III. Амалий машғулотлар бўйича кўрсатма ва тавсиялар
Амалий машғулотлар учун қуйидаги мавзулар тавсия этилади:
Полимер силикатли ҳимоя безакли бўёқларни тайёрлаш ва унинг асосида қопламанинг асосий физик-механик хоссаларини аниқлаш.
Минерал пахтанинг асосий физик-механик хоссаларини аниқлаш.
Ғовакли бетонларни олиш учун хом ашё материалларини тайёрлаш.
Иссиқликни тез ўтказиб юбормайдиган бетон таркибини тажрибавий танлаш ва унинг хоссаларини аниқлаш.
Ишқорли тошқол иссиқликни тез ўтказиб юбормайдиган бетон олиш ва портландцемент асосида оддий иссиқликни тез ўтказиб юбормайдиган бетон билан унинг хоссаларини таққослашни аниқлаш.
Газ бетон қоришмаларида газ ажралиш жараёнида тебранишли ишлов беришнинг таъсирини аниқлаш.
Зич тузилишга эга енгил керамзит бетоннинг таркибини танлашни тажрибавий ҳисоблаш ва унинг хоссаларини аниқлаш.
Кесилган тузилишга эга керамзит бетоннинг таркибини танлашни тажрибавий ҳисоблаш ва унинг хоссаларини аниқлаш.
Йирик ғовакли бетоннинг таркибини танлашни тажрибавий ҳисоблаш.
Эгилувчанлик бўйича керамик буюмларни ишлаб чиқариш учун тупроқнинг оқувчанлик намлик чегарасини аниқлаш.
Эгилувчанлик бўйича керамик буюмларни ишлаб чиқариш учун тупроқнинг яссиланиш намлик чегарасини ва эгилувчанлик сонини аниқлаш.
Тупроқга ҳар хил миқдордаги боғловчиларни қўшиш орқали лойли хом ашёни қолиплаш хусусиятини аниқлаш.
Тупроқли қуриган намуналарни ҳар хил даражадаги боғловчилар боғланишида механик мустаҳкамлигини ўзгариш чегарасини аниқлаш.
Керамик плиткани ишлаб чиқаришда тупроқда қолган намликни ва энг қулай электролит миқдорини танлашни аниқлаш.
Керамик плиткани ишлаб чиқаришда тупроқни оқувчанлик суюлиши ва намлигини аниқлаш.
Деворбоп материалларнинг геометрик ўлчамларидан оғиш чегараси ва ташқи кўриниши кўрсаткичи бўйича сифатини баҳолаш.
Керамик ғиштнинг атмосфера босимида ҳажми ва массаси бўйича сув шимувчанлигини аниқлаш.
Керамик ғиштнинг ўртача зичлигини аниқлаш.
Керамик ғиштнинг ғоваклиги ва ҳақиқий зичлигини аниқлаш.
Керамик ғиштнинг иссиқлик ўтказувчанлигини баҳолаш ва деворнинг талаб этиладиган қалинлигини ҳисоблаш.
Керамик ғиштнинг совуққа чидамлилигини баҳолаш.
Сирланган керамик плитканинг зичлигини аниқлаш.
Сирланган керамик плитканинг сув шимувчанлигини аниқлаш.
Сирланган керамик плитканинг билвосита совуққа чидамлилигини аниқлаш.
Безакли (рангли) бетон таркибини лойиҳалаш.
Безакли қум бетондан намуналар тайёрлаш ва уларнинг мустаҳкамлигини аниқлаш.
......
Амалий машғулотлар мультимедиа қурилмалари билан жиҳозланган аудиторияда ҳар бир академик гуруҳга алоҳида ўтилади. Машғулотлар фаол ва интерфаол усуллар (ёки видео материаллар) ёрдамида ўтилади. Кўргазмали материаллар ва ахборотлар мультимедиа қурилмалари ёрдамида узатилади.
|