Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш


Амалий машғулот 1. Замонавий музей иши: фонд, экспозиция, музей педагогикаси, ноширлик, илмий фаолияти (6 соат)


Download 283.25 Kb.
bet10/26
Sana26.01.2023
Hajmi283.25 Kb.
#1128293
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   26
Bog'liq
2.3.“ЗАМОНАВИЙ МУЗЕЙ ФАОЛИЯТИДА ИЛҒОР

АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ МАЗМУНИ


Амалий машғулот 1. Замонавий музей иши: фонд, экспозиция, музей педагогикаси, ноширлик, илмий фаолияти (6 соат)


А). Жаҳоннинг илғор музейлари фаолиятида замонавий технологиялардан фойдаланиш самарадорлигини таҳлил этиш, ўзбек музейшунослигида хорижий тажрибаларни қўллаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш (2 соат)
В). Музей экспонатлари сақланишига доир янги технологияларни қўллаш тартибини таҳлил этиш (2 соат)
С). Музей педагогикаси ва унинг шахс тарбиясида тутган ўрнини баҳолаш. Музей экспонатлари рекламаси. Музейларда илмий тадқиқот олиб борилиши бўйича жаҳон тажрибасини қўллаш.


V. КЕЙСЛАР БАНКИ
«КЛАСТЕР» технологияси
“Кластер” (тармоқлар) услуби: фикрларнинг тармоқланиши – педагогик стратегия бўлиб, у талабаларнинг бирон бир мавзуни чуқур ўрганишларига ёрдам бериб, уларни мавзуга тааллуқли тушунча ёки аниқ фикрларни эркин ва очиқ узвий боғлаган кетма – кетликда тармоқлашни ўргатади. Бу услуб ҳам музей педагогикасини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади.
Фикрларни тармоқлаш қуйидагича ташкил этилади:

  1. Тингловчининг ҳаёлга келган ҳар қандай фикр бир сўз билан ифода этилиб кетма – кет ёзилади.

  2. Фикрлар тугагунча ёзишда давом этилади ва фикрлар тугаса, у холда янги фикр келгунга қадар бирон расм чизиб турилади.

  3. Жавоб ёзиш жараёнида туғилган саволларга жавоб олиш орқали имкон борича фикрларнинг ва ўзаро боғлиқлик кетма – кетлигини кўпайтиришга ҳаракат қилиниши лозим.




Изоҳ: Ушбу кўринишда талабалар 3та ёки 4 тадан 6 та гуруҳларга бўлинадилар ва ушбу доиралар гуруҳларни билдиради. Ўқитувчи доираларда берилган саволлар бўйича маълумот тарқатади ва маълум бир вақт ичида уларга гуруҳдаги хар бир талаба ўз жавобини тайёрлайди ва ўзаро тармоқланади. Шу тариқа кластер технологияси юқорида берилганидек қўлланилади.
«БУМЕРАНГ» технологияси

Download 283.25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling