Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Тошкент Давлат Иқтисодиёт Университети «Иқтисодиётда ахборот тизимлари»
Download 1.33 Mb. Pdf ko'rish
|
kompyuter grafikasi va dizajni
Амалиёт машғулоти № 3
Paint дастурида сичқонча кўрсаткичининг шакли қайси асбобдан фойдаланилаётганига боғлиқ равишда ўзгариб туради. Paint дастури ўйланган расмни чизиш имкониятини берувчи бир қатор асбобларга эга. Тасвир ҳосил қилиш жараёни қўйидаги боскичлардан иборат. 1. Олдин асбобни танлаш керак. Бунинг учун асбоблар тўпламидаги мос тугмачани ишлатиш етарли. Ҳар бир асбоб маълум бир турдаги объектларни ҳосил қилишга мўлжалланган, масалан, тўғри чизиқларни ясаш учун «линия» - (line) асбобидан, еки агар сиз тўғри турт бурчак ясашни хохласангиз, «прямоугольник» - (rectangle) дан фойдаланилади. Тугманинг қайси максадда хизмат қилиши унинг устидаги тасвирдан тушуниш мумкин. Агар, асбобга қаралганда, унинг нимага хизмат қилишини аниқлай олмасангиз, унинг устига сичқончанинг кўпсаткични оборилса бунда шу захотиек кичкина катакчада ёрдамчи - айтиб берувчи- «подсказка» чиқади. 2. Керакли асбобни танлашдан кейин, чизиқнинг қалинлигини, муйқалам шаклини ёки тўғри турт бурчакнинг турини танлаш керак бўлади. Буни асбоблар тўпламининг тагида жойлашган махсус соҳада қилиш мумкин. 3. Кейин тасвир рангини танлаш керак. Бунинг учун сичқончани палитрадаги керакли ранг устида ишлатинг. 4. Фоннинг рангини танлаш; айрим асбоблар, масалан, тўғри турт бурчак ёки эллипс чизилаётган шакл фонининг ранги билан тўлдириши мумкин. Фоннинг рангини танлаш учун сичқонча кўрсатгичи керакли палитра жойлаштириб «сичқонча» нинг унг тугмасини босинг. 6 5. Энди чизишингиз мумкин. Янги объект чизиш майдонида пайдо юқоридан сўнг, сиз уни «отменить» буйруги билан ўчириб ташлашингиз мумкин. Paint дастури таҳрирлаш воситаларига эга бўлиб, улар ердамида тасвирнинг айрим қисмларини ўчириш, ҳамда расм қисмлрини кўриб чиқиш ва таҳрирлаш учун танлаш мумкин. Ажратиш ва ихтиерий қисмини ажратиш асбоблари расм қисмларини ажратиш имкониятини беради. Расм булаги танлангандан сунг, уни устида қўйидаги операцияларни бажариш мумкин: 1. алмашув буферига кесиб олиш; 2. алмашув буферига нусхалаш; 3. алоҳида диск файлига нусхалаш; 4. жорий расмни бошқа жойга кўчириб утказиш; 5. берилган расм чегарасида нусхалаш; 6. уни расм бўйича нусхалаб кўпайтириш; 7. шакл ва ўлчамини ўзгартириш; 8. расм рангини ўзгартириш; 9. расм масштабини ўзартириш ёки уни тўзатиш; 10. агдариш ва очиш; 11. ўчириш. Кўпчилик амалларни объект менюсининг буйрўқларидан фойдаланиб бажариш мумкин. Бунинг учун объектга ўнг тугма ёрдамида шиқиллатиш керак. Download 1.33 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling