Милоддан аввалги IV асрнинг биринчи ярмида Юнонистон.
Пелопоннес урушининг оқибатлари. Спартанинг устиворлиги Юнонистонда Аҳмонийлар давлатининг таъсирини кучайиши. Фиванинг юксалиши. II-Афина денгиз иттифоқининг ташкил топиши. Спарта, Афина, Фива ўртасидаги рақобат. Милоддан аввалги IV асрнинг ўрталарида Юнонистонда сиёсий тарқоқлик. Полис тизимининг инқирози. Инқирозни енгиш дастурлари. (Платон, Исократ, Аристотель). Буюк Юнонистон ва қора денгиз соҳилларидаги юнон шаҳарлари ва давлатлари. Македониянинг юксалиши. Юнонистонда Македония ҳукмронлигининг ўрнатилиши.
Милоддан аввалги VIII-II асрларда қадимги Юнонистон маданияти.
Юнонистон маданияти ривожланишининг асосий шарт-шароитлари. Архитектура, хайкалтарошлик. Юнон адабиёти ва театр. Жанрлар. Милоддан аввалги VII-VI асрларда юнон шеърияти. Милоддан аввалги V асрда Юнон трагедияси. Эсхил, Софокл, Эврипид, Аристофан ижоди. Театр ва унинг жамиятдаги ўрни. Юнон театри. Юнон фалсафаси. Юнон маданиятининг аҳамияти ва унинг жаҳон маданиятида тутган ўрни.
Эллинистик даврда Юнонистон ва Олд Осиё. Александр Македонский ҳарбий юришлари. Унинг салтанатининг вужудга келиши ва парчаланиши.
Шарққа юришнинг бошланиши. Асосий жанглар. Босиб олинган ерларда сиёсат. Марказий Осиёга ҳарбий юриш. Александр Македонскийга қарши миллий озодлик кураш. Ҳиндистонга ҳарбий юриш. Александр Македонский салтанатининг ташкил топиши. Салтанатнинг парчаланиши. Эллинистик давлатлар. Салавкийлар. Марказий Осиё Салавкийлар давлати сафида Миср, Юнон-Бақтрия. Македония ва Юнонистон. Эллинистик давлатларнинг хиллари. Эллинизм моҳияти. Юнон ва Шарқ элементлари. Эллинистик ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий тизимининг хусусиятлари.Эллинизмнинг даврланиши.
Салавкийлар давлати ва эллинистик Миср. Пергам подшолиги.
Эллинистик давлатларни иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ривожланиши ва ўзига хос хусусиятлари. Македония ва Болқон Юнонистон эллинистик даврда. Рим истилоси. Эллинистик давлатларни қулашини сабаблари. Эллинистик маданият. Эллинистик маданиятнинг аҳамияти.
Қадимги Рим.
Жаҳон тарихида Римнинг тутган ўрни ва аҳамияти. Рим жамияти - қулдорлик тизимининг юқори босқичи. Хронология. қадимги Рим тарихининг даврланиши. Италиянинг географик ўрни ва табиий шароитлари. Аҳолиси. Этник хилма-хиллиги. Асосий қабилалар: лигурлар ва бошқа маҳаллий қабилалар, италиклар, иллириялик этник гуруҳлар, этрусклар, юнонлар. Қадимги Рим тарихини ўрганиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |