Ўзбекистон республикaси олий вa ўртa мaхсус таълим вaзирлиги


Ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳолати


Download 314.6 Kb.
bet5/6
Sana24.06.2023
Hajmi314.6 Kb.
#1652779
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Hisobot 19-19 Alijonov Nurmatjon

4.Ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳолати.
Фарғона шаҳрида фаолият олиб бораётган “Кахрамон Илном Икбол” МЧЖ фаолиятида ишловчи барча ходимларни корхона раҳбарияти томонидан корхонада ишловчи барча ходимларга кулайликлар амалга оширилиб келинмоқда. Корхона раҳбари томонидан моддий рағбатлантириш ва иштимоий мухофаза килишга қаратилган ишлар амалга оширилилиб ходимларга шароитлар яратиб келинмоқда
Жумладан корхонада ишловчи ходимларга корхона раҳбари томонидан кўп йиллик меҳнат фаолияти билан ишлаган еши улуғ ишчиларга Ўзбекистон касаба уюшмалари федератцияси вилоят бўлими билан келишилган ҳолда соғлиқларини тиклаш учун турли хил санаториялар ва даволаниш учун йўлланмалар олиниб ишчиларни даволанишга юборилдмоқда.
Бундан ташқари корхонанинг касаба уюшмаси томонидан корхонадаги ишчиларга байрам арафаси моддий рағбатлантиришлар ва ишчиларнинг оилавий шароитида юзага келган моддий қийинчиликларда касаба уюшмаси томонидан амалий ердамлар кўрсатиб келинмоқда.
Ҳозирги пандемия шароитида корхонада ишловчи ишчиларга корхона томонидан ҳар куни эрталаб ишга кириш вақтида ишчиларга корхона ўз ҳисобидан ниқоб ва антисептик воситалри билан таъминланиб ишчиларнинг соғлиғига жиддий эътибор бериб келинмоқда.


Хулоса.
Кахрамон Илном Икбол” МЧЖ корхонасининг таҳлилидан кўриниб турибдики, корхона ўз фаолиятини бошлагандан бери ҳозирги вақтгача ижобий ўсиш кўрсаткичларига эришиб келмоқда. Корхонанинг махсулотлари ички ва ташқи бозорларда ҳам ўз ўрнига ҳамда брендига эга. Енгил саноат махсулотлари ва корхона товарларига ишлаб чиқарувчи корхоналар билан бемалол рақобатлаша олади, ҳозирги кунда бозорда катта улушга эгалик килмоқда. Корхонада маркетинг стратегиялари, товар ҳаракати жараёнлари, нархлаштириш сиёсати яхши йўлга қўйилган. Маркетинг тадқиқотлари доимо узлуксиз равишда олиб борилмоқда.
Корхона 2019-2021 йилларда сезиларли ижобий натижаларга эришди. Товарларнинг сотиш кўрсаткичлари ҳам йилдан-йилга ошиб бормоқда. Корхона ўзининг махсус дўконларини нафақат вилоятимизда, балки бошқа вилоятларда ҳам очиб фаолият олиб бормоқда. Маҳсулотларни сотишда замонавий маркетинг коммуникациялари, реклама воситалари ва сотиш усулларидан унумли фойдаланмоқда.
Корхона кўрсаткичларидан омборларда сотилмай қолган товар захиралари кўпайиб кетганлигини кузатишимиз мумкин. Бунга корхонада маҳсулот ишлаб чиқаришда бозордаги талабни етарлича ўрганмаслик, моделер-дизайнерларнинг янгилик яратишга сустлиги, тажрибасини етишмаслиги сабаб бўлмоқда. Бу эса корхона бозорни ҳолатини, бозор конюктурасини ҳисобга олиши лозимлигини, маркетинг тадқиқотларини янада кучлироқ ўтказиши кераклигини, ёш ишчи-кадрларни, моделер дизайнерларни чет мамлакатларда малакасини ошириш ва тажриба ўрганиб келиб миллий анъаналаримизга таянган ҳолда замонавий усулда конструкциясини яратиши лозимлигини кўрсатади.
Корхонани ташқи муҳит(SWOOT) таҳлилини ўтказадиган бўлсак қуйидагиларни кузатишимиз мумкин.

Download 314.6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling