Иккинчи тенгламадан ифодалаймиз ва буғнинг турғун режимдаги умумий сарфланишига эга бўламиз. .
MATLAB дастури мухитида жараённи моделлаштириш
MatLab 6.5 дастурини очамиз. Маълумотларга эга файлни ҳосил қиламиз, бунинг учун бош менюда File →New→M-File ни танлаймиз (4-расм):
4-расм. Янги файл яратиш
Барча дастлабки қийматларни қайд қилиб қўямиз. Маълумотларга эга (File → Save) файлни dano номи билан сақлаймиз. Debug → Run (ёки F5 тугмасини) босиб бажариш учун уни ишга туширамиз. Ростлаш объекти модели. Янги файл ҳосил қиламиз, унда андаза тузамиз, бунинг учун бошқа менюда File → New → Modelни танлаймиз. Энди блокларни Simulink кутубхонасидан жойлаймиз ва бирлаштирамиз. Ушбу моделни яратиш учун зарурий блоклар: Constant, Step (Sources қўшимча варақаси) Gain, Sum, Product (Math Operations қўшимча варақаси) Integrator (Continuous қўшимча варақаси) Skope (Sinks қўшимча варақаси) 5-расм. Объект модели
Integrator блокини созлаш учун, уни босамиз ва янги ойначада Initial condition – бошланғич қиймат – киритиш майдонига Tzad ва Tstat ни тегишлича Integrator1 Intergator блоклари учун киритамиз (6-расм). а) Integrator 1 б) Integrator
Ундан кейин модел осттизимини яратамиз, бунинг учун блокларнинг зарурий қисмларини ажратамиз ва мазкур ойна бош менюсида Edit → Create subsystem.7-расмда кўрсатилган осттизим кўринишидаги объект моделига эга бўлдингиз.
7-расм. Осттизим кўринишидаги объект модели
Мазкур моделни бошланғич қийматлар М-Файллари билан боғлаш учун, бош менюда File → Model Properties пунктларини танлаш зарур. Пайдо бўлган ойнада Callbacks қўшимча варақаси ва Model initialization function киритиш майдонига ўтамиз: М–файл номи–dano ни кўрсатамиз (8-расм).
Do'stlaringiz bilan baham: |