Ўзбекистон республикaси олий вa ўртa мaхсус таълим вaзирлиги


Ишлаб чиқариш техникаси ва технологияси


Download 314.6 Kb.
bet3/6
Sana24.06.2023
Hajmi314.6 Kb.
#1652779
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Hisobot 19-19 Alijonov Nurmatjon

Ишлаб чиқариш техникаси ва технологияси.

Кахрамон Илном Икбол” МЧЖда асосан таржима соҳаси ва типаграфия хизмати кўрсатилади.
Кахрамон Илном Икбол” МЧЖ структуравий тузилиши ертўласи билан ҳисоблаганда 5 қаватдан иборат.
Корхона ташқарисидаги майдонида чиройли ва кўркам махсус боғи мавжуд бўлиб, “Арча” ва “Юкка” ўсимликлари экилиб, одамни ўзига чақирувчи ажойиб ландшафд дизайни яратилган. Йўлакларга брусчатка плиткалари ётқизилган. Махсус боғни суғориш фавворалари ва ташқи чироқлар билан таъминланган. Корхонага киришдаги узун ва энли зиналарга махсус мармар материалидан ётқизилиб, ишлов берилган. Зинадан чиққанда эшиклар олдига катта гул тувакларида гуллар ўтказилган.
Биринчи қаватида 3 та катта савдо зали жойлашган бўлиб, ҳар бири алоҳида ташқаридан кириш икки қанотли, кенг эшиклари билан таъминланган ва шу билан бирга савдо залларини бир-бирига боғлаб турувчи ички эшиклар ҳам ўрнатилган. Икки чеккадаги савдо заллари ўртасидаги, асосий эшикдан киришдаги савдо залида қурилиш соҳасида ишлатилаигон турли ҳил гипса картонларни моделларни намойиш қилиш подюми жойлашган бўлиб, бу ерда асосан замонавий гипсакартонар намуналарини қўйилган. Деворларнинг орқа фонларида эса корхонанинг махсус товар брендларини номи туширилган реклама плакатларини, банерларини кўришимиз мумкин.
Ҳар бир залга маҳсус кузатув камералари ўрнатилган. Иситиш ва совитиш кондиционерлари, замонавий савдо жараёнини олиб боришлари учун, дам олишларини таъминлаш мақсадида махсус юмшоқ диван ва креслолар, журнал столлар, корхона маҳсулотлари ҳақида маълумот берувчи маҳсус каталоглар, буклетлар ҳамда чанқоқларини қондириш учун тоза сув билан таъминланган. Малакали савдо ҳодимлари корхона бренди туширилган бир хилдаги иш кийимларида ҳаридорларга хизмат кўрсатишмоқда. Сотиб олинган маҳсулотларни ўраб бериш учун корхона бренди туширилган махсус пакетлар мавжуд.
Икки чеккадаги савдо заллари маъмурият хоналарига ва зиналарга олиб чиқувчи кичкина каридор йўлакчага эга. Чапдаги савдо зали мажлислар ва конфренциялар ўтказиш учун мўлжалланган маҳсус залга олиб кирадиган эшик билан туташган. Бу залда катта махсус стол ва ўтириб ишлашга қулай бўлган кресло стуллар, интернет тармоғига уланган компьютер, принтер, скайнер, модем, махсус электрон доска, шкафлар, иситиш ва совитиш кондиционери, кузатув камераси бу хонада ҳам қўшни хонага чиқувчи эшик бўлиб, у ерда корхона директори ўтиради. Директор хонаси хам худди шудай жихозланган ва қўшимча дам олиш дивани, креслолари, журнал столи мавжуд. Бу хонанинг иккинчи эшиги орқали ўнгдаги савдо зали туташган кичик каридорга чиқилади.
Ҳар иккала каридор ҳам зиналарга туташган ва яна қўшимча кенг лифтлар ўрнатилган. Бу зиналардан қолган қаватларга ва ертўлада жойлашган яримтайёр маҳсулотлар ҳамда мавсумий тайёр маҳсулотлар жойлаштирилган омборга тушиш мумкин. Бу омбор ҳам махсус кенг, узун ўлчамдаги яримтайёр маҳсулотлар тахлаш ва қўйиш учун мўлжалланган темирли стеллажлар ҳамда тайёр маҳсулотларни, мавсумда сотилмасдан қолган қолдиқ тайёр маҳсулотларни сақлаш омбордан чиқиб кетаётган ҳар бир товарни компьютерга тушириб боради.
Зиналар тўғрисида кичик қоровулхона ва орқа боғга олиб чиқувчи эшиклар мавжуд. Орқадаги боғ ҳам кўкламзорлаштирилган бўлиб, ходимларни чарчоқларини чиқариш мақсадида ўрнатилган 4 дона қўл тенниси столига эга.
Ишлаб чиқариш цехида янги замонавий машиналари, цех машиналари (машина), ишлов бериш машиналари, қирқув ускуналари, дазмол қилиш ускуналари ўрнатилган бўлиб, конвеер усулида фаолият олиб борилади. Иш столлари шахмат усулида жойлаштирилган.
Бу қаватдаги цехда асосан экспорт ва импорт учун ишаб чиқариш ишлари амалга оширилади.
Учинчи қават ҳам худди иккинчи қаватдагидек жихозланган бўлиб, бу қаватдаги цехида гипсакартонлар турли шакилларга солинади.
Тўртинчи қаватда корхона ишчи ҳодимлари мароқли дам олишлари ва овқатланишлари учун очиқ ҳамда ёпиқ ошхона мавжуд.
Иккинчи қаватда лаборатория ва ишлаб чиқариш цехи жойлашган. Корхона лабораторияси замонавий технологиялари, ишлаб чиқариш конструкторлик жихозлари, энг сўнгги компьютер, принтер ва скайнер қурилмалари билан жихозланган. Ишлаб чиқилган гипсакартон-конструкторлик ишлари фабриканинг мутаҳассислари ва раҳбар ҳодимлари кенгашида муҳокама қилингандан сўнг ишлаб чиқаришгача бир неча босқичлардан ўтади.(1-расм.)
Кахрамон Илном Икбол”тузилмаси:(1-расм)


Download 314.6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling