35
П-БОБ. КОЛОСНИКЛАРНИ ИШЛАШ МУДДАТЛАРИНИ ОШИРИШ
УСУЛЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИКИШ БЎЙИЧА ТАДҚИҚОТЛАР
УСЛУБИЁТИ.
2.1. Колосникларни ишлаш муддатларини ошириш усулларини ишлаб
чиқиш бўйича тадқиқотлар мақсад ва вазифалари
Мазкур ишни биринчи бобида жинлаш жараёнида
ишчи орган
юзалари билан пахтани ўзаро таьсирига бағишланган илмий-тадқиқот
ишлари, жинлаш жараёнидаги колосникни ишлаш шароитини ва ишлаб
чиқилган турли конструкциядаги колосникларни таҳлили “Жин-линтер
колосникларини ишлаш муддатларини ошириш усулларини ишлаб чиқиш”
мавзусидаги
магистрлик
диссертациясини
қўйидаги
мақсад
ва
вазифаларини белгилаш имконини беради:
а) ишнинг мақсади-пахтани қайта ишлаш технологик жараёнини
асосий босқичи-чигитли пахтадан толани ажратиш жараёнини муқобиллаш
учун жин машинасини асосий ишчи органларидан бири-колосникни ишлаш
муддатини ошириш усулини ишлаб чиқиш:
б) ишнинг
вазифалари;
-жинлаш жараёнида ишчи орган юзалари билан чигитли пахтани
ўзаро таьсирига бағишланган ишларни таҳлил этиш;
- жинлаш жараёнидаги колосникни ишлаш шароитларини таҳлил
этиш;
-ишлаб чиқилган колосниклар конструкцияларини таҳлил этиш;
-колосникларни ишлаш муддатларини
ошириш усулларини ишлаб
чиқиш бўйича назарий асослари тадқиқ этиш;
-колосникларни ейилишга чидамлилигини ошириш усулларини
ишлаб чиқиш;
-бажарилган илмий-тадқиқот иши асосида ишлаб чиқаришга
тавсиялар ишлаб чиқиш;
-ишлаб чиқилган янги, ишлаш муддати оширилган жин колоснигини
ишлаб чиқаришга жорий этишдаги иқтисодий самародорликни аниқлаш.