Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик институти


Download 0.61 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/26
Sana23.12.2022
Hajmi0.61 Mb.
#1049930
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Тадқиқотнинг вазифалари. Қўйилган мақсадга мувофиқ ишда 
қуйидаги вазифаларни ҳал этиш кўзда тутилган: 
- турли иқтисодий қарашлар ва ѐндошувларни таҳлил қилиш асосида 
туризмнинг иқтисодий тизим сифатидаги моҳиятини очиб бериш; 
- жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози ва ундан кейинги даврда 
халқаро туризм ривожланиши тенденцияларини аниқлаш 
- Туркиядa туризм сoҳaси ривoжлaнишининг oмиллaри вa шaрт-
шaрoитлaрига баҳо бериш; 
- Туркия туризми ривожланишининг замонавий ўзгаришларини таҳлил 
қилиш; 
- жаҳон молиявий инқирози шароитида Туркия тажрибасидан 
Ўзбекистон 
туризмини 
ривожлантириш 
жараѐнида 
фойдаланиш 
имкониятларига баҳо бериш. 
Тадқиқот объекти ва предмети. Тадқиқотнинг объекти этиб Туркияда 
туризм ривожланиши жараѐни танлаб олинди. Тадқиқот предмети бўлиб 
туризм соҳасини ривожлантириш жараѐнида юзага келадиган ижтимоий-
иқтисодий муносабатлар ва маркетинг тизими ҳисобланади. 
Тадқиқотнинг усуллари. Тадқиқот давомида иқтисодий-статистик, 
тизимли таҳлил, таққослаш, монографик кузатиш SWOT таҳлил ва бошқа 
замонавий илмий ўрганиш усулларидан фойдаланилди. 
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагиларда ўз аксини топади: 
- турли иқтисодий қарашлар ва ѐндошувларни таҳлил қилиш асосида 
туризмнинг иқтисодий тизим сифатидаги моҳияти очиб берилган; 
- жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози ва ундан кейинги даврда 
халқаро туризм ривожланиши тенденциялари аниқланган; 
- Туркиядa туризм сoҳaси ривoжлaнишининг oмиллaри вa шaрт-
шaрoитлaрига баҳо берилган; 
- жаҳон молиявий инқирози шароитида Туркия тажрибасидан 
Ўзбекистон 
туризмини 
ривожлантириш 
жараѐнида 
фойдаланиш 
имкониятларига баҳо берилган. 


Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти шундан 
иборатки, улардан Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантириш, жаҳон 
туризм бозоридаги кескин рақобат шароитида мамлакатнинг туристик 
салоҳиятидан самарали фойдаланишни таъминлаш боғлиқ янги лойиҳа ва 
дастурлар ишлаб чиқишда фойдаланиш мумкин. Тадқиқотдаги илмий 
ахборот, назарий хулоса ва амалий тавсиялардан иқтисодиѐт йўналишидаги 
олий ўқув юртларида бакалавр ва магистрлар тайѐрлашда, ―Туризм‖, 
―Маркетинг (туризм)‖ ва ―Сервис (туризм)‖ йўналишларида ўқув жараѐнида 
фойдаланиш мумкин. 

Download 0.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling