Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети “ташқи иқтисодий фаолият”
Download 69 Kb.
|
Замонавий логистика глоссарий
- Bu sahifa navigatsiya:
- Хизмат
- Божхона декларацияси
- Бевосита усуллар
- Фрахта қилишга ариза
- Импорт лицензияси
- КАФ битимлари
- Коносамент
Халқаро транспорт йулаклари — географик худудлар орасидаги йўлаклар.
Халқаро экспедиторлар компанияси - мижозлар билан шартнома халқаро юк ташиш тури. Хизмат— натижаси кишиларнинг бирон —бир эхтиёжларини қондирадиган фаолият. Юк— бир манзилдан иккинчи манзилга ташиш учун юк ва йуловчи ташишни таъминловчи миллий ёки халқаро юк ташиш шартлари тизими. ЮНКТАД — БМТнинг савдо ва ривожланиш буйича анжумани —БМТ Бош ассамблеяси органи, унинг иши халқаро савдони риволантиришга ёрдам беришга, халқаро иктисодий алоқаларни тартибга солиш конун — коидаларини ишлаб чикишга йуналтирилган. Божхона декларацияси - асосий божхона ҳужжати бўлиб, юкни тасарруф қилувчи шахснинг аризасидан иборатдир. Бу ҳужжат юкни тасарруф қилувчи томонидан товарни импорт ёки экспорт қилишда божхонага тақдим этилади. Бевосита усуллар – бу мажбурий рухсат бериш - тақиқлаш хусусиятига эга бўлиб, халқаро айирбошлашда иштирок этувчиларнинг хатти- ҳаракатларини қатъий тартибга солиб туради ҳамда лицензиялаш, квоталаш, маҳсулотларнинг баённомаси, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларини рўйхатга олиш, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини аниқловчи қонуний ва меъёрий ҳужжатларни қабул қилиш ва бошқа усулларнинг мажмуасидир. Фрахта қилишга ариза – товар етказиб берувчи томонидан юк ташувчининг ицалган транспорт воситаси, юкни жўнатиш вақти ва шу кабиларни кўрсатган ҳолда юк учун жой банд қилиб қўйишни сўраб жўнатиладиган ҳужжат. Импорт лицензияси унда кўрсатилган товарларнинг чекланган миқдорини ёки шундай товарларни чекланмаган миқдорда ушбу ҳужжатда айтиб ўтилган вақт давомида олиб чиқиб кетишга рухсат беради. Инвестиция - бу субъект ихтиёридаги вақтинча ортиқча бўлган барча молиявий, моддий ва бошқа бойликларни келажакда иқтисодий манфат кўриш учун бошқа бирор субъектга сарфлашдир. КАФ битимлари - инглизча сўз бўлиб қиймат ва фрахт деган маънони англатади, етказиб бериш КАФ битимига кўра сотувчи ўз ҳисобидан манзилигача шартномада кўрсатилган денгиз ташуви шартномасини тузиши ва юкни кемагача олиб бориши зарур. Коносамент - бу кема эгаси томонидан юкни жўнатувчига юк денгиз ё`ли орқали ташиш учун қабул қилиб олинганлигини тасдиқлаб бериладиган ҳужжатдир. Консигнация шартномасига - кўра принципиал (консигнант) товарларни агент (консигнатор) омборига кейинчалик уларни консигнаторнинг бозорида сотилиши учун олиб боради. Консигнант товар сотилганга қадар унинг эгаси бўлади. Концепция – бу назарда тутилган соҳанинг ривожланиш мақсадлари, натижа ва фойда олиш йўналишларини, (масалан, ташқи иқтисодий фаолиятни ривожлантиришнинг), вазифаларни белгилашни ўз ичига оладиган умумий ғоядир. Download 69 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling