Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги tермиз давлат университети


Download 0.93 Mb.
Sana26.11.2020
Hajmi0.93 Mb.
#153373
Bog'liq
Пед амал дастури Abdulla



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
TЕРМИЗ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ

ХОРИЖИЙ ФИЛОЛОГИЯ ФАКУЛЬТЕТИ

ИНГЛИЗ ТИЛИ ВА АДАБИЁТИ КАФЕДРАСИ
Тасдиқлайман”

Ўқув ишлари проректори

____________доц.Ў.Ахмедов.

______2020 йил

5120100 –Филология ва тилларни ўқитиш (инглиз тили)” ва 5111400-Хорижий тил ва адабиёти (инглиз тили) таълим йўналишлари 4-курс талабалари учун


ПЕДАГОГИК АМАЛИЁТДАСТУРИ


Термиз-2020

Фаннинг ишчи ўқув дастури ўқув, ишчи ўқув режа ва ўқув дастурига мувофиқ ишлаб чиқилди.



Тузувчилар:

Ахмедова Ш.М. ТерДУ инглиз тили ва адабиёти кафедраси катта ўқитувчиси

Қодирова М.Т. ТерДУ инглиз тили ва адабиёти кафедраси каттаўқитувчиси

Давлятова Э.М. ТерДУ инглиз тили ва адабиёти кафедраси катта ўқитувчиси

Каюмова Ш.Қ. ТерДУ инглиз тили ва адабиёти кафедраси катта ўқитувчиси

Хасанова К.Б. ТерДУ инглиз тили ва адабиёти кафедраси ўқитувчиси

Фозилов О.Ю. ТерДУ инглиз тили ва адабиёти кафедраси каттаўқитувчиси

Мадалов Н.Э . ТерДУ инглиз тили ва адабиёти кафедраси ўқитувчиси

Ходжаева Н.Т. ТерДУ инглиз тили ва адабиёти кафедраси ўқитувчиси
Тақризчи:

Панжиева Н.Н. ТерДУ инглиз тили ва адабиёти кафедраси доценти, филология фанлари номзоди

Фаннинг ишчи ўқув дастури инглиз тили ва адабиёти кафедрасининг 2020 йил “___”______________ даги “___” -сонли йиғилишида муҳокамадан ўтган ва факультет кенгашида муҳокама қилиш учун тавсия этилган.
Кафедра мудири: ____________ Худайқулов А.Э
Фаннинг ишчи ўқув дастури хорижий филология факультети кенгашида муҳокама этилган ва фойдаланишга тавсия қилинган (2020 йил “___”_________ даги “___”-сонли баённома).
Факультет кенгашираиси:___________Самиев А.С.

Фаннинг ишчи ўқув дастури Термиз давлат университети ўқув-методик Кенгашининг 2020 йил “___” _________ “___” -сонли мажлисида тасдиқланган.



ЎУБ бошлиғи_________________ Ядгаров К.
КИРИШ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 10 декабрдаги ПҚ-1875-сон қарорини бажариш юзасидан бир қатор ишлар таълим тизимида амалга оширилмоқда. Шундан келиб чиқиб чет тиллар битирувчиларининг тайёргарлик даражасига маъсулиятли талаблар қўйилади.

Ушбу амалиёт режаасосида ўтказиладиган барча ишларнинг максади, хамда вазифаси «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» ва «Таълим тўғрисидаги» қонунини, ҳукуматимиз ва Президентимизнинг ишончи бўлган ёш мутахассисларни педагогик амалиёт бўйича малакасини ошириш хамда мазкур ўқув дастури «Давлат таълим стандарти» асосида тузилди. Дастур бакалавр талабаларни касбий тайёргарлигини амалиёт даври мобайнида мустаҳкамлашга қаратилган бўлиб, уларни бўлажак фаолиятларига асос бўла олади ҳамда турли ўрта ўқувмуассасалари (ўрта умумтаълим мактаб, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари)да ўқитувчилик касбига тайёрлайди. Талабалар бакалаврият мобайнида ўрганган замонавий педагогик технологиялар, чет тили ўқитиш тамойиллари, метод, усул ва воситаларни амалиёт мобайнида қўллайдилар ва шу тарзда инглиз тилини ўқитиш малакаларини оширадилар.

Педагогик амалиётнинг вазифалари:

1. Талабаларнинг университетда тегишли бакалавр йўналиши бўйича олган назарий билимларини чуқурлаштириш ва уларни ўқув муасссасасаларида ўқув – тарбия ишларга тадбиқ этиш.

2. Психология, педагогика ва бакалавр таълим йўналишидаги асосий ўқув фанлари ўқитиш услубиёти фанларидан олинган билимлари асосида талабаларни ўқувчиларнинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ўқув –тарбия ишларини олиб боришга ўргатиш.

3. Талабаларни синф рахбарлиги вазифасини бажаришга, ўқувчилар жамоаси билан ишлашга ўргатиш.

4. Педагогик амалиёт ўтиш даврида талабаларда ўқув муассасалари низоми тузилиши, ишлаш тартиби, ўқитувчи касбининг ўзига хос хусусиятларини тўла ўзлаштириши, ўқув фанлари бўйича мустақил дарс ўтиш малакава кўникмаларини шакллантириш, мустақил ҳолда ўқитувчи вазифасида ишлаб, тўла маъсулият билан ўқувчиларнинг фанлар бўйича ўзлаштириши ва таълим – тарбияга жавобгарлигини ҳис этишга ўргатиш.

5. Талабаларнинг педагогик касбига бўлган интилишини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, ҳамда мустақил ва ривожланаётган Ватанимизнинг хақиқий ватанпарварларини тарбиялашда ўз педагогик қобилиятини сафарбар қилишга ўргатиш.



Педагогик амалиётнинг муддати

Педагогик амалиёт 4-курсда 7-семетрда 8 ҳафталик муддатда ўқув муссасаларида ўтказилади. Педагогик амалиётнинг ўқув йили давомида ўтказилиш муддати ўқув жараёни графиги асосида аниқланади.

Педагогик амалиётда талабалар асосан ўқув муассасасалари (мактаблар, академик-лицейлар, касб-ҳунар коллежларида) тузилиш структураси, маъмурият ва ўқитувчилар жамоаси вазифалари, ўқув муассасалари ички тартиб- интизомлар қоидалари, ўқув – режалари тузилиши, фанлар бўйича ўқув дастурлари ва улар асосида календарь - тематик иш режалари тузишни ўрганадилар.

Амалиёт даврида талабалар ўқув муассасаларида маънавий- маърифий ишлар режаси ва шу асосида тадбирлар ўтказиш услубиёти билан танишадилар. Талабалар билимини назорат қилишнинг рейтинг-тест услубини, уни ўқитишга тадбиқини ўрганадилар. Ўқув мауссасаларида малакали педагогларнинг дарсларини кузатиб, таҳлил қиладилар.



Педагогик амалиётни ташкилэтиш ва ўтказиш

Талабаларнинг педагогик амалиёти вилоятдаги ўрта мактаблар, академик-лицейлар, касб-ҳунар коллежларида ўтказилади.


Талабалар педагогик амалиётлари давомида қуйидаги малака

ва кўникмаларга эга бўладилар:


  • бўлажак ўқитувчиларда ўз касбига оид касбий сифатлар: малака, кўникма ва маҳоратни шакллантириш, педагогик билимларни эгаллаш учун эҳтиёж туғдириш;

  • ўқитувчилик касбига барқарор қизиқиш ва муҳаббат руҳини тарбиялаш;

  • педагогик фаолиятга ижодий, изланувчан ёндашишга ўрганиш;

  • мактаб, академик лицей ва касб-ҳунар колежларида ўқув-тарбия жараёнининг ҳозирги аҳволи билан яқиндан таништириш, илғор педагогик тажрибани ўрганишга, таҳлил қилишга имконият яратиш;

  • шаҳар ва қишлоқ шароитларида ўқитувчи, тарбиячи ва синф раҳбарига хос маҳоратларни шакллантириш;

  • ўқув юрти педагогик жамоаси, “Камалак” ва “Камолот” бошланғич ташкилотлари фаолияти билан танишиш ва ўқув-тарбия жараёнини моддий жиҳатдан таъминлашда ёрдам кўрсатиш;

  • болалар шахсини ва ўқувчилар жамоасини психологик-педагогик жиҳатдан ўрганиш;

  • услубий бирлашмалар, бошланғич синф ўқитувчилари, фан уюшмалари ва илмий педагогик кенгашлар иши билан танишиш;

  • ўқув-тарбия муассасаларига миллий тарбия вазифаларини ҳал этишда ёрдам кўрсатиш;

  • маданий-оммавий ишлар орқали талабаларнинг бадиий ҳаваскорлик тўгаракларида, турли клубларда қатнашишини, маданий юришлар, мунозаралар, фидойи кишилар билан учрашувларни ташкил этиш;

  • бўлажак ўқитувчиларнинг эстетик дидини тарбиялаш, қобилиятларини ривожлантириш, билим доирасини кенгайтириш, ўқувчилар билан маданий-оммавий ишларни уюштириш кўникмаси билан қуроллантириш.

Амалиёт даврида талабалар аста-секин тайёргарликнинг ҳар бир босқичидаги ўқитишнинг асосий мақсади ва мазмуни ҳамда талабалар фаолияти жараёнида мустақиллик даражаси ва ўқувчиларнинг шахсий хусусиятлари билан танишадилар.

Олий таълим муассасасида ўтказиладиган педагогик амалиёт “Умумий психология”, “Ёшлар физиологияси ва мактаб гигиенаси”, “Педагогика”, “Педагогик маҳорат” ва “Педагогик технология” каби педагогик-психологик тоифадаги фанлардан амалиёт даврида фойдаланишни назарда тутади.



“Филология ва тилларни ўқитиш” таълим йўналишлари 4-курс талабалари педагогик амалиёт даврида қуйидагиларни бажаради:

  • 1-2 дарснинг ва тарбиявий тадбирнинг мустақил педагогик-психологик таҳлили;

  • синф жамоасини педагогик-психологик хусусиятларини ўрганиш;

  • гуруҳдаги педагогик-психологик иқлимни ўрганиш;

  • мактаб, коллеж ва лицей ўқитувчилари, ҳамда амалиётчи дарсларини педагогик-психологик хулосалар билан таҳлил қилиш;

  • илғор педагогик технологиялардан фойдаланиш ва ўрганиш;

  • материалларни йиғиш ва улар асосида ўқувчиларга ҳамда гуруҳ (синф)га педагогик-психологик тавсифнома ёзиш;

  • амалиёт бўйича ҳисобот тузиш ва педагогик амалиёт давридаги ҳужжатларни расмийлаштириш.

Амалиёт жараёнида бўлажак ўқитувчиларда қуйидаги маҳоратлар мустаҳкамланади ва ривожланади:


  • ўқув машғулотларининг дарс ишланмалари ва мавзувий режаларини ишлаб чиқиш, амалиёт давомида синфдан ташқари ишларни режалаштириш;

  • дарсларни мустақил тайёрлаш ва ўтказиш, ўқувчилар билан қўшимча машғулотлар ташкил этиш;

  • болалар тарбиясига комплекс ёндашган холда турли хил синфдан ва мактабдан ташқари тарбиявий ишларни олиб бориш;

  • ўқитувчилар, болалар ва уларнинг ота-оналари ўртасидаги ўзаро муносабатларни педагогик мақсадга мувофиқ равишда ўргатиш;

  • мактаб ҳужжатларини юритиш (синф қайдномаси), болалар кундаликлари, дафтарларини текшириш, кўргазмали қуроллар, дидактик материаллар тайёрлаш;

  • ота-оналар билан яккама-якка иш олиб бориш, ота-оналар фаоллари билан ишлаш, ота-оналар йиғилишларида сўзга чиқиш (оилавий тарбиянинг долзарб муаммолари ҳақида);

  • аҳоли билан, турар жойлардаги, маҳаллалардаги болалар ва ўсмирлар билан маданий-оммавий ишлар олиб бориш;

  • курс лойиҳасини тайёрлашда фойдаланиш учун материаллар йиғиш мақсадида педагогик тажриба ёки ижодий текширув ишларини олиб бориш;

  • амалиёт мобайнида ўқитувчилар ва шахсий тажрибаларни умумлаштириш, таҳлил қилиш ва ҳоказо.

Амалиётга чиқишдан олдин амалиётчилар билан семинар ёки йиғилиш ўтказиб, амалиёт давомида бажарилиши лозим бўлган ишларни муҳокама қилиш, тайёраниши лозим бўлган ҳужжатлар ҳақида тушунча бериш тавсия этилади. Бунда ҳар бир амалиётчининг амалиёт давомида бажарадиган ишлар режасини тузиш мақсадга мувофиқ.

Мактаб, академик лицей ёки касб-ҳунар коллежларининг ўқув-тарбиявий ишлари билан танишиш
Талабаларнинг мактаб, академик лицей ёки касб-ҳунар коллежларидаги мавжуд иш шароитини билиши амалиёт самарадорлигининг муҳим шарти ҳисобланади. Амалиётнинг биринчи ҳафтасида мактаб, академик лицей ёки касб-ҳунар коллежининг директори, унинг ўринбосарлари, “Камалак” ва “Камолот” ЁИҲ бошланғич ташкилотларининг етакчилари билан суҳбат ташкил қилинади. Бу суҳбатда талабалар мактаб ўқув-тарбиявий ишларининг вазифалари, унинг мазмуни ва ташкил этилиши, ўқувчиларга қўйиладиган талаблар билан танишадилар. Талабалар таълим муассасаси фан ўқитувчилари ва синф раҳбарларининг режаларини ўрганадилар, ўқув хоналари ва улардаги жиҳозлар билан, лингаон хоналари ва лаборатория ишлари билан танишадилар. Айни чоғда ўқувчилар ва ўқитувчилар жамоасини педагогик-психологик жиҳатдан ўрганадилар. Зеро, ҳар бир ўқувчи шахсини ва болалар жамоасининг хусусиятларини билмай туриб, болаларга таълим ва тарбия бериш жараёнини режалаштириш ва бошқариш мумкин эмас.

Шунинг учун талабаларнинг ўқув-тарбиявий амалиёт даври фаолиятининг мазмунига, энг аввало, ўқувчиларни ўрганишга доир ишлар киритилади. У бутун амалиёт давомида олиб борилсада, ҳар қалай мактаб ўқув-тарбиявий ишлари билан қисман танишиш ва болалар жамоасини ҳамда талаба иш олиб бориши керак бўлган синфдан айрим ўқувчиларни ўрганиш учун мактабга келган биринчи ҳафта махсус ажратилади.

Талабалар амалиётнинг биринчи ҳафтасида ва кейинги даврида ўз синфи жамоасини ва айрим ўқувчиларни махсус ўрганадилар, бунинг учун хилма-хил услублардан фойдаланадилар:


  • синф раҳбари билан суҳбатлашиш, унинг иш режаси билан танишиш;

  • синф қайдномаси асосида ўқувчиларнинг ўзлаштиришини ўрганиш;

  • ўқувчиларнинг шахсий ҳужжатлари ва тиббий карталари билан танишиш;

  • фан ўқитувчилари билан суҳбатлашиш, ўз синфи ўқувчиларини ўқиш ва ўқув машғулотларидан ташқари вақтларда кузатиш;

  • синф фаоллари ва айрим ўқувчилар билан суҳбатлашиш;

  • ўқувчиларнинг ота-оналари билан суҳбатлашиш;

  • ўқувчиларнинг ижодий ишлари билан танишиш;

  • дарсни мутақил ўтказиш;

  • амалиёт давомида синфдан ташқари тарбиявий иш жараёнида, ўқувчилар билан кундалик муносабат жараёнида ўқувчиларни кузатиб бориш ва хоказо.

Амалиётнинг иккинчи ҳафтаси – талабаларга янги шароитга кўникиш учун зарур вақтдир. Бу ҳафтада улар таълим муассасасининг педагоглар жамоаси билан танишадилар, ўқув-тарбиявий жараённи ташкил этишнинг мавжуд шароитларини ўрганадилар, вазифаларни ўйлаб кўрадилар, амалиёт давомида ўзлари қиладиган ишларни белгилаб оладилар.

Синф раҳбари билан мунтазам равишда суҳбат ўтказиш, унинг фикрини билиш, маслаҳатларига қулоқ солиш, синф тўғрисида умумий тавсифнома олиш, ўқувчилар ўртасида жамоат ишларининг тақсимланиши, синф жамоасининг анъаналари билан танишиш, айрим ўқувчилар тўғрисида тавсиянома олиш, синфда ташкил қилинган ўқув-тарбиявий иш тўғрисида умумий тасаввур ҳосил қилиш, синфнинг асосий тарбиявий вазифалари ва синф раҳбари ишининг асосий йўналишларини билиб олиш имконини беради.

Фан ўқитувчилари билан ҳамкорлик, суҳбатлашиш, уларнинг дарсларига кириш, дарс таҳлилларида иштирок этиш, турли услубий янгиликлар, ғоялар хусусида фикр алмашиш, ўқитувчиларнинг дарсдаги асосий талаблари, фойдаланилган усуллари, шакллари билан танишиш, синфдаги қайси ўқувчи ўқув материалларини ўзлаштиришда қийналаётганлигини ҳамда ким индивидуал ёрдамга муҳтож эканлигини билиш имконини беради.

Ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари билан суҳбатлашиш жараёнида амалиётчилар айрим ўқувчиларга, уларнинг ҳаёт шароитига, кундалик тартибига ва бошқаларига оид ўз билимларини кенгайтирадилар.

Ана шундай ўрганиш асосида амалиётчилар ўқувчи шахсига психологик-педагогик тавсифнома тузиб чиқадилар. Тавсифнома тўпланган аниқ материаллар, шахс ва жамоани психологик-педагогик нуқтаи назардан тавсифлайдиган далилларни таҳлил қилиш негизига асосланади. Унда у ёки бу сифат ва хусусиятларни шакллантиришнинг ижобий ёки салбий йўналишини вужудга келтирувчи сабаблар очилиб борилади, ўқувчи хулқидаги салбий одатларни бартараф этиш йўллари ёки синф жамоаси билан ишлашни такомиллаштириш йўналишлари белгиланади.

Фан ўқитувчисининг вазифалари

Ўзига бириктирилган амалиётчи - талабаларни иш режаси билан таништиради, улар учун мутахассислик фани бўйича очиқ дарс, дарсдан ва синфдан ташқари машғулотлар ўтказиб кўрсатади.

Методист билан биргаликда мутахассисликлар фани бўйича дарс ва дарсдан ташқари машғулотлар мавзуларини тақсимлайди. Дарс ва синфдан ташқари машғулотларга тайёрланишда амалиётчи талабаларга консультациялар беради.

Амалиётчи талабаларнинг мутахассислик фани бўйича дарс, дарсдан ва синфдан ташқари машғулотларни кузатади, уларнинг муҳокамаси ва баҳоланишида қатнашади.

Амалиётчи талабаларни мутахассислик фани бўйича дарсдан ва синфдан ташқари ишлар бажаришига, кўргазмали қуроллар тайёрлашга ва бошқа таълим тарбия характеридаги ишларга жалб қилади.

Педагогик амалиётга бағишлаб мактаб директори қошида ўтказиладиган кириш ва якунловчи кенгашларда, университетдаги конференцияларда қатнашади.



Синф раҳбарининг вазифалари

Амалиётчи талабаларни синф ўқувчилари, уларнинг ўзлаштириши ва ахлоқлари билан, асосий тарбиявий вазифалари ва ўзининг шу чоракка тузилган иш режаси билан очиқ тарбиявий соат машғулотини ўтказиб беради.

Ўқувчиларнинг индивидуал хусусиятларини ўрганишда амалиётчи талабаларга ёрдам кўрсатади.

Педагогик амалиёт давомида амалга оширилиши лозим бўлган тарбиявий тадбирларни белгилаб олишда талабаларга ёрдам беради, тарбиявий иш режасини тузишда уларга консультация беради.

Амалиётчи талабаларни синфда кундалик тарбиявий ишларга жалб қилади.

Амалиётчи талаба амалга ошираётган тарбиявий ишларни кузатади ва уларнинг муҳокамаси ҳамда баҳоланишида қатнашади.

Педагогик амалиётга бағишлаб мактаб директори қошида ўтказиладиган кириш ва якунловчи кенгашларда қатнашишини кузатиб бориши ва машғулот ўтказувчининг фаолиятига аралашмаслиги ва ёнидагилар билан гаплашмаслиги керак.

Амалиёт раҳбарининг вазифалари

Педагогик амалиёт раҳбари университет амалиёт бўлими ёки ўқув методик бошқармасининг амалиёт бўйича масъул кишисидир:



  • Университет бўйича амалиётни ташкил этишни ва амалиёт натижаларини ҳисоблашни таъминлайди;

  • Университет миқёсида амалиёт ўтказиш режа графигини ишлаб чиқади.

  • Халқ таълими бошқармаси (бўлими) билан келишилган ҳолда педагогик амалиётни ўтказиш базаси сифатида мактаб ёки бошқа ўқув тарбия муассасаларини тайинлайди;

  • Педагогика амалиётида қатнашувчи мактаб, университет ходимларининг инструктив ва якуний йиғилишларини ташкил этади ва ўтказади;

  • Факультетларда ўтказиладиган инструктив ва якуний конференцияларда қатнашади.

  • Гуруҳ раҳбарлари, методистлар ишларини ҳамда амалиёт раҳбарлиги бўйича мактаб маъмурияти ва ўқувчилари ишларини назорат қилиб туради;

  • Талабалар томонидан ўтилаётган дарсларга ва бошқа хил машғулотларга киради (қатнашади), амалиётни ташкил қилиш бўйича рўй берган камчиликларни йўқотиш чораларини кўради;

  • Амалиётга раҳбарлик қилган ўқитувчи ва мактаб раҳбарларига бериладиган иш ҳақи билан боғлиқ ҳужжатларни тайёрлайди;

  • Педагогик амалиёт бўйича умумий ҳисобот ёзади ва уни ўқув ишлар бўйича проректорга топширади;

  • Амалиётнинг ўқув методик тажрибаларини умумлаштиради, уни бажариш бўйича ўз таклифларини умумлаштиради;

  • Талабаларнинг педагогик амалиётига оид масалалар кўрилаётган кафедра йиғилишларида иштирок этади.

Мутахассисликлар бўйича методистнинг вазифалари

Агар талабалар икки мутахассислик бўйича таълим олаётган бўлсалар, унда мактабга ҳар бир мутахассислик бўйича алоҳида методист тайинланади. Улар ўз мутахассислиги бўйича талабаларнинг амалиётига бевосита раҳбарлик қилади. Жумладан улар:



  • Амалиётни методик жиҳатдан тўғри ташкил қилишга масъул ҳисобланади;

  • Педагогик амалиётга бағишланган кириш ва якунловчи конференцияларда иштирок этади;

  • мактаб директори қошида ўтказиладиган йиғилишларда амалиётнинг бориши тўғрисида ҳисобот топширади;

  • амалиётчи талабалар томонидан ўтказиладиган синов дарсларини ташкиллаштиради ва назорат қилади;

  • амалиётчи талабаларни баҳолайди ва бошқ.


Талабаларнинг педагогик фаолиятларини

назорат қилиш ва баҳолаш

Педагогик амалиётнинг охирги ҳафтасида талабанинг ўзида шаклланган ижобий томонларни аниқлайди ва ўтказган педагогик амалиётига ўзи баҳо беради.

Баҳолашда нима назорат қилинади ва қандай баҳоланади?

Назорат объектлари қуйидагилардан иборат:



  1. Ўз-ўзини ривожлантириш индивидуал дастурининг ишланмаси;

  2. Топшириқларнинг бажарилиши;

  3. Ҳисобот ҳужжатларини тузиш;

Ўз-ўзини ривожлантириш индивидуал дастури амалиётнинг биринчи ҳафтаси охирида тузилиши лозим. Ҳар бир талабанинг тайёргарлик даражасини аниқлаш, индивидуал мақсадларни қўйиш, топшириқларни танлаш, умуман, педагогик фаолият мазмунини тузиш кафедра ўқитувчилари раҳбарлигида амалга оширилади. Уларнинг индивидуал дастурини яхлит ёндашув нуқтаи назаридан баҳолайди, яъни педагогик фаолиятнинг барча жиҳатлари ҳисобга олинганлиги, педагогик малаканинг шаклланиши, психик ва шахсий хусусиятларнинг ривожланишига таъсир қилувчи топшириқлар мавжудлигини аниқлайди.

Амалиёт даврида талабаларга маслаҳатлар бериш фақат дарслар, дарсдан ташқари тадбирларни ишлаб чиқишга ёрдам кўрсатишда эмас, балки талабаларнинг ўз қобилиятларини яхши амалга оширишга кўмаклашишга қаратилгандир.

Талабалар бажарган топшириқлар таҳлили (худди консультация каби) уларнинг малакаси, шахсий ва психик хусусиятларини баҳолашга қаратилади, яъни талаба ташкилотчилик малакасини қанчалик муваффақиятли амалга ошира олганлиги, педагогик тактикани кўрсата олганлиги, ҳамдардлик билдириш, кайфиятни кўтариш, ўзидаги асабийлашишни енгиш ва ҳоказо каби хусусиятларни намойиш эта олганлиги баҳоланади. Ҳар бир топшириқнинг бажарилиши танланган даражавий меъзонлар ёрдамида баҳоланади, у ёки бу гуруҳнинг малакалари қай даражада намойиш этилиши аниқланади.

Амалиётчи талабаларнинг амалиёт давомида тўплаши лозим бўлган ҳужжатлари:
Педагогик амалиёт давомида ҳар бир талаба амалиётда тегишли ҳужжатлар юритиши керак. Амалиёт охириди талабалар қуйидаги ҳужжатларни тайёрлашлари лозим бўлади:

а) педагогик амалиёт давомида бажарган ишлари тўғрисида ёзма ҳисобот;

б) бир дарсни режа конспектини ва шу дарс учун тайёрланган кўргазмавий қурол;

в) ўтказилган битта тарбиявий ишнинг конспекти;

г) дарсдан ёки синфдан ташқари ўтказилган битта тарбиявий ишнинг конспекти.
Ҳисоботга қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:


  1. Амалиётчи кундалиги.

  2. Ўқувчи шахсига педагогик-психологик тавсифнома (бир ижобий ва бир салбий).

  3. Амалиётчининг шахсий иш режаси.

  4. Фан бўйича бир дарснинг ишланмаси.

  5. Дарсларни кузатиш ва таҳлил этиш дафтари.

  6. Тарбиявий тадбирларнинг иш режаси.

  7. Тарбиявий тадбир ишланмаси (2та).

  8. Гуруҳ (синф) жамоасига педагогик-психологик тавсифнома.

Педагогик амалиёт кундалиги. Бунда талабалар педагогик фаолиятга тайёргарликни ўзи ташҳислаш бўйича бажарилган ишлар тури, ўз-ўзини ташхислаш натижалари, ўз-ўзини ривожлантириш индивидуал дастури, танланган топшириқларнинг бажарилиш натижалари акс этади. Бунга дарс конспектлари, синфдан ташқари тадбирлар ишланмаси, кўргазмали қўлланмалар кирмайди.

Талабанинг педагогик фаолиятига тавсифнома. Мутахассис чиқарувчи кафедра, педагогика, психология кафедраси ва бошқа кафедра ўқитувчилари ҳамда талаба амалиёт ўтаётган ўқув муассасаси ўқитувчиси билан биргаликда тузилади (2-иловага қаранг). Тавсифнома тузиш учун талабанинг педагогик фаолиятини кузатиш ва топшириқларни бажариш натижаларидан, шунингдек, талабалар билан суҳбатлар, ўзини ташхислаш ва якуний ўзини баҳолаш натижаларидан фойдаланилади.

Педагогик фаолият тавсифномаси. Талаба томонидан топшириқларни бажариш натижаларини ўзи баҳолаш асосида тузилади. Кафедрада қолиш учун алоҳида варақа ёзилади.








Бажариладиганишлар

Бажаришвакти

Бажарувчишахс

1

Чет тиллар факультети инглиз тили ва адабиёти кафедраси 4-курс талабалари билан амалиёт тўғрисида мажлис ўтказиш хамда уларни амалиёт хужжатлари билан таништириш

ноябрь


Факультет декани, Кафедра мудири,амалиёт рахбарлари

2

4-курс гурух талабаларини мактаб рахбарлари билан таништириш

ноябрь

амалиёт рахбарлари


3

Талабаларнинг кузатув дарсларига кришини таъминлаш ва синф хамда методист ўқитувчилар билан ишлашини таъминлаш

ноябрь

амалиёт рахбарлари

4

Очиқ дарс хамда тадбирлар ўтказишини таъминлаш

ноябрь

амалиёт рахбарлари

5

Битирувчи талабалардан хисоботларни қабул қилиш

декабрь

амалиёт рахбарлари

5120112 –Филология ва тилларни ўқитиш (инглиз тили)” ва 5111400-Хорижий тил ва адабиёти (инглиз тили) таълим йўналишлари 4-курс талабаларининг вилоят ўрта умумтаълим мактаблари ва Академик лицейда ўтказиладиган педагогик амалиётининг календар режаси





Амалиётда ўтказиладиган мавзулар номи



соат

Ой

кун

йил

имзо


1

Педагогик амалиётнинг бошланишига бағишланган конференция










2

Педагогик амалиётнинг назарий асослари










3

Талабаларнинг педагогик тайергарлигини аниқлаш













Талабаларнинг педагогик тайергарлигини аниқлаш










4

Амалиётчиларни мактаб, мактаб рахбарлари ва ўқитувчилари жамоаси билан таништириш










5

Амалиётчилар билан мактаб рахбарларининг сухбатини ташкил килиш










6

Талабаларнинг психологик тайергарлигини аниклаш










7

Талабаларнинг психологик тайергарлигини аниклаш










8

Талабаларнинг психологик тайергарлигини аниклаш










9

Педагогик амалиёт давомида юритилган хужжатлар тўғрисида амалиётчилар билан сухбат ўтказиш.













Педагогик амалиёт давомида юритилган хужжатлар тўғрисида амалиётчилар билан сухбат ўтказиш.










10

Амалиётчилар учун гурух рахбарларининг сухбатини ташкил этиш










11

Амалиётчиларни ўз гурухлари ва гурух рахбарлари билан таништириш










12

Амалиётчиларни гурухларга бириктириш










13

Амалиётчиларни инглиз тили ўқитувчилари билан таништириш ва уларнинг сухбатларини ташкил килиш.










14

Инглиз тили буйича амалиётчиларнинг дарс ва гурухдан ташкари ишлар тематикасини белгилаб бериш










15

Инглиз тили буйича амалиётчиларнинг дарс ва гурухдан ташкари ишлар тематикасини белгилаб бериш










16

Амалиётчиларнинг ўз гурухлари ва мактаб бўйича амалга оширадиган тарбиявий ишлари тематикасини белгилаб бериш










17

Талабалар индивидуал хусусиятларини шакллантириш










18

Талабалар индивидуал хусусиятларини шакллантириш










19

Талабаларнинг касбий қобилиятларини шакллантириш










20

Талабаларнинг касбий қобилиятларини шакллантириш










21

Ўқитувчиларнинг дарсларини тахлил қилиш










22

Дарс босқичларини тахлил қилиш










23

Дарс босқичларини тахлил қилиш










24

Амалиётчиларнинг гурух рахбарлари ўтказадиган маънавият соат машғулотига киришлари ва унинг мухокамаси










25

Масъул инглиз тили ўқитувчиларнинг шахсий иш режаси билан таништириш










26

Масъул инглиз тили ўқитувчиларнинг шахсий иш режаси билан таништириш










27

Амалиётчиларнинг индивидуал мактаб режаларини кўриб чиқиш ва уларни тасдиқлаш










28

Амалиётчиларнинг синов тарзида ўз гурухларида маънавият соати машғулотига киришлари ва унинг мухокамаси










29

Амалиётчиларнингсиновтарзида ўзгурухларидамаънавиятсоатимашғулотигакиришлариваунингмухокамаси










30

Амалиётчиларнинг синов тарзида ўз гурухларида маънавият соати машғулотига киришлари ва унинг мухокамаси










31

Талабаларнинг касбий қобилиятларини шакллантириш













Илғор педагогик технология намуналари билан таништириш










32

Амалиётчиларнинг ўтган синов дарслари ва уларнинг мухокамаси










33

Амалиётчилар ўтаётган дарсларига оид тайёрланган кўргазмали қуролларни текшириш










34

Дарсларга кираётган амалиётчиларнинг конспектини текшириш










35

Амалиётчиларнинг инглиз тили хонасини жихозлашни ўрганиши










36

Амалиётчиларнинг инглиз тили хонасини жихозлашни ўрганиши










37

Амалиётчиларнинг инглиз тили хонасини жихозлашни ўрганиши










38

Инглиз тили фани буйичаочиқ дарсга амалиётчиларни кириши ваунинг мухокамаси.










39

Маънавий маърифий тадбирлар ташкиллаштириш










40

Маънавий маърифий тадбирлар ташкиллаштириш










41

Маънавий маърифий тадбирлар ташкиллаштириш










42

Умумхалқ байрамларини нишонлашда фаол қатнашиш










43

Ўқувчилар билан дарслардан ташқари тарбиявий ишлар олиб бориш










44

Жамоат ишларига қатнашиш










45

Ота оналар билан сухбатлар ўтказиш










46

Ўқувчиларни ватанпарвалик ва мехнатсеварликка ундаш










47

Ўқувчиларни ватанпарвалик ва мехнатсеварликка ундаш










48

Ўқувчиларни ватанпарвалик ва мехнатсеварликка ундаш










49

Амалиёт ҳужжатларни тахлаш










50

Амалиёт ҳужжатларни тахлаш










51

Амалиёт ҳисоботини тайёрлаш










52

Амалиёт ҳисоботини тайёрлаш












УМУМИЙ ТАШКИЛИЙ ИШЛАР




Бажариладиганишларваўтказиладигантадбирлармавзуси

Бажаришвақти

Бажарувчишахс

1.

Битирувчи талабанинг хар бир бириктирилган синф ва методист ўқитувчи билан ишлашинитаъминлаш

Амалиёт

давомида


амалиёт рахбарлари


2.

Битирувчи талабаларнинг кундалик кузатиш дафтарини текшириб бориш

Амалиёт

давомида


амалиёт рахбарлари

3.

Битирувчи талабаларнинг масъул синф учун ишлаб чиқган маънавий тарбиявий ишларрежасини текшириш


Амалиёт

давомида


амалиёт рахбарлари

4.

Битирувчи талабаларнинг ўзаро дарсларга, методист ўқитувчиларининг дарсларига киришини таъминлаш

Амалиёт

давомида


амалиёт рахбарлари

5.

Дарсларга кириш мобайнида амалиётчи талабаларнинг дарс конспектларини текшириш

Амалиёт

давомида


амалиёт рахбарлари

6.

Ота оналар билан суҳбат дафтари, Тўгарак ишларини кузатиш

Амалиёт

давомида


амалиёт рахбарлари

7.

Битирувчи талабалардан ўтказадиган тадбирлар рўйхатини олиш ва амалиёт мобайнида ўтказиб беришини таъминлаш

Амалиёт

давомида


амалиёт рахбарлари

8.

Амалиёт хисоботларини қабул қилиш

Амалиёт

охирида


амалиёт рахбарлари


Амалиёт давомида тайёрланиши лозим бўлган хужжатлар рўйхати

  1. Ҳисобот портфолио шаклида берилади (entries)

  2. Дарсларнинг таҳлили

  3. Ўтилаётган дарс конспекти

  4. Ота оналар билан ишлаш

  5. Синфдан ташқари ўтказиладиган тадбирлар

  6. Тўгарак ишлари

  7. Ўзлаштириши паст бўлган ўқувчилар билан бирга ишлаш

  8. 1 ўқувчига ижобий ва 1 ўқувчига салбий тавсифнома

  9. Синф хақида умумий маълумот

  10. Синфга тавсифнома


Педагогик амалиёт бўйича баҳолаш мезонлари

Якуний назорат

Якуний назорат оғзаки ва ёзма хисобот шаклида олиб борилади.

“Аъло” бахо (86-100)- талаба педамалиёт даврида олган назарий билимларини амалиёт билан боғлай олса. Материал бўйича билим ва кўникмага эга бўлиб, хаётга тадбиқ эта олса, қўшимча саволларга (агар оғзаки бўлса) жавоб берса;

“Яхши” бахо (71-85)- талаба педамалиёт даврида керакли билим ва кўникмаларга эга бўлиб, барча саволларга тўлиқ жавоб берса, аммо кичик хатоликларга йўл қўйса;

“ Қониқарли” бахо (56-70)- талаба назарий билиш, амалий кўникма ва малакаларга эга бўлмаса, хатоликларга йўл қўйса;

“ Қониқарсиз” бахо (55-дан кам)- талаба педамалиёт даврида амалий билим ва кўникмага эга бўлмаса, синов очиқ дарсларини топширмаса, жиддий хатоликларга йўл қўйса ва амалиётга тўлиқ қатнашмаса қўйилади.


Фойдаланилган адабиётлар


  1. Мирзиёев Ш.М. Эркин ва фаровон демократик Ўзбекистон давлатини биргаликда барпо этамиз. Тошкент, “Ўзбекистон” НМИУ, 2017. – 29 б.

  2. Мирзиёев Ш.М. Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови. “Ўзбекистон” НМИУ, 2017. – 47 б.

  3. Мирзиёев Ш.М. Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз. “Ўзбекистон” НМИУ, 2017. – 485 б.

  4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида” ги ПФ-4947-сонли Фармони.

  5. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 6-сон, 70-модда

  6. Komil Jalilov: Excellence of English for exam purposesJeremy H. “How to teach English”. Longman 1998.

  7. Жалолов Ж. Инглиз тили ўқитиш методикаси. – Тошкент, 2012.

  8. Зарипова Р. А. Ўзбек ўрта мактабларида чет тилни ўкитиш методикасининг асосий йўналишлари. Тошкент, 1979.

  9. Токарева Л. Н. Инглизтилидан факультатив машғулотларучун хрестоматия. Тошкент, 1976.

  10. Ҳошимов Ў., Ёқубов И. Инглиз тили методикаси. – Т.: Шарқ, 1997

  11. Azizxodjaеva N.N. Pеdagogik tеxnologiya va pеdagogik mahorat. Toshkеnt. –2002.

  12. Usmonboеva M. Pеdagogik tеxnologiya: nazariya va amaliyot Toshkеnt.: Fan, 2005.

  13. J.J.Jalolov, G.T.Makhkamova, Sh.S.Ashurov. English. Language Teaching Methodology (theory and practice). - Т.: «Fan vatexnologiya», 2015,336 b

  14. Rogova G. V.Methods of Teaching English. Moscow 1983.

  15. West M.Teaching English in Difficult Circumstances. London, 2016.

  16. Richards G. C. and Rodgers Th. S. Approaches and Methods in Language teaching. USA, 1993.

  17. Littewood. W. Communicative Language Teaching. An Introduction. Cambridge. CUP. 1981.

  18. Allwrite. Language Learning Through Communicative Practice In ELT Documents, 76/3 The British Council 1977.

  19. Brown H. D. Principles of Language and Teaching English words, Cliffs 1987.

  20. Canale M. From communicative competence to communicative language pedagogy. In J/C/Richards and R. W. Schmidt (eds) 1983.

  21. Cook V. Second language learning and language teaching. London Edward Arnold 1991.

  22. Hymes D. On communicative competence. In J. B. Pride and J. Homes (eds). Sociolinguistics Middlesex. Penguin Books Ltd. 1972.

  23. Holliday F. Appropriate Methodology and Social Context. Cambridge. Cambridge University Press 1994.

  24. Мактабдарсликлари. Барчасинфларучун


Интернет манбалари

  1. www.ziyonet.uz

  2. www.teach.eng.

  3. www.ed.uz.

  4. www.one.stop.eng.

Download 0.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling