Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент кимё-технология институти озиқ-овқат маҳсулотлари технологияси факультети «Озиқ-овқат хавфсизлиги»


Download 0.78 Mb.
bet1/41
Sana09.04.2023
Hajmi0.78 Mb.
#1342969
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   41
Bog'liq
8e740feb85e62c6a710d52b613df9ba2 63f35dacbfe18


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ КИМЁ-ТЕХНОЛОГИЯ ИНСТИТУТИ

ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ ТЕХНОЛОГИЯСИ ФАКУЛЬТЕТИ


«Озиқ-овқат хавфсизлиги» кафедраси


«Тасдиқлайман»


ТКТИ ўқув ишлари бўйича ректор


муовини доц. Муталов Ш.А._______


«______»___________________2013 й.


«КОНСЕРВА ИШЛАБ ЧИҚАРИШДА РЕЦЕПТУРА ВА ҲИСОБ»


фанидан
МАЪРУЗАЛАР МАТНИ


Тошкент – 2013



  • Н Н О Т А Ц И Я: “Консерва ишлаб чиқаришда рецептура ва ҳисоб” фанидан ёзилган маърузалар матни тўпламида «Консервалаш технологияси» йўналишида таълим олувчи бакалавриатура талабалари консерва ишлаб чиқариш технологияси, консерва рецепти, хом ашё ва материал сарф меъёри, чиқитлар меъёри, тайёр махсулот чиқиш меъёри ҳақида тўла маълумотни ўз ичига олади.

Ушбу фанни ўқиш консерва ишлаб чиқариш умумий саволлари ва ишлаб чиқариш қуввати, консерва заводини технологик жараёнлари, санитар тадбирлар, техник-иқтисодий кўрсатгичларни шакллантириш учун муҳим.


Курс консерваларни шартли банкада ҳисобга олиш, тайёр махсулот чиқиш миқдори, тайёр махсулот чиқишини қуруқ модда миқдори бўйича ҳисобга олиш, консерва ишлаб чиқаришда хом ашё ва материал сарф меъёри, буғлатишда ажраб чиққан намлик миқдорини ҳисоблаш, қовуриш, қуритиш ва дудлашда хом ашё йўқотилиши; қовуриш аппаратларида ёғни алмаштирили-ши; ёғ баланси, махсулот турлари бўйича қуруқ модда баланси консервантлар; сирка кислотаси, туз, қанд, зираворлар ҳисоби каби иш босқичларини ўз ичига олади.


Матнлар тўплами ишчи ўқув режаси асосида тайёрланиб, ушбу фан бакалавриатура йўналишининг IV курс II семестрида ўқитиш учун мўлжалланган.


Тузувчилар: проф. Додаев Қ.О., доц. Чориев А.Ж.

Тақризчи: ООМТ кафедраси доценти. Хасанов Х.Т.


Ушбу маъруза матни ТКТИ ООХ кафедрасининг мажлисида кўриб чиқилди ва ООМТ факультети илмий-услубий кенгашига тавсия этилди.



Баённома № 1


21 август 2013 йил



ТКТИ
ООМТ


факультети
илмий-услубий
кенгашининг
мажлисида



тасдиқланган.

Баённома № 1


26 август 2013 йил



2

КИРИШ

Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини йил давомида истеьмол қилиш учун у консерваланади. Бу қайта ишлашнинг асосий усули. Консерва саноати бошқа тармоқлар билан баробар ривожланиб келмоқда. Хусусан 1941-45 йиллардан илгари яхши ривожланган. Сабаб оғир саноат ривожланиб металл кўпайган, машиналар яратиш ва ишлаб чиқариш кўпайган ва консерва саноати кучли тармоққа айланган. Айни ҳолда консерваларни янги турлари ҳам кўпайган. Ўша йилларда томат шарбати, джемлар, табиий сабзавот консерваси турлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Технологиялар ривожланган, махсулотни шиша идишга қадоқлаш жорий қилинган.


Кейинчалик янги технологиялар билан биргаликда замонавий жихозлар кўпайди, механизация ва автоматлаш бир неча босқич юқори кўтарилди. Жараён, технология, цех, заводни бошқариш тизимлари ишлаб чиқилди. Хом-ашёни комплекс қайта ишлаш, тайёр махсулот чиқишини ошириш, йўқотиш ва чиқитни камайтириш муаммолари ўз ечимини нисбатан топди.


Консерва саноатини жиҳоз билан таъминлаш Германия, Италия, Венгрия, Югославия, Болгария, Франция, Япония, Швейцария, Голландия, Россия каби давлатларда жуда яхши ривожланди.

Материал бўйича тара турлари кўпайди: тунукадан, шишадан, полимер-дан, қоғоздан, ҳатто чиннидан ҳам тайёрлаш технологияси бор. Ўлчами бўйича кичик, ўрта, йирик, ўта йирик ва асептик шароитда сақлаш мавжуд. Ёрлиқ қоғоз ёки литографик бўеқдан.


Ҳозирги замон янги технологиялари деб қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг ҳидини таратувчи эфирларни йиғиб олиш, маҳсулотни ниҳоятда паст ҳароратда қайта ишлашни, ҳамда умуман чиқитсиз технологияларни келтириш мумкин.


Янги ассортиментга ёгуртлар, томатнинг замонавий ассортименти, дук-какли маҳсулотлар консерваларини, юқори концентрацияли шарбатларни кел-тириш мумкин.


Консерва ишлаб чиқариш мавсумини узайтириш учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирада сақлаш, ярим тайер махсулот қилиб сақлаш, асептик шароитда сақлаш каби усуллар қўлланилади. Мавсум тугагач захира хом ашё ва ярим тайёр хом ашё ҳисобига ишлаб чиқариш давом этилади.


Қишда ҳам иш бўлиши учун, гўшт консервалари, гўшт ва ўсимлик консервалари, қуритилган мевадан компот, кисель, мураббо, желе тайёрлаш-лар қўлланилади. Чиқитлар қуритиб сақланса улардан пектин, ёғ, комбикорм, ўғит, активлаштирилган кўмир тайёрлашни йўлга қўйиш мумкин. Писта ёки ер ёнғоқ холваси, мармелад ишлаб чиқарилади.


Консерва ишлаб чиқаришда хом ашё, ЯТМ ва қўшимча материални қайд қилиш, ҳамда консерва таркибини рецептура асосида ҳисоблаб давлат стандарти талабини тўғри бажариш ҳар бир технолог учун муҳимдир.



3



Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling