Қирғоқда жойлашган очиқ сув ташловчи иншоотлар
Қирғоқда жойлашган очиқ сув ташлаш трактини тўғоннинг ён томонидаги қирғоқларда ва водийнинг ёнбағирларида жойлаштирилади. Шу сабабли улар қирғоқда жойлашган сув ташлагичлар деб ном олган (2.17, а -расм). Сув ташлаш трактидан сув гидроузелнинг пастки бьефга ташланади, қулай топографик шароитларда эса қўшни очиқ сув ҳавзасига ёки жойнинг паст участкаларига чиқариш мумкин. Очиқ сув ташлагичларнинг ўзига хос хусусияти шундаки, уларнинг кириш қисмлари баланд сатҳларда жойлашади.
Юза сув ташлаш трактининг трассаси:
а-тўғри чизиқли; б-бурилиш бурчаги билан; в-трассада эгри чизиқни планда белгилаш.
Сув ташлаш тракти таркибига қуйидаги иншоотлар киради: келувчи канал, ростловчи иншоот, ташлама канал, туташтирувчи иншоот(тезоқар,шаршара,консолли шаршара), кетувчи канал. Аммо сув ташлаш тракти таркибидаги юқорида келтирилган иншоотларнинг ҳаммаси ҳам бўлмаслиги мумкин. Кўпинча каналлардан бири бўлмаслиги мумкин, масалан келувчи ёки ташлама канал, иккаласининг ҳам бўлмаслиги эҳтимоли бор.
Сув ташлаш трассаси деганда жойда ўтказилган унда пикетлар белгиланган иншоотнинг ўқ чизиғи тушунилади. У тўғри чизиқли бўлиши ҳам (2.17, а -расм) ва бурилиш бурчаги билан (2.17, б -расм) бўлиши мумкин ва у тўғондан маълум узоқликда ўтади ёки унга қисман ўйиб киради.
Очиқ сув ташлаш трактида иншоотларни жойлаштириш мисоллари:
1-келувчи канал; 2-шлюз - ростлагич; 3-ташлама канал; 4-тезоқар; 5-шашара; 6-консолли шаршара; 7-кетувчи канал.
Агар сув ташлаш трактида иншоотларни бир жойга жойлаштириш қийин бўлса, уларни бўлиб – бўлиб жойлаштиришга йўл қўйилади, масалан битта туташтирувчи иншоот ўрнига иккита ва ундан кўп бажарилади
Фронтал сув ташлагичлар.Фронтал сув ташлагичлар сув оқизмаси планда келувчи канал ўқига перпендикуляр жойлаштирилади ва сув иншоотга перпендикуляр кириб келади. Бу ҳолда тўғон тепаси билан сув оқизма устини кўприк билан бирлаштирилади.
Сув ташлаш тракти ўқи (планда) ернинг топографияси ва геологиясини ҳисобга олган ҳолда белгиланади, у планда ва бўйлама кесимларда тўғон тепасидан ўтадиган йўл билан боғланган бўлиши керак. Келувчи канал бошланиши тўғон танасидан 75...100 м масофада жойлаштирилади, кетувчи каналнинг чиқиш қисми тўғон пастки қиялик охиридан камида 100...150 м масофада бўлиши керак.
Келувчи канал водосливга сувни равон келишини таъминлайди. Планда у эгри чизиқли кўринишда ва узунлигибўйича ўзгарувчан кенгликка эгадир. Катта чуқурликларда канал туби горизонтал, кичик чуқурликларда эса сувнинг янада равон келишини таъминлаш учун канал туби тескари нишабли қилиб ўрнатилади. Қояли грунтларда канал тубига ва қияликларига ҳимоя қопламалари ўрнатилмайди, қоямас грунтларда уларнинг водосливга кириш зоналарида қопламалар ўрнатилади. Келувчи канал кўндаланг кесими трапеция шаклида, қоямас грунтларда уларнинг қияликлари 1.2...2.5, қояли грунтларда 0,5 қабул қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |