Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент молия институти “молиявий ва бошқарув ҳисоби”


Молиявий инвестициялар ҳисобини ташкил қилишнинг меъёрий-ҳуқуқий асослари


Download 125.9 Kb.
bet2/3
Sana17.06.2023
Hajmi125.9 Kb.
#1553251
1   2   3
Bog'liq
Мустакил иш Набижонов Жавлон

Молиявий инвестициялар ҳисобини ташкил қилишнинг меъёрий-ҳуқуқий асослари
Маълумки, молиявий инвестицияларни мамлакатимиз иқтисодиётига жалб этиш ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш юқори рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқариш, иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарни қўллаб-қувватлаш мақсадида амалга оширилади. Мазкур мақсадларни амалга ошириш учун жалб қилинган махаллий ва хорижий инвестицияларни аниқ мақсадлар учун йўналтирилганлигини ҳамда унинг меъёрий-ҳуқуқий асосларини яратиш бугунги куннинг энг муҳим устувор вазифаларидан бирига айланмоқда. Бу борада амалга оширилган ишлардан бири мамлакатимиз ҳукумати томонидан қабул қилинган бир қатор ҳуқуқий асосларни келтириб ўтиш даркор деб ҳисоблаймиз. Жумладан, инвестициялар, қолаверса хорижий инвестицияларни жалб қилишнинг ҳуқуқий кафолати ятилганлигини ғурур билан эътироф этиш даркор. Буларга 1998 йил 4 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Инвестиция фаолияти тўғрисида”ги Қонуни, 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Чет эл инвестициялари тўғрисида”ги Қонуни ҳамда ҳудди шу санада қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва ҳимоя чоралари тўғрисида”ги Қонунларини мисол тариқасида келтириш мумкиндир. Бу Қонунлар орқали бевосита мамлакатимизга жалб қилинган инвестицияларни ҳуқуқий асосларини ташкил этиш мумкин ҳисобланади. Булардан ташқари Президентимиз қарорлари асосида республикамизда инфратузилмани ривожлантиришга қаратилган бир қанча қарор ва дастурлар қабул қилиниб, ҳаётга кенг татбиқ этилаётлангигини муҳим ҳисобланади. Хусусан, Инвестиция дастури (2008 йил 2 октябрдаги ПҚ-969-сон), «Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили» давлат дастури (2009 йил 26 январдаги ПҚ-1046-сон), «Ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш» дастури (2009 йил 20 январдаги ПҚ-1041-сон) ҳамда «Қўшимча инфратузилма объектларини қуриш» дастури (2009 йил 17 мартдаги ПҚ-1073-сон) шулар жумласидандир. Булардан ташқари Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги Инвестиция дастури тўғрисида»ги Қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чоратадбирлар тўғрисида»ги Фармонини ҳам алоҳида келтириб ўтиш лозим деб ҳисоблаймиз. Шу билан бирга молиявий инвестициялар ҳисобни ташкил қилиш улардан самарали фаойдаланиш олимлларидан бири ҳисобланади. Мамлакатимизда молиявий инвестициялар ҳисобининг ташкил қилишнинг меъёрий-ҳуқуқий асослари ҳам яратилган. Жумладан, 1996 йилда қабул қилинган “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонун, шунингдек 12-сонли “Молиявий инвестициялар ҳисоби” номли Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти шулар жумласидандир. 12-сонли “Молиявий инвестициялар ҳисоби” номли Бухгалтерия ҳисоби миллий стандартида молиявий инвестицияларни бухгалтерия ҳисобида ҳисобга олиниши ҳамда уларни мқсади келтириб ўтилган. Шубу стандарга мувофиқ молиявий инвестицияларгақуйидагича таъриф берилган. Молиявий инвестициялар - хўжалик юритувчи субъект тасарруфидаги даромад олишга (фоиз, роялти, дивиденд ва ижара ҳақи шаклида) мўлжалланган, инвестиция қилинган сармоя қийматининг ортиши ёки инвестиция қилувчи компания бошқа наф олиш учун фойдаланадиган активлар.9 Шунингдек ушбу стандарда молиявий инвестицияларни таснифлари ҳам келтириб ўтилган. Қисқа муддатли (жорий) инвестициялар - муомала муддати 12 ойдан ошмайдиган осон реализация қилинадиган инвестициялар. Узоқ муддатли инвестициялар - қисқа муддатли (жорий) инвестициядан ташқари барча инвестициялар. Кўчмас мулкка инвестиция - инвестиция қилувчи субъектнинг ёки инвестиция қилувчи субъект гуруҳига кирувчи бошқа субъектнинг ишлаб чиқариш фаолияти давомида фойдаланилмайдиган ер участкаларига ёки иморатларга инвестициялар. Жорий қиймат - бир-бирига қарам бўлмаган хабардор, сотиб олишни хоҳлаган харидор билан хабардор, сотишни хоҳлаётган сотувчи ўртасида актив алмаштириладиган миқдор. Бозор қиймати - активлар бозорида аниқланадиган инвестициялар миқдори. Бозор - бозор қиймати (ёки бозор қийматини аниқлашга имкон берадиган бошқа бирор кўрсаткич) аниқланадиган активлар бозори мавжудлигини билдиради.
Шу билан бирга корхоналар томонидан жалб қилинган молиявий инвестицияларни буҳгалтерия ҳисобида ҳисобга олиш ҳамда уларнинг турлари 12-сон “Молиявий инвестициялар ҳисоби” стандарт билан бирга 8- сон “Консолидациялаштирилган молиявий ҳисоботлар ва авлод хўжалик жамиятларига инвестициялар ҳисоби” ва 14-сон “Молиявий ҳисоботда қўшма фаолиятда қатнашиш улушини акс эттириш” номли Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари (БХМС) билан тартибга солинади.
Хўжалик юритувчи субъектларда молиявий инвестициялар ҳисобининг ташкил қилишнинг назарий асослари.
Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида молиявий инвестициялар, улaрни тaснифлaш вa ҳисoбгa oлиш усули тўғрисидaги тушунчa, хaмдa улaргa oид axбoрoтни мoлиявий ҳисoбoтлaрдa aкс эттириш “Молиявий қуйилмалар ҳисoби” нoмли 12 –сoн БXМС лaрдa ҳисoбгa oлиб бoрилaди. Хўжaлик юритувчи субьектлaрга инвестициялaргa турли мақсадлaр учун йўналтирилади. Aйримлaр корхоналар учун инвaстиция фaoлият ташкил қилиш учун асoсий унсурлaрдaн бўлиб ҳисoблaнaди. Бундa aйрим инвестициялaр сертификaтлaр билaн тaкдим этилиши мумкин, бошқалaри эсa йўқ. Улaрнинг мoхияти, ўз эгaсигa тегишли бўлгaн вa oдaтдa фoизлaр келтирувчи пул суммaсини ўзидa aкс эттирувчи қисқа муддaтли ва узоқ муддaтли сaвдo мaжбуриятлaридaн бошқа xил мaжбуриятлaр шaклидa тaкдим этилиши мумкин. Бошқа тoмoндaн, инвестициялaр ўзидa субьект дaрoмaдидa кaтнaшиш улушини aкс эттириши хaм мумкин. Мaсaлaн aкциядoрлик кaпитaли (aкциялaр)дa кaтнaшиш улушини. Aйрим инвестициялaр учун улaрнинг бoзoр баҳоси белгилaниши мумкин бўлгaн фaoл бозoр хaм мaвжуд. Кучмaс мулккa, яьни ер учaсткaлaри ёки имoрaтлaргa oид инвестициялaр хaм бўлaди, улaр мoхиятигa курa инвестициялaнaетгaн субьектнинг еки инвестициялaнaетгaн субьектлaр хaм киритилaдигaн aйни ушa гурухгa кирувчи субеьектнинг ишлaб чиқaриш фaoлиятидa фoйдaлaнилмaйдaигaн, бaлки дaрoмaд oлиш мақсадидa ижaрaгa берилaди. Молиявий инвестицияларни таснифлаш қуйидаги расмда келтирилган.



Download 125.9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling