Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент тўҚимачилик ва енгил саноат институти


кооперативлари (ширкат хўжаликлари)


Download 256.42 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/11
Sana07.05.2023
Hajmi256.42 Kb.
#1438567
TuriРеферат
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
korxona-xususiy-kapitali-auditi

кооперативлари (ширкат хўжаликлари)да пай жамғармаси – ширкат 


хўжалиги аъзоларининг пай бадалларидан, 
фермер ва деҳқон 
хўжаликларида эса ўзига қарашли уй-жойлар, хўжалик иморатлари, қишлоқ 
хўжалик экинзорлари ва дарахтзорлари, дов-дарахтлар, маҳсулдор чорва 
моллари, паррандалар, қишлоқ хўжалик техникаси, асбоб-ускуна ва ашѐ-
анжомлари, транспорт воситалари, пул маблағлари, интеллектуал мулк 
объектлари, шунингдек бошқа мол-мулклардан ташкил топади.
Давлат корхоналарида эса давлат мулки ҳисобланган устав фонди 
шакллантирилади.
Аудитор текширув чоғида барча таъсисчилар қонунчиликка мувофиқ ўз 
улушларини устав капиталига ўз вақтида ва тўғри ҳамда тўлиқ 
қўшганликларини аниқлаши керак.
Масалан, масъулияти чекланган жамият (МЧЖ) устав капиталига 
жамиятни рўйхатга олиш пайтида ҳар бир иштирокчи камида 30 % улушини 
қўшган бўлиши керак.
Корхона устав капиталига таъсисчилар томонидан улушлар қўшилмаган 
ѐки тўлиқ қўшилмаган ҳолатларнинг аниқланиши, тегишли бошқарув 
органлари учун корхона таъсис этилмаган ва тугатилиши керак деб 
топилишига асос бўлади.
Таъкидлаш жоизки, таъсисчилар томонидан устав капиталига улуш 
сифатида қўшиладиган маблағлар Ўзбекистон Республикасида амалдаги 
қонунчиликка мувофиқ ҚҚС га тортилмайди. Шунингдек, корхоналарни 
тугатиш ѐки қайта ташкил этиш чоғида пай (улуш) кўринишида натура ѐки 
пул шаклида олинган маблағлар ҳам, уларнинг устав фондидан ҳамда 
юридик шахслар пай (улуши)дан ошиб кетмаган миқдорда, ҚҚС га 
тортилмайди.
Устав капиталига улушлар пул, қимматли қоғозлар, бошқа буюмлар ѐки 
мулкий ҳуқуқлар ҳамда пулда баҳоланадиган бошқа ҳуқуқлар шаклида 
қўшилиши мумкин. Шу боисдан аудитор таъсисчилар улушларини пулда 
баҳолашнинг тўғрилигини текшириши муҳимдир. Хўжалик жамияти 
таъсисчисининг улушини пулда баҳолаш жамият таъсисчилар ўртасидаги 
келишувга мувофиқ амалга оширилади. Қонунда кўзда тутилган айрим 
ҳолларда эса мустақил эксперт томонидан баҳоланиши керак.

Download 256.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling