоб фойдаси корхона Низомига кўра умумий йиғилиш қарори билан тақсимланади. Корхона ихтиёрига қолдирилган фойданинг умумий йиғими мустақил равишда фойдаланади.
Бу фойда эвазига қуйидаги фондлар ташкил этилиши мумкин:

  • заҳира фонди;

  • амортизация фонди;

  • ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва фан техника тараққиёти фонди;

  • двидендларга ажратма;

  • бошқа фондлар.

Корхона Низоми ва норматив хужжатларида фондлар тизимининг сони ва фойданинг мақсадлари акс эттирилади.
Бозор иқтисодиёти шароитида заҳира фонди мажбурий ҳисобланади. қолган фондларни ташкил этиш тартиби ва улардан фойдаланиш таъсис хужжатларида акс эттирилади.
Заҳира фонди баланс фойдадан солиққа тортилгунга қадар қисмидан ташкил топади. Заҳира фондига унинг миқдори устав фондининг 25 фоизга етгунга қадар ажратиб борилади. Йиллик ажратма миқдори таъсис хужжатларида белгиланган тартиб бўйича ҳисобланади.
Асосий заҳира фондига ажратма корхонанинг биринчи фаолият кўрсата бошлаган йилидан бошлаб амалга оширилади, чунки белгиланган фойда даражасига эришгунга қадар бир икки йилга давлат бюджети тўловларидан озод этилади.
Амалиётда заҳира фонди корхонанинг Низоми ва таъсис хужжатларида кўрсатилган мақсадларда фойдаланилади.
Бундан ташқари таъсис хужжатларида сарфланган маблағларни ўрнини қоплаш кўрсатилган бўлиши шарт.
Амортизация фонди - маҳсулот таннархининг таркибига киритилган амортизация ажратмалари ҳисобига ташкил этилади. Корхоналарнинг Низом ва таъсис хужжатларида алоҳида шартлар кўрсатилмаган бўлса, харакатдаги оддий корхона каби ажратмалар ажратиб борилади.
Агар амортизация ажратмаси мустақил аниқланадиган бўлса, таъсис хужжатларига тегишли мулкга оид амортизация ажратилиши Низоми ва унинг аниқлаш усули қўшиб қўйилиши шарт.
Амортизация ажратмаси қимматбаҳо қоғоз ихтиёрида бўлади, зарурияти бўлганда устав жамғармалари капитални кенгайтириш мақсадида фойдаланилади.
Фан техника тараққиёти ва ишлаб чиқаришни ривожлантириш фонди баланс фойдадан солиққа тортилгунга қадар ташкил этилади. Ушбу фондларга ажратмалар нормаси корхона таъсис хужжатларида қайд этилиши лозим. Юқоридаги фондларга ажратилган маблағлар асосан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:
- ишлаб чиқаришни кенгайтириш;
- модернизациялаш;
- маркетинг хизматини ташкил этиш;
- янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқаришга қаратилган турли лойихаларни молиялаштириш.
Девидендлар – жамият томонидан акциялар бўйича тўланадиган барча дивидендлар акцияга эга бўлган акциядорлар ўртасида ҳар бир акциядорга тегишли акциялар сони ва турига муносиб равишда тақсимланади.
Акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорига қараб дивидендлар йилига камида бир маротаба тўланади.
Дивидендлар пул шаклида акциялар қарз мажбуриятлари, облигациялар ва бошқа мажбуриятлар ёки натура шаклидаги акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига мувофиқ равишда кузатув кенгашининг тавсияси билан тўланади.
Дивидендлар амалдаги қонунлар асосида миллий валютада тўланади. қўшма корхоналарда чет эллик инвесторларга дивидендлар чет эл валютаси кўринишида тўланади. Чет эл инвесторларига тўланадиган барча дивидендлар ¤збекистон Республикасининг Марказий банкининг дивидендлар тўланадиган санага эълон қилинган расмий айирбошлаш курси бўйича ҳисобланади.
MAKEDON SAVDO ISHLAB CHIQARISH МЧЖнинг молиявий хўжалик фаолиятини юритишдан олинган зарар айбдор моддий жавобгар шахс ва маъсуллардан ундирилади. Ундириш имкони бўлмаган тақдирда захира фонди ҳисобидан қопланиши мумкин.



Sorish xajmi

O`sish sur`atlari





Bozordagi hissa


Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling