281
ташкил этилувчи бирлашмаларнинг шартли (табиий
монополиялардан ажратиб туриш учун) номи.
Сунъий монополия ўз манфаатлари йўлида бозор муҳити
тузилишини атайлаб ўзгартиради, яъни:
- бозорга янги рақибларнинг кириб келишига йўл қўймаслик
учун турли тўсиқлар ҳосил қилади (хомашё ва
энергия
манбаларини эгаллаб олади; банкларнинг янги корхоналарга
кредит беришини тақиқлашга ҳаракат қилади ва бошқалар);
- ишлаб чиқаришнинг энг юксак даражадаги технологиясига
эришиб, қолган рақибларининг бу даражага чиқишига имкон
бермайди;
- ишлаб чиқариш миқёси самарасидан унумлироқ
фойдаланиш имконини берувчи нисбатан йирик ҳажмдаги
капитални қўллайди;
- ўз фаолиятини юқори даражада реклама қилиш орқали
бошқа рақобатчиларни бозордан сиқиб чиқаришга ҳаракат
қилади.
Cунъий монополиялар картель, синдикат, трест, консорциум,
концерн каби аниқ шаклларда намоён бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: