қўлламокда. Турли хил туристик хизматлардан ташқари мамлакатни уникал
табиат ва
туристик имкониятларга, бой маданий қадриятларга эга бўлган
географик қулай ўрта ер денгизи мамлакати сифатида танитиш бу
йўналишдаги туризм рекламасидаги
энг биринчи стратегиялардан
ҳисобланади. Турли хил туристик маҳсулот ва хизматлар деганда
мамлакатдаги
маданий туризм, шаҳар транспорти ва спорт транспорти каби
соҳаларнинг ривожланганлиги назарда тутилади.
2009 йил июль ойи маълумотларига кўра, Туркиянинг аҳолисининг
76.805.524 кишини ташкил қилиб, мамлакат дунѐда аҳоли сони бўйича 18-
ўринда туради.Туркия Республикасида ҳозирги кунга қадар 12
мартта
аҳолини рўйхатга олишлар бўлиб ўтган. Биринчи мартта рўйхатга олиш эса
1927 йилда бўлиб ўтган бўлиб, бу даврда аҳолининг сони 13.648 кишини
ташкил қилган. Аста-секин мамлакатдаги демоографик ўсиш кўрсаткичи
кўтарилиб
бориши натижасида, мамлакат аҳолисининг сони 1955й-
24,112млн, 1990й- 50,664 млн, 1997й- 62,800млн, 2000й-67,804 млн, 2004й-
68,89млн, 2006 й-72 млн кишини ташкил қилди.
2.1.1-жадвал
Туркия аҳолисининг ўсиш динамикаси
(млн киши)
Йиллар
1955 й
1990 й
1997й
2000й
2004й 2006 й 2009
Аҳоли сони (млн
киши)
24 .112
50 .664
62 .800 67.804
68.890 72,0
76.805
Мамлакатдаги дастлабки рўйхатга олишлар даврида мамлакатдаги
демографик ўсиш кўрсаткичи 2,7%ни ташкил қилган бўлса, 1955
йилдан
1985 йилгача бўлган даврда бу кўрсаткич 3,7%га кўтарилди, аммо, 1990-97
йиллар оралиғида эса 1,5%га тушиб кетди. 2009 йилга келиб эса, демогрфик
ўсиш 1,3%га тушиб, мамлакат аҳоли сонинг ўсиш суръати бўйича дунѐда
102-ўринни эгаллай бошлади.