Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти
Download 4.91 Mb. Pdf ko'rish
|
1-mannanom-darslik-pdf
Мохов Мохов касаллиги сурункали қайталама кечадиган инфекцион табиатга эга касаллик бўлиб, асосан тери, шиллиқ қаватлар ва асаб тизимининг зарарланиши кўринишида кечади. Касалликни қўзға- тувчи Ганзен таёқчаси бўлиб, уни биринчи марта 1871 йилда норвегиялик олим G. Hansen топган. Ганзен таёқчаси капсула ва споралар ҳосил қилмайди, аммо L- шаклини ва донадор шаклларни ҳосил қилиш хуссусиятига эга. У кислоталар ва ишқорлар таъсирига чидамли бўлиб, грамманфий ҳисобланади, Цил-Нелсон усули бўйича қизил рангга бўялади. Касаллик асосан ҳаво-томчи йўллари, юқори нафас йўллари, шиллиқ қаватлари, зарарланган тери юзалари орқали юқади. Касалликни қон сўрувчи ҳашоратлар чақиши орқали ҳам юқади деган фикрлар мажуд. Касалликка айниқса, ёш болалар берилувчан бўлиб, кўпинча 5-14 ёшлар оралиғида учрайди. Касалликнинг вужудга келишига инсонлар яшаш шароитларининг социал-иқтисодий жиҳатидан паст даражада бўлиши, турли сурункали касалликлар билан хасталанганликлари ҳамда тери юзаларининг тез-тез жароҳатланиб туриши асосий омиллардан бўлиб ҳисобланади. Ҳозирга кунга келиб ХССТ ахборотига кўра дунёда 15 млн. дан ортиқ мохов билан касалланган беморлар қайд этилган. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, мамлакатимизда аҳоли турмуш шароитларининг юқори даражага кўтарилганлиги, иқтисодий 189 жиҳатдан барқарорлиги, эпидемиологик ва даволаш-профилактик чораларнинг ўз вақтида тўғри олиб борилиши ҳамда туғруқ- хоналарда БЦЖ эмлашларини тўлақонлик билан ўтказилиб бори- лиши сабабли мохов касаллиги касаллик сифатида бўтунлай йўқ қилинган. Мохов касаллиги юққандан кейин ўтадиган вақт, яъни инкубацион даврнинг давомийлиги аниқ бўлмайди, унинг вақти бир неча ойдан бир неча йилларгача ҳатто 20-30 йилларгача давом этиши мумкин. Мохов касаллигининг 3 та клиник турлари тафовут этилади: моховнинг моховсимон ёки оғир тури; моховнинг силсимон ёки енгил тури ва моховнинг таққосланмайдиган ёки ноаниқ тури. Download 4.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling