Ўзбекистон республикaси олий вa ўртa мaхсус тaълим вaзирлиги тошкент дaвлaт техникa университети
Мустақил таълим ва мустақил ишлар
Download 470.87 Kb. Pdf ko'rish
|
Metrologiya va standartlashtirish o quv dasturi 2020 тайёр
2.6. Мустақил таълим ва мустақил ишлар
Мустақил таълим учун тавсия этиладиган мавзулар: 1. Метрология бўйича асосий тушунчалар ва таърифларни ўрганиш. 2. Ўлчаш турлари 3. Стандарт, уларнинг турлари, ишлаб чиқиш тартиблари, тасдиқланиши ва рўйхатдан ўтказиш тартиб қоидаларини ўрганиш. 4. Стандартлаштириш усулларини ўрганиш. 5. Сертификатлаштириш схемаларини ўрганиш. 5 6. Маҳсулот ҳақидаги маълумотларни стандартлаштириш ва кодлаш. 7. Метрология ва стандартлаштириш бўйича халқаро ташкилотлар. 8. Метрология ва метрологик таъминот 9. Замонавий ўлчаш асбоблари ва уларнинг тавсифлари 10. Ўлчашлар ноаниқлигини баҳолаш 11. Ўлчашлар бирилигини таъминлаш ва эталонлар 12. Техник регламентлари ва уларни ишлаб чиқиш 13. Сифатни бошқаришда стандартларни ўрни ва аҳамияти 14. Сертифкатлаштириш ва унинг ҳуқуқий-меъёрий таъминоти. Мустақил ўзлаштириладиган мавзулар бўйича талабалар томонидан рефератлар тайёрлаш ва уни тақдимот қилиш тавсия этилади. 3. Фан ўқитилишининг натижалари (шаклланадиган компетенсиялар)Фанни ўзлаштириш натижасида талаба: Метрология, ўлчаш асбоблари, ўлчаш усуллари, ўлчаш хатоликлари, меъёрий ҳужжатлар, стандартлар ва уларнинг турлари, стандартлаштириш, сертификат, сертификат турлари ва сертификатлаштириш фаолиятлари тўғрисида тасаввурга эга бўлиши; метрология бўйича умумий тушунчаларни, ўлчаш бирлилиги, ўлчаш воситалари, ўлчаш хатоликлари, уларни қайта ишлаш усулларини, стандартлаштириш, уларнинг ишлаб чиқаришдаги моҳияти, стандартларнинг турлари ва тоифалари, стандартларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва тадбиқ этиш тартиб-қоидаларини, халқаро ИСО 9000 сериясидаги стандартлар бўйича иш¬ларни ташкил этишни, сертификатлаштириш асосларини, маҳсулот сифатини бошқариш усулларини билиши ва улардан фойдалана олиши; талаба катталик бирликларини қайта тиклаш, қиёслаш бўйича, ўлчаш хатоликларини аниқлаш, ҳисоблаш, стандартлаштириш усулларини, стандартларни ишлаб чиқиш тартиби, босқичлари, метрологик хизмат тўғрисидаги маълумотга эга бўлиши, маҳсулотлар ҳақидаги маълумотларни стандартлаштириш ва кодлаш бўйича, маҳсулотларни сертификатлаштириш тўғрисида кўникмаларига эга бўлиши керак; талаба халқ хўжалигида ишлатиладиган ўлчаш воситаларини метрологик тавсифларини таҳлил қилиш, уларни конкрет шароитларда 6 самарали ишлатиш, хатоликларни ҳисоблаш асосида ўлчаш аниқлигини баҳолаш, сифат мезонларини белгилаш, сертификатлаштириш тизимини ишлаб чиқиш ва амалий қўллаш, маҳсулотларни стандартлаш¬тириш ва кодлаш бўйича олган билимларини амалда қўллаш каби малакаларига эга бўлиши керак. Download 470.87 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling