Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


Download 9.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/751
Sana31.01.2024
Hajmi9.42 Mb.
#1832394
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   751
Bog'liq
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)

иқтисодий зийраклик – юксак маънавиятли шахс 
фазилатларидан бири бўлиб, уни чуқур иқтисодий билим 
ва кўникмаларсиз тасаввур этиш мумкин эмас. Шунингдек, 
«Иқтисодиёт назарияси» фани кишиларнинг жамият 
иқтисодий ҳаётини ташкил этиш, унда фаол иштирок этиш ва 
янада ривожлантириш борасида жамият ва давлат олдидаги 
жавобгарликлари, яъни 
иқтисодий масъулиятларини 
тарбиялашда етакчи ўрин эгаллайди. Биз қураётган эркин, 
ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига асосланган 
демократик фуқаролик жамиятига барча жамият аъзоларида 
иқтисодий маданиятлиликни шакллантириш орқали 
эришишимиз мумкин. Бу эса амалдаги иқтисодий қонунлар, 
қоидалар тўғрисидаги билим ва кўникмаларга эга бўлиб, 
ўзлаштирилган билимлар асосида меҳнат ва ишлаб чиқариш 
фаолиятларини ташкил эта олиш хусусиятини намоён этиб, 
уни фақат мазкур фан хизматлари орқали таъминлаш мумкин.
«Иқтисодиёт назарияси» фани фақат билиш билан 
чекланмай, балки 
иқтисодий билим ва кўникмаларнинг 
турли даражадаги амалий татбиқи билан ҳам шуғулланади. 
У давлатнинг иқтисодий сиёсатини шакллантириш, иқтисодий 
ислоҳотларни самарали амалга ошириш учун зарур бўлган 


7
назарий қоида ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишда фаол 
иштирок этади. 
«Иқтисодиёт назарияси» фанининг бугунги кундаги 
аҳамияти ёш авлодда ватан ва эл-юрт равнақи йўлида 
фидокорона меҳнат ҳиссини, турли мафкуравий хуружларга ўз 
фикри билан қарши тура олиш қобилиятини тарбиялаш каби 
муҳим вазифаларни бажариш орқали тобора ошиб бормоқда. 
«Иқтисодиёт назарияси» фанининг аҳамияти унинг 
методологик вазифаси орқали ҳам намоён бўлиб, фаннинг ўзи, 
таҳлили ва тамойиллари, олинган хулосалар, тадқиқ этилаётган 
иқтисодий қонунлар бошқа ижтимоий ва тармоқ фанлари учун 
услубий асос бўлиб хизмат қилади. «Иқтисодиёт назарияси» 
фанини чуқур ўрганиш, унинг қоида ва тушунчаларини 
билиш бошқа иқтисодий фанларни ўзлаштириш ва янада 
ривожлантиришнинг гарови ҳисобланади.
Лекин ҳозирги даврдаги бозор иқтисодиётининг ички 
сир-асрорларини, унинг ҳақиқий қиёфасини, унда содир 
бўлиб турадиган номутаносиблик, ишсизлик ва инқирозлар 
каби нохуш воқеа ва ҳодисаларнинг сабабларини синчиклаб 
ўрганишга интилаётган ўқувчи ва талабаларимиз, 
иқтисодиётнинг муаммоли тугунларини ечишга ҳаракат 
қилаётган раҳбар ходимлар, иқтисодчи мутахассислар, бозор 
иқтисодиёти билан қизиқаётган кенг китобхонлар оммаси 
талабларига жавоб берадиган ўзбек тилидаги адабиётлар, 
қўлланмалар, айниқса, олий ўқув юртлари талабалари учун 
тайёрланган дарсликлар етарли эмас. Дарсликлар ва ўқув 
қўлланмалари етишмаслиги бўйича олий ўқув юртлари ва 
коллежлардаги аҳвол ўрганилиб, мамлакатимиз президенти 
Ш.Мирзиёевнинг Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 
январда бўлиб ўтган кенгайтирилган мажлисидаги маърузасида 
дарслик, махсус ва бадиий адабиётга бўлган реал эҳтиёжни 
ўрганиб, турли дарсликларни яратиш, уларни бошқа тилларга 
таржима қилиш, ўқув юртлари, кутубхона ва ахборот-ресурс 
марказларини таъминлаш бўйича қўйган вазифаларидан
4

4
Шавкат Мирзиёев. Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – 
ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак. Мамлакатимизни 2016 йилда 


8
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 
10 октябрдаги 816-сон қарорига асосан қабул қилинган “Олий 
таълим муассасаларини ўқув адабиётлари билан таъминлаш 
ҳамда дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини янгилаб бориш 
тартиби тўғрисида Низоми”дан келиб чиқиб, “Иқтисодиёт 
назарияси” фани бўйича мазкур дарслик қайта тайёрланди.
Албатта, бу вазифанинг уддасидан чиқиш осон иш эмас. 
Қўйилган вазифанинг мураккаблиги шундан иборатки, шу 
давргача дунёдаги ҳеч бир мамлакат иқтисодий жараёнларни 
бошқариш ва ҳаракатларни уйғунлаштиришнинг бир 
механизмидан бутунлай бошқасига бирданига ўтган эмас. Бу 
узоқ даврни талаб қиладиган жараён бўлиб, алоҳида даврни 
тақозо қилади. Унинг ҳамма учун бир хил бўлган ўлчами ва 
нусхалари ҳам йўқ.
Шундай экан, бозор иқтисодиёти даврини ва 
мамлакатимизда ҳозирги даврда амалга оширилаётган туб 
иқтисодий ислоҳотларни, ўзгарувчан хўжалик тизимини 
фақат АҚШ ёки Европа мамлакатларида мавжуд бўлган, 
кўплари бундан 200-300йил олдин ёзилиб, эскириб кетган
ўз мамлакатларида ҳам инқирозларнинг олдини олиш, 
иқтисодиётни тартибга солиш йўлларини кўрсата олмаган 
ва мунозарали бўлиб, бизнинг реал иқтисодий ҳаётимиздан 
тамомила узоқ бўлган назариялар асосида иқтисодиётнинг 
ривожланиш йўлини ёритиб бўлмайди. Шунингдек, бизнинг 
иқтисодий тафаккур тарихимизда узоқ вақт ҳукмрон бўлган, 
иқтисодий ҳодисаларни асосан синфий нуқтаи назаридан 
ва синфий кураш жиҳатларидан олиб қараган, иқтисодий 
тараққиётнинг умуминсоний томонларини кейинги ўринга 
сурган эски марксистик йўналишдаги ақида ва қоидаларга 
асосланиб ҳам бозор хўжалиги ҳамда ҳозирги замон 
иқтисодиётида юз бераётган жиддий ўзгаришларни ва бошқа 
бир қатор воқеалар, ҳодисалар ва жараёнларни тушунтириб 
бўлмайди.
ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган 
иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар 
Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузаси // Халқ сўзи, 2017 йил 16 январ.


9
Мазкур дарсликни тайёрлашда АҚШда, Европа 
мамлакатларида, Япония, Хитой, Малайзия, Сингапур ва 
бошқа қатор мамлакатларда мавжуд бўлган адабиётлардаги 
ғоялар, шунингдек, классик ва ҳозирги замон иқтисодий 
назарияларининг асосий ғояларини танқидий ўрганиб, 
уларнинг фойдали рационал мағзини олишга ҳаракат қилинган. 
Шу билан бирга, жаҳонга машҳур аллома, давлат арбоби 
сифатида танилган ўтмишдаги ватандошларимиз томонидан 
илгари сурилган иқтисодий ғоя ва фикрлар, қоидаларнинг 
асосий мазмуни дарсликка киритилган. Бунда у ёки бу 
гуруҳнинг ёки синфнинг манфаати эмас, биринчи навбатда, 
умуминсоний, умумдавлат манфаатлари ва қадриятлар, 
Ватанимиз иқтисодий ривожи манфаати асос қилиб олинган 
ва унга бир қадар устуворлик берилган. 
Дарсликда мустақил ривожланаётган Ватанимизнинг 
равнақ топиши, бозор иқтисодиёти шароитида яшашимиз
фаолият кўрсатишимиз, иқтисодий муносабатда бўлишимизни 
ҳисобга олиб, бозор иқтисодиёти муаммоларини, унинг 
сабаб-оқибатларини, қонун-қоидаларини, тушунчаларини, 
уларнинг қай даражада, қандай шаклда амал қилаётганлигини 
батафсилроқ ёритишга ҳаракат қилинган. Унда иқтисодий 
жараёнларнинг фақат юзаки, кўриниб турган томонларигагина 
эмас, шу билан бирга уларнинг ички моҳияти, зиддиятлари 
ва боғланишларига, иқтисодий жараёнларнинг сабаб ва 
оқибатларига алоҳида эътибор берилган. Мазкур дарсликда 
Ўзбекистонда бозор иқтисодиётига ўтиш даври ва ҳозирги 
даврда республикамиз иқтисодий тараққиётининг муаммолари, 
айниқса, қабул қилинаётган қонунлар, фармонлар ва 
қарорларда, президентимизнинг маъруза ва нутқларида баён 
этилган иқтисодиётни жадал ривожлантириш тамойиллари, 
йўналишлари ва хусусиятлари ҳам қамраб олишга ҳаракат 
қилинган ҳамда назарияни амалиётга яқинлаштириш 
мақсадида бозор иқтисодиётининг кўпгина умумий қонун-
қоидалари бевосита Ўзбекистон ҳаёти мисолида ёритилган.
Дарсликни тайёрлашда диалектик, илмий асбтракция, 


10
таҳлил ва синтез, тарихийлик ва мантиқийликнинг бирлиги 
ва бошқа қатор илмий усуллардан фойдаланилган. Бунда, 
айниқса, ҳар бир иқтисодий воқеа, ҳодиса, жараён ва 
тушунчалар бир-бирига қарама-қарши бўлган икки томон 
бирлигидан иборат деб қаралиб, икки томонлама ёндашув ва 
таҳлил усули кенгроқ қўлланилган, шу йўл билан ёритилаётган 
масаланинг асл моҳиятини тушуниш осонлаштирилган. 
Асосий иқтисодий тушунчаларни соддароқ қилиб оддий 
тилда мисоллар, жадваллар, расмлар ва графиклар асосида 
тушунтиришга ҳаракат қилинган.
Ушбу дарслик янги давлат стандарти талаблари бўйича 
тайёрланган ва Республика мувофиқлаштириш комиссияси 
томонидан тавсия этилган дастур асосида ёзилган. Унда 
дастурдаги мавзулар асосан қамраб олинган, кўпгина 
материаллар имкон даражасида қисқартириб берилган. 
Шунинг учун матнда камчилик ва мунозарали жиҳатлар ҳам 
бўлиши мумкин.
Дарсликни тайёрлашда ўқитишнинг янги педагогик ва 
информацион технологиялар талаблари ва хусусиятлари 
ҳисобга олиниб, ҳар бир бобдан кейин хулосалар, асосий таянч 
тушунчалар ва атамалар, шунингдек, такрорлаш ва мунозара 
учун саволлар ҳам берилган. 
Мазкур дарсликнинг асосий мазмуни 2000 йилда 
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим 
вазирлигининг мувофиқлаштириш комиссияси томонидан 
тавсия этилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус 
таълим вазирлиги томонидан нашр қилинган «Иқтисодиёт 
назарияси» маърузалар матни, 2002 йилда нашр қилинган 
«Иқтисодиёт назарияси» ўқув қўлланмаси, 2005 йилда, 2010 
йилда ва 2017 йилда нашр қилинган «Иқтисодиёт назарияси» 
дарсликларида баён этилган бўлиб, кўпчиликнинг муҳокамаси 
ва мулоҳазасидан ўтган. Ушбу дарсликда юқоридаги 
китобларнинг асосий мазмуни сақланиб қолинган ҳолда, 
кейинги йилларда, айниқса ҳозирги даврда мамлакатимиз 
иқтисодий ҳаётида содир бўлаётган ўзгаришлар, амалга 


11
оширилаётган туб иқтисодий ислоҳотлар, 2017-2021 йилларда 
Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантиришнинг бешта 
устувор йўналишлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти 
Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида 
белгиланган стратегик вазифалар, шунингдек, АҚШ, Европа 
мамлакатлари, Россия ва бошқа хорижий мамлакатлар ҳамда 
мамлакатимизда чоп этилган иқтисодий адабиётлардаги 
муҳим деб ҳисобланган ғоялар киритилган. Шунингдек, ушбу 
дарсликни тайёрлашда “Ишлаб чиқаришни модернизациялаш 
жараёнида харажатлар миқдорини камайтириш, таркибини 
такомиллаштиришнинг фундаментал (назарий) асосларини 
ишлаб чиқиш” мавзусидаги ОТ-Ф1-155 – рақамли фундаментал 
лойиҳа бўйича олиб борилаётган тадқиқот натижаларидан 
фойдаланилган. 
Ушбу дарсликда иқтисодий жараёнлар, воқеа-ҳодисалар 
объектив таҳлил қилиниб, етарли илмий-услубий асосда 
ёритишга ҳаракат қилинган. Ушбу дарслик талаба 
ва ўқувчиларни назарий ва услубий билимлар билан 
қурольлантириб, иқтисодий жараёнларни билишга, тафаккур 
қилишга ва мустақил равишда таҳлил қилишга ўргатади деган 
умиддамиз.
Иқтисодиёт назарияси бўйича мазкур дарслик асосан 
олий ўқув юртлари талабалари ва магистрантлари учун 
мўлжалланган бўлиб, шунингдек, ундан академик лицей, 
касб-ҳунар мактаблари, коллежлари ва умумий ўрта таълим 
мактаб ўқувчилари, катта-илмий-ходим-изланувчилар ҳамда 
иқтисодиёт назарияси соҳасидаги билимларга қизиқувчи 
барча китобхонлар ҳам фойдаланиши мумкин.
Муаллифлар 
дарсликнинг 
тузилиши, 
мазмуни, 
муаммоларнинг баён қилиниш тартиби ва услуби 
бўйича билдирилган ҳар қандай таклиф-мулоҳазаларни 
миннатдорчилик билан қабул қилади ва кейинги ўқув 
қўлланма, дарсликлар тайёрлашда ҳисобга олади.


12

Download 9.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   751




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling