Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти


Download 4.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/285
Sana19.11.2023
Hajmi4.91 Mb.
#1786427
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   285
Bog'liq
1-mannanom-darslik-pdf

Чин экзема касаллиги гўдакларда ҳаётларининг 3-6 
ойликларидан бошланади, патологик жараён юз тери соҳаси, 
ёноқларда асосан симметрик ҳолатда жойлашади. Ўчоқларда 
тўққизил рангли эритема, унинг асосида эса серозли тугунчалар, 
пуфакчалар кузатилади, улар эса ўз навбатида тезда ёрилишга ва 
касалликка хос бўлган эрозияларнинг ҳосил бўлишига сабаб бўлади. 


115 
Бундай кўринишда бўлган ўзгаришлар «сероз қудуқлари» деб 
номланади. Жараённи кечишида бурун-лаб учбурчаги соҳасида 
касаллик белгилари кузатилмайди. Кейинчалик бундай серозли 
ўчоқлар бир-бири билан қўшилишиб, катта ҳажмдаги ҳўлланиб 
турувчи ўчоқларни ҳосил қилади, улар сатҳи қобиғлар билан 
қопланиб туради. Кейинчалик жараён тана тери соҳаларига, думба, 
қўл ва оёқларга тарқалиши мумкин. Жараён қичишиш, 
безовталаниш, уйқусизлик, иштаҳанинг бузилиши ҳамда умумий 
аҳволнинг ўзгариши билан кечади. 
Себореяли экзема касаллиги ўчоқлари тананинг юқори 
қисмида, кўпинча бошнинг сочли қисми, қулоқ супраси ва унинг 
атрофида, юз териси, кўкрак ва елка соҳаларида жойлашади. 
Касалланган ўчоқларда думалоқ овал кўринишида бўлган, сатҳи 
пушти қизил-сариқ рангли қазғоқ ва қипиқлардан иборат ўчоқлар 
кузатилади. Бошнинг сочли соҳаларида жойлашган ўчоқларда кучли 
қазғоқланиш, қипиқланиш кузатилиб, қулоқ супраси ва орти 
соҳаларида ва бурамаларда сероз-йирингли экссудациядан иборат 
ёрилишлар кузатилади. Беморларни кўпинча қичишиш безовта 
қилади, жараён ярим ўткир кўринишда кечади.
Микробли экзема чин экзема касаллигидан келиб чиқиш 
сабаби, кечиши ҳамда клиник кўриниши билан фарқланади. 
Касалликни юзага келишида стафилококкли, стрепкококкли, патоген 
замбуруғлар алоҳида ўрин тутади. Ушбу микроорганизмлар ва 
уларнинг токсинларига нисбатан бемор организми тери орқали 
маҳаллий жавоб реакциясини беради ва касаллик белгилари намоён 
бўлади. Касаллик белгилари дастлаб, йирингли тошмалар сифатида 
пайдо бўлиб, кейинчалик унинг қашланиши натижасида ўрнида 
микробли экзема касаллигига хос бўлган касаллик ўчоғи 
шаклланади. Касалликнинг патологик ўчоқлари асосан ассиметрик 
кўринишда бўлиб, асосан болдир, қўл кафти орти тери соҳаларида 
жойлашади. Ўчоқлар аниқ чегарали кўринишда бўлиб, атроф тери 
соҳаларига кенгайишга мойил бўлади, ўчоқлар соҳасида қизариш, 
тугунчали, пуфакчали, йирингчали тошмалар кузатилади, улар сатҳи 
серозли-йирингли экссудат ва ва қатқалоқлардан иборат бўлади. 
Касаллик ярим ўткир кўришда кечади.
Давоси. Экзема касаллигини даволаш жараёнини ўтказишда 
дастлаб касалликка олиб келувчи омилларни четлаш, беморларга 
қулай 
шарт-шароит 
яратиш 
ҳамда 
тўғри 
овқатланишни 


116 
ташкиллаштириш лозим. Беморларни овқатланиш жараёнида цитрус 
маҳсулотлари, тухум, балиқ, асал, шоколод, қўзиқорин ва гўштли 
маҳсулотларни истеъмол қилишлари тақиқланади. Болаларда 
касалликни даволашдан олдин уларга алиментар даво белгиланади, 
сут маҳсулотлари ўрнига уларни ўрнини босадиган сутли-
ўсимликлардан иборат овқат маҳсулотлари тавсия этилади. Бемор 
болаларга бериладиган суюқлик, туз ва углеводлар миқдори 
20 %гача камайтирилади, чунки ушбу маҳсулотлар тўқималарда 
суюқликни тўпланишига, натижада эса яллиғланиш жараёнининг 
кучайишига сабабчи бўлади.
Экзема касаллиги билан хасталанган бемор болаларни комплекс 
даволаш 
жараёни 
дастлаб 
уларга 
тинчлантирувчи 
дори 
воситаларини тавсия этиш билан олиб борилади. Бу борада бром 
препаратлари валериана, череда, дўлана дамламалари, транквили-
затор ва нейролептик (амизил, тазепам, назепам, андаксан, 
мепробамат) дори воситалари тавсия этилади.
Бемор болалар организмида кальций микроэлементи миқдори-
нинг камайиб кетиши, уларда қон томирлар ўтказувчанлик ҳолати-
нинг ошиб кетиши комплекс доволашда гипосенсиблизацияловчи 
таъсир кучига эга бўлган кальций дори воситаларини тавсия этишга 
олиб келади. Ушбу дори воситалари айниқса, экзема касаллигининг 
сувчираган босқичида кўп фойда беради. Шуни таъкидлаш лозимки, 
кальций препаратларини симпатикотонияда, оқ дермографизмда, 
қабзиятга мойиллик бўлган ҳолатларда бериб бўлмайди. 
Гипосенсиблизациловчи дори воситаларидан глюконат кальций
лактат, глицерофосфат кальций, натрий салицилат, тиосульфат 
натрий препаратларини бемор болалар ёшига қараб ичишга, мушак 
орасига ёки вена ичига юбориш тавсия этилади.
Антигистамин дори воситалари (фенкарол, супрастин, перитол, 
тавегил, пиполфен, димедрол) бемор болаларга уларнинг ёшини 
инобатга олган ҳолда кичик муҳлатларга белгиланади. Ушбу дори 
воситаларини ичишга, эритма шаклида мушак орасига юбориш 
тавсия этилади. Дори воситаларини белгилаш муддати 10 кундан 
ошиб кетмаслиги назорат қилиниши лозим.
Экзема касллигини даволашда витамин (В
1
, В
2
, В
6
, В
12
, В
15
, Е, К, 
С, фолиев, никотин, оратат кислоталари, пангамат ва пантотенат 
кальций) дори воситалари кенг кўламда қўлланилади. Ичак 
микробиоцинози ҳолатини, ҳазм жараёнини меъёрлаштириш 


117 
мақсадида бемор болаларга фермент дори воситалари (бифидум-
бактерин, лактобактерин, хилак-форте, панзинорм, креон, дюфалак, 
ацедин-пепсин) 
тавсия 
этилади. 
Касалликни 
йирингли 
асоратланадиган кўринишларда кечишида ёки микробли экземада 
умумий даволашда кенг қамровли антибиотикларни (эритромицин, 
ампициллин, оксациллин, тетрациклин) қўллаш тавсия этилади.
Экзема касаллигини комплекс даволашда иммун тизими 
фаолиятини меъёрлаштирадиган дори воситалари, иммуномо-
дулятор ва иммуностимуляторлар (иммуномодулин, тимален, 
тимопоетин, нуклеанат натий, глицерам) тавсия этилади. Агарда 
касалликнинг кечиши оғир, даво чораларига чидамли кўринишда 
кечса, эритродермия ҳолатларига ўтадиган бўлса, глюкокортикоид 
дори воситалари (преднезалон, дексаметазон, урбазон) бемор 
болалар ёшига, тана оғирлигига нисбатан белгиланган ҳолда ичишга, 
мушак орасига ёки вена ичига юбориш тавсия этилади. Албатта 
кортикостероид дори воситаларини тавсия этилганда беморларга 
калий препаратларини (калий оратат, калий пангамат, аммоний 
хлорид) қўллаш лозим. Касалликнинг ўткир босқичларида яллиғ-
ланиш жараёнини ва экссудацияни камайтириш мақсадида эса 
сийдик ҳайдовчи дори воситалари (фуросемид, лазикс) тавсия 
этилади.
Болаларда экзема касаллигининг маҳаллий давоси тери 
патологик жараёнининг яллиғланиш даражасига, кечиш босқичига 
ва тарқалганлигига қараб босқичма-босқич олиб борилади. Агарда 
жараён ўткир яллиғланиш, ҳўлланиш билан кечадиган бўлса, у ҳолда 
маҳаллий ҳўллаб қуритгувчи дори воситалари (1-2 %ли амидопирин, 
0,25 %ли цинк сульфат, 1-2 %ли танин эритмалари) қўлланилади. 
Кўкрак эмиш даврида бўлган бемор болаларга эса бундай 
ҳолатларда дамланган қора чой эритмаси, мойчечак ва олтой 
илдизидан тайёрланган эритмаларини қўллаш мақсадга мувофиқ 
ҳисобланади. Касаллик белгилари бироз пасайиб, ҳўлланиш 
белгилари йўқолгандан кейин эса сувли чайқатгичлар, қоришмалар 
глюкокортикоид крем ва малҳамлар (адвантан, дермавайт, лакотоп, 
лакокартен, лоринден А, оксикорт, гиаксизон) тавсия этилади. 
Касаллик ўчоқлари сувли анилин бўёқлари (пиоктинин, фукорцин, 
Кастилляни суюқлиги) билан ишлов берилади. Ўткир яллиғланиш 
жараёни 
йўқолгандан 
кейин 
ўчоқлардаги 
қазғоқ 
ва 
қипиқланишлардан тозалаш мақсадида кератолитик малҳамлар (5-10 


118 
%ли АСД пастаси, нафталан, ихтиол, олтингугурт малҳамлари ) 
қўлланилади.
Экзема касаллиги билан хасталанган бемор болаларга касал-
ликнинг яширин босқичларида санатор-курорт шароитларида (Пяти-
горск, Иссиқкўл, Чортоқ, Тошкент минерал суви) даволанишлари 
маслаҳат берилади.

Download 4.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   285




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling