- 27 -
тақсимлаш тўғрисидаги зарур, ишончли маьлумотлар ва ҳужжатлар
тизимидан иборат.
Давлат Ер кадастри ер муносабатларини тартибга солиш, ердан оқилона
фойдаланиш ва уни муҳофаза қилишни, ер тузиш ишларини ташкил этиш, ер
тузиш, ер учун тўланадиган ҳақ миқдорини асослаш, ҳўжалик
фаолиятига
баҳо бериш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасини,
маҳаллий давлат ҳокимияти органларини, поселка, қишлок ва овуллар, ўзини
ўзи бошқариш органларини, манфаатдор юридик ва жисмоний шаҳсларни ер
тўғрисидаги маьлумотлар билан таьминлашга мўлжаллангандир.
Давлат Ер кадастри-ернинг қиймат баҳосини аниқлаш учун асос бўлади.
Давлат Ер кадастрининг маьлумотлари ерлардан фойдаланиш ва уларни
муҳофаза қилишда, ер участкалари бериш ва уларни олиб қўйишда, ер учун
тўланадиган ҳақ миқдорини белгилашда, ер тузиш ишларини ўтказишда,
хўжалик фаолиятига баҳо беришда ҳамда ерлардан
фойдаланиш ва уларни
муҳофаза қилиш юзасидан бошқа тадбирларни амалга оширишда мажбурий
тартибда тадбиқ этилади.
Давлат Ер кадастрини юритиш тартибини Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар маҳкамаси белгилайди.
Давлат Ер кадастрини юритишни ер тузиш ҳизмати органлари бутун
республика учун ягона тизим асосида давлат бюджети маблағлари ҳисобидан
амалга оширадилар.
Давлат Ер кадастрини
юритиш топография-геодезия,картография,
тупроқ, агрокимъё, геоботаника ва бошқа йуналишдаги текширув ва
изланишларни амалга ошириш, ерларни ҳисобга олиш ва уларга баҳо бериш,
мулкдорларннг, ер эгаларининг ва ердан
фойдаланувчиларнинг ер
участкаларини рўйхатга олиш билан таьминланади.
Do'stlaringiz bilan baham: