Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат авиация институти


Давлат солиқ сиёсати ва солиқ турлари


Download 0.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/70
Sana18.11.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1784125
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   70
Bog'liq
tadbirkorlik asoslari

9.2. Давлат солиқ сиёсати ва солиқ турлари.
Барча мулк шаклларидан катъий назар корхоналар Ўзбекистон 
Республикасининг “Корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлардан 
олинадиган солиқлар тўғрисидаги”ги Қонунга ва Вазирлар Махкамасининг
“Халк истеъмоли моллари ишлаб чикаришни рагбатлантириш мақсадида 
солиқ тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарорига мувофик давлат 
ва махалий бюджетларга туланадиган солиқлар тарзидаги даромадлар 
манбалари белгилаб берилган. Бу солиқларни жорий этишдан кузланган 
мақсад давлат ижтимоий кафолатларининг тадбиркорлик фаолиятини 
тартибга солишдан, табиий бойликлардан тежаб-тергаб фойдаланишни ва 
атроф мухитни мухофаза этишни рагбатлантириш иборатдир. 
Белгилаш 
усулига кўра солиқлар бевосита ва билвосита солиқларга булинади. 
Бевоситалари жумласига куйидагилар киради: даромад солиғи, фойдадан 
олинадиган солиқ, ресурс тўловлари, мол-мулкка солинадиган солиқлар. 
Билвосита солиқлар хўжалик ишлари, молиявий муомалалардан келиб 
чикадиган (Қўшимча Қийматга солинадиган солиқ, акциз солиқлари, 
божхона тўловлари, кимматли когозлар билан Қилинган ишлардан 
олинадиган солиқ). 
Солиқ солиш объекти, корхонанинг хисобот давридаги ялпи даромади 
бўлиб ҳисобланади. 
Солиқ солиш базаси бўлиб, солиқ тўловчи деб 
хисобланган корхоналарга солиқ солиш мақсадларида моддий ва унга 
тенглаштирилган узга харажатлар, шунингдек мажбурий тўловлар 
ҳисобланади. 
Тадбиркор корхоналардан хисоблаб чикилган солиқ солиш 
базасига мувофик солиқ ставкалари куйидаги тарзда белгиланади:
1. Мулкчиликнинг барча шаклдаги корхоналарининг даромадларига 18 
фоиз фойда солиғи тўловчилар 36 фоиз ставка буйича солиқ солинади; 
2. Видеосалонлар, ким ошдии савдолари, казинолар, пул ютуги
чикадиган уйин автоматлари, давлатга карашли булмаган идоралар
утказадиган лотерея уйинларидан ва оммавий концерт томоша тадбирлари 
утказишдан олинадиган даромадларга 60 фоиз ставка буйича солиқ 
солинади; 


88 
3. Чет эл капиталининг улуши устав фондининг 30 фоизидан камини 
ташкил этган кушма корхоналарнинг даромадларига устав фондида чет эл 
капиталининг улуши 30 фоиздан куп бўлган корхоналарнинг, шунингдек чет 
эл корхоналарнинг, улар филиалларининг, ваколатхоналарининг ва шуъба 
корхоналарининг даромадларига эса 10 фоиз ставка буйича солинади;
Устав фондида чет эл капитали бўлган кушма корхоналар хорижий 
катнашчиларининг даромадлари чет элга утказилаетганда, башарти, 
Ўзбекистон Республикасининг халкаро шартномаларида узга тартиб 
белгиланмаган булса, уларга 15 фоиз хажмда солиқ солиниши белгиланган.
Даромадлар чет элга утказилаетганда солиқ тўловининг суммаси 
утказилаётган даромад валютасида туланади.
4.Корхонанинг акциялар буйича олинган дивидендлардан тушадиган
даромадига хамда узга корхоналарнинг устав фондига киритилган
капиталдан олган бошка даромадларига 15 фоиз ставка солиқ солиш 
тартиблари белгиланган.
5.Савдо корхоналарининг даромадлилик даражасига кўра ялпи
даромаддан табакалаштирилган ставкалар буйича солиқ Вазирлар 
Махкамасининг “Савдо корхоналари ва ташкилотларига солиқ солишдаги 
айрим узгаришлар тўғрисидаги”ги Қарорида кўрсатилган тадбирлари 
белгиланган ва амалда кулланилмокда. 
6. 
Қишлоқ хўжалиги билан машгул дехкон-фермер хўжаликларининг 
фойдасидан олинадиган солиқ тўловларининг ставкалари уларнинг 
рентабеллик даражасига узвий боглик равишда белгиланади. Хўжаликнинг 
рентабеллик даражаси 25 фоизгача булса 3 фоизга, 25 фоиз ва ундан ортик 
булса 20 фоиз солиқ ставкалари олинади. 
Республика худудида ишлаб чикарилаетган айрим акцизли 
махсулотларга акциз солиғи куйидаги тартибда кулланилади: 
Акциз товарни акциз солиғи суммасини ва сотиш нархини аниклашга 
доир куйидаги мисолни келтирамиз (ракамлар шартли): 
(махсулот бирлигига).
1.
Корхонанинг улгуржи нархи 40-00 
2.
Сотиш нархига акциз солиғи ставкаси (%) 50 
3.
Сотиш нархи (акцизни хисобга олганда), 
суммларда: 
1 катор х 100 4000 
____________ = ________ 80 - 00 
100-
2 катор 50 
4.
Акциз солиғи суммаси, суммларда 
(3 катор-1катор), ёки: 
3 катор х 2 катор


89 
________________ 40-00
100
Изох: Корхонанинг улгуржи нархи тўловчи томонидан мустакил 
равишда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 27 январь 
1995 йилдан тасдикланган № 9 “Молиявий натижаларини шаклланиш 
тартиби ва махсулот (иш, хизмат) таннархига киритиладиган махсулотлар 
(ишлар, хизматлар) ни ишлаб чикариш ва реализация килиш буйича 
харажатлар таркиби тўғрисидаги Низом” га мувофик, бўлган барча 
харажатларни узида акс этирган холда аникланади. 
Корхона сотиш нархига акциз суммалари хам киради ва куйидаги 
формула буйича аникланади: 
улгуржи нарх х 100 
Сотиш (чикариш) нархи = __________________
100 - 
акциз ставкаси 
Бюжетга утказиладиган акцизлар суммаси куйидаги формула буйича 
аникланади: 
Сотиш нархи х акциз ставкаси 
Акциз суммаси = _________________________________ 
100 
Акциз солиғи тўловлари буйича куйидаги имтиёзлар белгиланган.
Акциз солиқлари бекор Қилинган товарлар гурухига: 
 
мебель комплектларига; 
 
хрустал молларига; 
 
фарфордан тайёрланган сервизлар ва комплектлар; 
 
холодильниклар, телевизорлар, термослар; 
 
1,5 литрли ПТФ бутилкалардаги алкоголсиз ичимликлар; 
 
спирт настойкалари ва экстрактлари киради. 
Шунингдек, узи ишлаб чикарган махсулотларни чет элларга етказиб 
берилгандан, Кизил Ярим ой жамиятининг корхоналари ва ташкилотлари 
ишлаб чикарадиган моллардан (бу маблаглар бутунлай Жамият устав 
вазифаларини бажаришга ишлатилиш шарти) билан акциз солиғи 
олинмайди. 
Нефть ва газ конденсатларига, гилам ва гилам молларига, пахта ёгига 
Қўшимча дивидентлар ажратиш хисобидан дифференциаллашган 
(табакалашган) акциз ставкалари белгиланган тартибда Вазирлар Махкамаси 
томонидан кўрсатилган холда тадбик этилади.
Куйидаги холлардан акциз солиғи солинмайди: 

узи ишлаб чикардан акцизлик товарларни экспортга етказиб бериш; 
МДХ катнашчилари бўлган давлатларга етказиб берилаётган (олиб 
кетилаётган) акцизлик товарлар бунга кирмайди;


90 
-
тайёр вино ишлаб чикариш учун республика ичкарисидаги 
истеъмолчиларга вино материаллари етказиб бериш; 
-
МДХ катнашчилари бўлган давлатлар билан бирга, экспортга ва 
саноат Қайта ишловига усимлик пахта ёги етказиб бериш. 
Изох:
1.
Республика ичкарисидан савдо ва бошка ташкилотлар томонидан 
(юкорида кўрсатилган холлардан ташкари) реализация килинадиган вино 
материаллари акциз солиғи кулланилган холда реализация килинади. 
2.
Усимлик (пахта) ёгига ва истеъмол идишида кадокланган тозаланган 
(дезодолированой саланой) пайта ёгига акциз солиғи кадоклаш буйича 
харажатларни хисобга олмасдан улгуржи нархдан келиб чиккан холда 
ҳисобланади. 
Солиқ суммасини аниклашда ва уни тулашда акцизларнинг суммасини 
солиқ тўловчи сотилган товарлар руйхати ва хажми хамда ана шу товарлар 
юзасидан белгиланган акциз ставкаларига караб мустакил холда 
белгиланади. 

Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling