Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


Download 9.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet241/751
Sana31.01.2024
Hajmi9.42 Mb.
#1832394
1   ...   237   238   239   240   241   242   243   244   ...   751
Bog'liq
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)

тартибга солиш вазифаси ишлаб чиқаришни 
талаб (истеъмол)га мувофиқлаштириш мақсадида таклифга 
таъсир ўтказишдан иборат. Айнан шу вазифа ёрдамида 
иқтисодиётда таклифнинг талаб орқали, ишлаб чиқариш 
таркиби ва ҳажмининг якка тартибдаги ва ижтимоий эҳтиёжлар 
орқали белгиланишига эришилади, яъни иқтисодиёт бозор 
қонунлари асосида тартибга солинади.


268
Рақобатнинг 
ресурсларни жойлаштириш вазифаси 
ишлаб чиқариш омилларини улар энг кўп самара берадиган 
корхона, ҳудуд ва минтақаларга оқилона жойлаштириш 
имконини беради.
Рақобатнинг 
инновацион 
вазифаси 
фан-техника 
тараққиёти ютуқларига асосланувчи ҳамда бозор иқтисодиёти 
субъектларининг ривожланишини тақозо этувчи турли 
кўринишдаги янгиликларнинг жорий этилишини англатади.
Рақобатнинг 
мослаштириш вазифаси корхона (фирма)
ларнинг ички ва ташқи муҳит шароитларига рационал тарзда 
мослашишига йўналтирилган бўлиб, уларнинг шунчаки 
ўзини-ўзи сақлаб, иқтисодий жиҳатдан яшаб қолишидан 
хўжалик фаолияти соҳаларининг экспансияси (кенгайиши)га 
ўтишини билдиради.
Рақобатнинг 
тақсимлаш вазифаси ишлаб чиқарилган 
неъматлар ялпи ҳажми (ялпи ички маҳсулот)нинг 
истеъмолчилар ўртасида тақсимланишига бевосита ва 
билвосита таъсир ўтказади.
Ниҳоят, рақобатнинг 
назорат қилиш вазифаси бозордаги 
баъзи иштирокчиларнинг бошқа бир иштирокчилар устидан 
монополистик ҳукмронлик ўрнатишига йўл қўймасликка 
йўналтирилади.
Рақобат курашининг мазмуни тўғрисида тўлароқ тушунчага 
эга бўлиш учун унинг асосий шакллари ва белгиларини кўриб 
чиқиш зарур. 
Ўз миқёсига кўра рақобат икки турга – тармоқ 
ичидаги ва тармоқлараро рақобатга бўлинади.
Тармоқ ичидаги рақобат товар ишлаб чиқариш ва 

Download 9.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   237   238   239   240   241   242   243   244   ...   751




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling