Рангнинг тер таъсирига чидамлигини аниқлаш. Рангнинг тер таъсирига чидамлигини аниқлаш учун газлама намунаси 5 г/л ош тузи ва 6 мл 25 фоизли аммиакдан иборат бўлган ва 4520С гача қиздирилган эритмага солинади. 30 минутдан кейин намуна олиб қўлда сиқилади ва яна эритмага солинади. Бу иш 10 марта такрорланади. Эритмага 7 мл/л ҳисобида 98 фоизли сирка кислота қўшилади. ¥осил бўлган эритмада (4520С да) намуна 30 минут сақланади, кейин сиқилади ва ҳавода қуритилади.
Рангнинг дистилланган сув таъсирига чидамлигини аниқлаш. Рангнинг дистилланган сув таъсирига чидамлигини синашда газлама намунаси оқ газламага қўшиб тикилади, хона ҳароратида дистилланган сувда яхшилаб ҳўлланган ва уни икки шиша бўлаги орасига олиб устига 4,5 кг ли юқ бостириб қўйилади. Шу ҳолатида термостатда 3720С да 4 соат мобайнида сақланади. Кейин рангли ва оқ намуналарни ажратиб, уй ҳароратида қуритилади.
Газлама рангининг дазмоллашга, қуруқ ва ҳўллаб дазмоллашга чидамлигини аниқлаш. Газлама рангининг дазмоллашга чидамлигини текширишда дазмол ип-газлама учун 190-2100С, вискоза, шойи ва жун газламалари учун 140-1600С, ацетат ва капрон газламалари учун 115-1200С қиздирилади.
£уруқ дазмоллаб синашда 10х4 см ўлчамли намуна дазмоллаш тахтаси устига юза кўринишини юқорига қилиб қўйилади, тахта устига қуруқ ип-газлама ёпилган бўлади. Намунанинг устига 15 сек қайноқ дазмол бостириб қўйилади.
Рангнинг буғлаб дазмоллашга чидамлигини аниқлаш. Буғлаб дазмоллаб синашда рангли қуруқ намуна қуруқ миткал ёпилган дазмоллаш тахтаси устига қўйилади. Намунанинг устига оғирлиги 100 фоиз ошгунча ҳўлланган оқ миткал бўлаги ёпилади ва устидан қайноқ дазмол кўйилиб, 15 сек сақланади.
Рангнинг қуруқ ва ҳўл ишқаланишга чидамлигини санаш учун махсус асбобдан фойдаланади.
Синаладиган рангли газлама намунаси асбобини тиқинига таранг ўралади ва халқа билан қисиб қўйилади. Асбоб столчасига оқ миткал бўлагини ёпиб халқа билан қисиб қўйилади. Даста ёрдамида столчани 10 см масофага 25 марта у ёқдан бу ёққа йўли билан рангли намуна миткал сиртига ишқаланади. Бунда қуруқ намуналар ёки оғирлиги 100 фоиз ошгунча ҳўлланган намуналар синалади.
£уруқ ва ҳўл ишқаланишда оқ миткални бўялиш даражасини синаш учун ҳам шу асбобдан фойдаланади. Синаладиган намуна асбоб столчасига ёйилади, оқ намуна эса тиқинга ўралади. Даста ёрдамида столчани 10 см масофага у ёқдан бу ёққа 10 марта суриб, миткал синаладиган намуна сиртига ишқаланади. Бунда ҳам қуруқ намуналар ёки оғирлиги 100 фоиз ошгунча ҳўлланган намуналар синалади.
Do'stlaringiz bilan baham: |