Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим


Download 9.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/751
Sana31.01.2024
Hajmi9.42 Mb.
#1832394
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   751
Bog'liq
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим 
вазирлигининг 2020 йил 14 августдаги №418-сонли буйруғига асосан 
дарслик сифатида барча бакалавр йўналишидаги талабалар ва 
ўқувчилар учун тавсия этилади.
Маъсул муҳаррирлар: 
Ўзбекистон Республикаси 
Фанлар академияси академиклари: Қ.Абдурахманов,
С.Гуломов
Тақризчилар:
проф. Б.Ходжиев;
проф. О.Ҳамроев.
ISBN
978-9943-6888-8-9
© Ш. Шодмонов, М. Рахматов 2021.
© 
«Замин нашр», 2021.


3
КИРИШ
Мамлакатимизда кейинги йилларда тараққиётнинг янги 
босқичига қадам қўйилди. Иқтисодиётда амалга оширилаётган 
кенг кўламли ислоҳотлар, модернизация, таркибий ўзгариш 
ва диверсификация натижасида янгидан-янги замонавий 
тармоқлар ва ишлаб чиқариш қувватлари, янги энергия 
манбалари, турли хил инфратузилмалар, йўллар, транспорт 
воситалари ишга туширилмоқда. Миллий валютамизни 
эркин конвертация қилишга киришилди. Бу ўзгаришлар ва 
халқимизнинг фидокорона меҳнати натижасида яратилаётган 
маҳсулот ва кўрсатилаётган хизмат турлари ҳажми кўпайиб, 
сифати тубдан яхшиланиб боришига, аҳоли даромадлари ва 
турмуш даражасининг кескин ўсиши, уларнинг ижтимоий-
иқтисодий фаоллиги эртанги кунга бўлган ишончининг тобора 
ошиб боришига олиб келмоқда. 
Айни пайтда, мамлакатимиз Президенти Ш.Мирзиёевнинг 
Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисида ва бошқа қатор 
мажлисларда сўзлаган нутқлари ва қилган маърузаларидан, 
қабул қилинган янги фармонлар ва қарорлардан ҳамда Олий 
Мажлисга мурожаатномасидан, Ўзбекистон Республикасини 
янада ривожлантириш бўйича қабул қилинган стратегик 
вазифалардан бизга шу нарса маълум бўлиб турибдики, 
мамлакатимизда эришилган улкан ютуқлар билан бир қаторда 
ўз ечимини топмаган мураккаб муаммолар, ҳал қилиниши 
лозим бўлган ўта долзарб ва қийин вазифалар жуда кўп экан. 
Мамлакатимиз президенти таъкидлаганидек, “олдимизда 
узоқ ва машаққатли йўл турибди. Барчамиз жипслашиб, 
тинимсиз ўқиб-ўргансак, ишимизни мукаммал ва унумли 
бажарсак, замонавий билимларни эгаллаб, ўзимизни 
аямасдан олдинга интилсак, албатта, ҳаётимиз ва жамиятимиз 
ўзгаради”
1
.
1
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий 
Мажлиснинг Сенати ва Қонунчилик палатасига Мурожаатномаси (24.01.2020) 
Халқ сўзи газетаси, 2020 йил 25 январь.


4
Бугунги кунда пандемия таъсирида жаҳон иқтисодиёти катта 
йўқотишлар ва инқирозга дуч келиб туриши дунёнинг турли 
минтақаларида содир бўлаётган қарама-қаршиликларнинг 
кучайиб бориши, жаҳон бозорида вазиятнинг тез ўзгараётгани 
дунёнинг кўплаб мамлакатларида инвестицион фаолликнинг 
сусайиши реал иқтисодиётда ишлаб чиқаришнинг ўсиш 
суръати сусайиши рўй бериб, жаҳон бозорида харид талабининг 
камайиши давом этмоқда, ишсизлик даражаси юқорилигича 
қолмоқда, ижтимоий кескинлик кучаймоқда. Бундан ташқари 
мамлакатимиздаги айрим соҳалар, тармоқлар ва компанияларда 
экспорт ҳажми камайиб, импорт ҳажми ошиб кетиши, кўплаб 
капитал маблағлар сарфланишига қарамай ишлаб чиқариш 
ҳажми ва меҳнат унумдорлигининг суст ўсиши фан-техника 
тараққиёти юз бериб, янги техника ва технологияларнинг 
кириб келишига қарамай кетган харажатлар ва маҳсулот 
таннархи пасайиш ўрнига аксинча, ошиши ҳолати юз бериши 
каби нохуш ҳолатлар содир бўлиб турибди. Бу ҳолатлар 
мамлакатимиз олдида турган кенг кўламли дастурий мақсад 
ва вазифалар – ислоҳотларимизни янада чуқурлаштириш 
иқтисодиётни 
модернизациялаш, 
диверсификациялаш, 
таркибий ўзгартириш, хусусий мулк, хусусий тадбиркорликни 
кучайтириш, иқтисодий ривожланиш йўлида ғов бўлиб турган 
барча тўсиқ ва чекловларни бартараф этиш, Ўзбекистон 
Республикасини янада ривожлантириш бўйича қисқа ва узоқ 
муддатга белгиланган стратегик вазифалар ва муаммоларни 
ҳал этиш учун бор куч ва имкониятларимизни сафарбар 
этишни талаб қилади.
Мамлакатимиз Президенти Ш.Мирзиёев таъкидлаганидек, 
ҳаётнинг ўзи ва халқнинг талаблари бизнинг олдимизга 
амалий ечимини топиш лозим бўлган янги ва янада мураккаб 
вазифаларни қўймоқда

“Ўзбекистонни ривожланган 
мамлакатга айлантиришни мақсад қилиб қўйган эканмиз, 
бунга фақат жадал ислоҳотлар, илм-маърифат ва инновация 
билан эриша оламиз”
2

2
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлиснинг Сенати 


5
Ҳаётнинг ўзи олдимизга қўйган ушбу муракккаб 
муаммоларни тезроқ ҳал қилиш, уларнинг ечимини излаб топиш, 
миллий истиқлол мафкурасининг мазмунини ва хусусиятларини 
чуқурроқ тушуниш кўп жиҳатдан кишиларнинг иқтисодиёт 
сирларини, айниқса, бозор иқтисодиёти муносабатларининг 
мазмунини, уларнинг талаблари, зиддиятли ва чалкаш 
хусусиятларини, қонун-қоидаларини, амалга оширилаётган 
кенг кўламли иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, 
иқтисодиётни эркинлаштириш, таркибий ўзгартириш, 
модернизациялаш ва диверсификациялашнинг, илм-фанни 
ривожлантириб, рақамли иқтисодиётга ўтишнинг мақсади ва 
моҳиятини чуқурроқ билишларига боғлиқдир. “Иқтисодиёт 
назарияси” фани иқтисодиёт тушунчаларини, унинг қонун-
қоидаларини, тежамли хўжалик юритиш сирларини, турли 
кишилар ва хўжаликларнинг бир-бирлари билан манфаатли 
иқтисодий алоқада бўлиб, унумли меҳнат қилиш, янги техника 
ва технологияларни, инновацион ғояларни қўллаб, меҳнат 
унумдорлигини ошириш йўлларини ва шаклларини ўргатади. 
“Илм йўқ жойда қолоқлик, жаҳолат ва албатта тўғри 
йўлдан адашиш бўлади”
3
. Жамиятда рўй берадиган иқтисодий 
қонунларни билиш ва уларнинг амал қилишига онгли 
муносабатда бўлишда, мамлакатни демократлаштириш ва 
иқтисодиётни бозор тамойиллари асосида ислоҳ қилиш 
жараёнлари моҳиятини тушуниб, амалга ошириш учун 
зарур бўлган билимларни беришда «Иқтисодиёт назарияси» 
фанининг роли беқиёсдир. Бугунги кунда ёш авлодда 
бунёдкорлик ғояларини шакллантириш, уларнинг илмий 
дунёқарашини чуқурлаштириш ва кенгайтириш, иқтисодий 
билимларини, маданиятини ошириш каби муҳим амалий 
вазифаларни бажариш орқали мазкур фаннинг аҳамияти 
тобора ошиб бормоқда. 
ва Қонунчилик палатасига Мурожаатномаси (24.01.2020) Халқ сўзи газетаси, 2020 йил 25 
январь.
3
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлиснинг Сенати 
ва Қонунчилик палатасига Мурожаатномаси (24.01.2020) “Халқ сўзи” газетаси, 2020 йил 25 
январь.


6
“Иқтисодиёт назарияси” фани мамлакатимизда яшаётган 
ҳамма кишиларнинг даромадлари, уларнинг турмуш даражаси 
фақат миллий иқтисодиёт тараққиётига боғлиқлигини, шу 
юртда меҳнат қилаётган кишиларнинг ижодий меҳнати билан 
вужудга келган миллий маҳсулотнинг кўпайиши, унинг тўғри 
тақсимланиши ва фойдаланилиши, миллий пул барқарорлиги 
билан боғлиқлигини ҳам ўргатади ва миллий истиқлол 
мафкурасининг одамлар онгида шаклланишига, уларнинг 
интеллектуал камолотга эришувида муҳим роль ўйнайди.
Доимий ўзгариб турувчи ички ва ташқи иқтисодий муҳит 
ва унинг инсонлар, корхоналар, мамлакатлар ва бутун дунёга 
кучайиб борувчи таъсирини кузатиб, амалга оширилиши 
зарур бўлган хатти-ҳаракатлар ва иқтисодий фаолият 
жараёнларини олдиндан сезиш ва кўра билиш, қисқача қилиб 
айтганда, 

Download 9.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   751




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling