Ўзбекистон табиий географияси
Ўзбекистон табиатини шаклланишига таъсир кўрсатувчи омиллар. Ўзбекистоннинг географик ўрни, чегаралари ва майдони. Ландшафтларининг асосий хусусиятлари. Ўзбекистон табиатини шаклланишининг асосий қонуниятлари: геологик-тектоник тузилиши ва геологик ривожланиш тарихи. Ландшафтларнинг шаклланиши ва ривожланиши.
Энг янги тектоник ҳаракатлар. Ўзбекистоннинг сейсмик районлари. Орографик тузилиши. Табиий шароити хилма-хиллигига ральефнинг таъсири.
Ўзбекистон иқлимига умумий таъриф. Ўзбекистоннинг ички сувлари. Ер ости сувлари. Ўзбекистон сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш муаммолари. Ўзбекистон ҳайвонот дунёсининг ландшафт зоналари бўйлаб тарқалиши. Табиий ёдгорликлари ва ноёб ландшафтларни муҳофаза қилиш. Қўриқхоналар, миллий боғлар ва буюртмалар. Ландшафтлар шаклланишининг антропоген омиллари.
Ўзбекистон ҳудудини табиий географик районлаштириш. Устюрт, Қуйи Амударё, Қизилқум, Қуйи Зарафшон, Қашқадарё, Сурхондарё, Мирзачўл, Чирчиқ-Оҳангарон, Фарғона табиий географик округларига таъриф. Ўзбекистон табиий географиясини ўрганишнинг асосий муаммолари.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий ва ижтимоий географияси
Мамлакатнинг иқтисодий географик ўрни. Ўзбекистоннинг табиий шароити ва ресурслари, уларнинг хўжалик аҳамияти. Ўзбекистон Республикаси хўжалигининг умумий тавсифи. Қишлоқ хўжалиги ва унинг миллий иқтисодиётда тутган ўрни. Республика агросаноат мажмуасини ривожлантириш муаммолари. Саноатнинг тармоқлар ва ҳудудий тузилиши, ривожланиши муаммолари. Саноат марказлари, саноат тугунлари, саноат районлари. Ўзбекистон транспорти ва ташқи иқтисодий алоқалар географияси. Ижтимоий соҳаларнинг ҳудудий ташкил этилиши ва ривожланиши муаммолари. Ўзбекистоннинг узоқ ва яқин хориж давлатлари билан савдо ва иқтисодий алоқалари. Ўзбекистон Республикаси хўжалигининг ҳудудий тузилиши ва иқтисодий районлаштириш. Ўзбекистоннинг иқтисодий районлари, уларнинг табиий ва иқтисодий-географик хусусиятлари. Иқтисодий районларнинг тавсифи: Тошкент, Фарғона, Мирзачўл, Зарафшон, Жанубий ва Қуйиамударё иқтисодий районлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |