Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги урганч давлат университети
Download 2.38 Mb.
|
1 2
Bog'liqТажриба иши 9
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЭКОНОМЕТРИКА АСОСЛАРИ”
- Кузатув Ишчилар сони, x Товар айланмаси, млрд. сўм, y
- ЖАВОБ Ечим: Ушбу масалани Microsoft Excel дастури ёрдамида ҳисоблаймиз. 1. Корреляция майдонини тузамиз ва боғланиш шаклини аниқлаймиз.
- 1-расм. Корреляция майдони Корреляция майдонини тузиш жараёни шуни кўрсатадики, бу боғланиш тўғри чизиқли боғланиш
- 2. регрессия тенгламаси параметрлари a ва b коэффициентларни топамиз. Биринчи йўл.
- Добавить линию тренда
- Данные > Анализ данных
- “Регрессия”
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ УРГАНЧ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ Иқтисодиёт факултети Иқтисодиёт йўналиши 2-курс 221/9-гуруҳ талабаси Исмоилов Умиджоннинг “ЭКОНОМЕТРИКА АСОСЛАРИ” фанидан ТАЖРИБА ИШИ №9 2023-yil ИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИЧЛАРНИНГ ЭКОНОМЕТРИК ТАҲЛИЛИ Кузатув натижасида 8 та озиқ-овқат дўконлари бўйича қуйидаги маълумотлар олинган:
Топшириқ: 1. Берилган маълумотлар асосида корреляция майдонини тузинг ва боғланиш шаклини аниқланг. 2. Чизиқли регрессия тенгламаси параметрларини ҳисобланг ва b параметрининг иқтисодий мазмунини изоҳланг. 3. Корреляция ва детерминация кўрсаткичлари ёрдамида боғланиш зичлигига баҳо беринг. 4. Эластик коэфициенти ҳисобланг ва унинг иқтисодий мазмунини изоҳланг. ЖАВОБ Ечим: Ушбу масалани Microsoft Excel дастури ёрдамида ҳисоблаймиз. 1. Корреляция майдонини тузамиз ва боғланиш шаклини аниқлаймиз. Биринчи топшириқни бажариш учун х ва у маълумотларини, биринчи навбатда х омил белги маълумотларини тартиб билан (ўсиш тартибида) жойлаштириб уларга мос натижавий белги маълумотларини жойлаштириб чиқамиз. Натижада ишчилар сони ортиб бориши билан товар айланмаси ҳам ортиб борган эканлигини кўришимиз мумкин. Хулоса қилиш мумкинки бу белгилар ўртасида тўғри чизиқли боғланиш мавжуд. Шунинг учун чизиқли кўринишдаги тенгламадан фойдаланамиз. Бу хулосани график тарзда ҳам талқин қилиш мумкин. Корреляция майдонини тузиш учун Microsoft Excel дастуридан фойдаланимиз. Бунинг учун маълумотларни кетма кет киритамиз: олдин х маълумотларини кейин у маълумотларини киритамиз. Кейин x ва y маълумотлар доирасини белгилаб олган ҳолда юқоридаги менюдан: Вставка / Точечная диаграмма / Точечная танлаймиз. 1-расм. Корреляция майдони Корреляция майдонини тузиш жараёни шуни кўрсатадики, бу боғланиш тўғри чизиқли боғланишга яқинлиги кўрсатади. Чунки нуқталар амалда тўғри чизиқ бўйлаб жойлашган. 2. регрессия тенгламаси параметрлари a ва b коэффициентларни топамиз. Биринчи йўл. Юқоридаги 1-расмдаги корреляция майдонининг исталган нуқтаси устига сичқонча кўрсаткичини олиб келиб, сичқончанинг ўнг тугмасини босамиз ва Добавить линию тренда ни танлаймиз. Қуйидаги дарча пайдо бўлади: Ундан Параметры линии тренда дан Линейная ни танлаймиз ва пастда показыват уравнение на диаграмме га белгича қўямиз. Натижада регрессия тенгламасига эга бўламиз. Иккинчи йўл. Бунинг учун аввал Microsoft Excel дастурида Данные > Анализ данных менюси мавжудлигини текширамиз. Агар мазкур меню мавжуд бўлмаса, уни қуйидаги йўл бўйича фаоллаштирамиз: Аввалига Файл > Параметры > Настройки танламиз ва қуйидаги ойна пайдо бўлади: Регрессия тенгламаси параметрларини топиш учун: Тахлил қилинаётган маълумотларнинг диапазонини сичқонча билан белгилаб оламиз. Бизнинг мисолимизда диапазон B2 дан С9 гача. Excel дастурининг юқори қисмидаги Данные > Анализ данных менюсини танлаймиз ва қуйидаги ойна пайдо бўлади. Ушбу ойнадан “Регрессия” ни танлаймиз. Натижада қуйидаги дарча пайдо бўлади: Ушбу дарчадаги Входной интервал y майдонига “товар айланмаси” y натижавий белги маълумотлари диапазонини киритамиз. Бизнинг мисолда бу диапазон С2 дан С9 гача. Худди шунингдек Входной интервал X майдонига – “Ишчилар сони” x омил белги маълумотлари диапазонини киритамиз. Бизнинг мисолимизда бу диапазон B2 дан B9 гача. Кейин Параметры вывода ни танлаймиз ва унинг рўпарасидаги майдонга регрессион тахлил маълумотларини чиқариш ячейкасини кўрсатамиз. Мисол учун E2 ни танлаймиз ва OK тугмачасини босамиз. Натижада регрессион тахлил маълумотлари пайдо бўлади: Натижалардан регрессия тенгламаси параметрлари бўлган a ва b коэффициентлари мос равишда -0.639 ва 0.0192 тенглигини билиб оламиз ва қуйидаги регрессия тенгламасига эга бўламиз: Иқтисодий мазмуни: Кузатув натижасида 8 та озиқ-овқат дўконларида ишчилар сони бир дона кўпайиши хисобига товар айланмаси 0.0192 млрд. сўмга ошади. Download 2.38 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling