Р-n ўтиш сиғими. Паст частоталарда р-n ўтиш токи фақат электрон – ковак ўтишнинг актив қаршиликлари ҳамда ярим ўтказгичнинг р ва n –соҳаларининг қаршилиги (rБ) билан аниқланади. Юқори частоталарда р-n ўтишнинг инерцияси унинг сиғими билан аниқланади. Одатда р-n ўтишнинг иккита асосий сиғими ҳисобга олинади: диффузия ва тўсиқ (барьер).
Тўғри уланган р-n ўтишда қўшни соҳаларга асосий бўлмаган заряд ташувчилар инжекцияланади. Натижада р-n ўтишнинг юпқа чегараларида қиймати жиҳатидан тенг лекин қарама-қарши ишорага эга бўлган қўшимча асосий бўлмаган заряд ташувчилар QДИФ юзага келадилар. Кучланиш ўзгарса инжекцияланаётган заряд ташучилар сони, демак заряд ҳам ўзгаради. Берилаётган кучланиш таъсиридаги бундай ўзгариш, конденсатор қопламаларидаги заряд ўзгаришига айнан ўхшайди. Базага асосий бўлмаган заряд ташувчилар диффузия ҳисобига тушганликлари сабабли, бу сиғим диффузия сиғими деб аталади ва қуйидаги ифодадан аниқланади
. (2.8)
(2.8) ифодадан кўриниб турибдики, р-n ўтишдан оқиб ўтаётган ток ва базадаги заряд ташувчиларнинг яшаш вақти қанча катта бўлса, диффузия сиғими ҳам шунча катта бўлади
Икки электр қатламга эга бўлган электрон – ковак ўтиш зарядланган коденсаторга ўхшайди. Ўтиш сиғими ўтиш юзаси S, унинг кенглиги ва диэлектрик доимийси билан аниқланади. Ўтиш сиғими тўсиқ сиғими деб аталади ва қуйидаги ифодадан аниқланади
. (2.9)
Ўтишга кучланиш берилса, бу вақтда ўтиш кенглиги ўзгарганлиги сабабли, сиғим ҳам ўзгаради. Сиғимнинг берилаётган кучланиш U қийматига боғлиқлиги қуйидагича
. (2.10)
Тўғри уланган ўтишда мусбат ишораси, тескари уланганда эса манфий ишора олинади. СБ берилаётган кучланишга боғлиқлиги сабабли р-n ўтишни ўзгарувчан сиғимли конденсатор сифатида қўллаш мумкин.
Тўғри кучланиш берилганда диффузия сиғими тўсиқ сиғимидан анча катта бўлади, тескари кучланишда эса тескари. Шунинг учун тўғри кучланиш берилганда р-n ўтиш инерцияси диффузия сиғими билан, тескари уланганда эса тўсиқ сиғими билан аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |