Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт
Download 9.42 Mb. Pdf ko'rish
|
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)
Селлер-Кефовер тузатиши вертикал равишдаги
бирлашиб кетишларга чеклов киритди. 8.3. Ўзбекистонда рақобатчилик муҳитини шакллантириш ва монополияга қарши қонунчилик Рақобатнинг амал қилиши маълум шарт-шароитлар мавжуд бўлишини тақозо қилади. Бу шарт-шароитлар фақат бозор муносабатлари қарор топган муҳитда бўлиши мумкин. Шундай экан, бозор иқтисодиётини юзага келтириш айни вақтда рақобатчилик муҳитининг шаклланишини билдиради. Бозор муносабатлари ривожланган мамлакатларда рақобатчилик муҳити узоқ давр давомида, ўз-ўзидан, эволюцион йўл билан вужудга келган. Бу аста-секин эркин рақобат муҳитини келтириб чиқарган. Иқтисодиётда монополлашув тамойиллари кучайиб бориши билан рақобат чекланади, шу сабабли рақобатчилик муҳитини вужудга келтиришда давлат ҳам қатнашади. Бу эса, юқорида таъкидланганидек, давлатнинг монополияларга қарши сиёсатида ўз аксини топади. Ҳар бир мамлакатдаги аниқ вазият, яъни иқтисодиётнинг монополлашув даражаси унинг миқёси ва тавсифига қараб, бу сиёсат эркин рақобат муҳитини янгидан яратиш, уни сақлаб қолиш, зарур бўлганда қайтадан тиклаш, рақобат усулларини қарор топтириш кабиларга қаратилади. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш стратегиясига кўра, - “иқтисодиёт тармоқлари учун самарали рақобатбардош муҳитни шакллантириш ҳамда маҳсулот ва хизматлар бозорида монополияни босқичма- босқич камайтириш” 61 вазифаси белгиланган. 2017 йилдан 61 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбеки- стон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғри- сида”ги, ПФ-4947-сонли Фармони. 3.2-банди. 286 бошлаб иқтисодиёт тармоқлари учун самарали рақобат муҳитини яратиш ҳамда маҳсулотлар ва хизматлар бозорида босқичма-босқич монополияни қисқартириш кўзда тутилган чора-тадбирларни амалга оширишга киришилди. Лекин, бугунги кунда Ўзбекистонда ҳам уюшмалар, концернлар, корпорациялар, компаниялар шаклидаги монополиялар сақланиб қолган бўлиб, улар кўпинча тармоқ вазирликлари мавқеига эга бўлиб, маҳсулот ва хомашёларнинг алоҳида турларини лимит ва фонд кўринишида тақсимлашнинг эскича тизими, шунингдек, бизнесни амалга ошириш учун рухсат, лицензия, сертификатлар бериш, келишиш каби маъмурий тўсиқлар монополистик тенденцияларга кўпроқ имкон яратади. Иқтисодий тараққиётга тўсиқ бўлувчи бундай ҳолатларни бартараф этиш мақсадида президентимиз Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида “барқарор иқтисодий ўсишнинг энг муҳим гарови – рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш, улар учун янги халқаро бозорлар топиш ва экспортни кўпайтириш, транзит салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш ҳисобланади” 62 , деб таъкидланади. Ўзбекистонда самарали рақобат муҳитини яратиш учун қуйидаги чора-тадбирларнинг амалга оширилишини тақозо этади: Download 9.42 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling