¤збекистон республикаси олий ва ¤рта махсус таълим вазирлиги


Download 1.49 Mb.
bet31/33
Sana15.02.2023
Hajmi1.49 Mb.
#1202280
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33
Bog'liq
TMSH uslub.qo\'ll Ip va gazlama

Нақшли газламалар-турли ўрилиш ёки турли рангли танда ва арқоқ ипларининг ўрилишидан ҳосил бўлиб, газлама юзасида нақш ҳосил бўлади.
Трикотаж матоси-тўқилиш жараёнида тайёрланган ва халқалардан ташкил топган, бир ёки бир қанча ипларнинг ўзаро кўндаланг ёки бўйлама йўналишидаги ўрилишдан ҳосил бўлган мато.
Кулирли трикотаж мато-халқалар қатори бир ипни кетма-кет эгилишидан ҳосил бўлади.
Бир қаватли кулирли трикотаж матоси-бир томони халқаларнинг юза кўриниши, иккинчи томони эса тескари кўринишини ҳосил қиладиган кулирли трикотаж матоси.
Икки юзали трикотаж матоси-халқа қаторининг икки томони ҳам галма-гал ўнг ва тескари халқалар ҳосил қиладиган кулирли трикотаж матоси.
Бўйламасига тўқилган трикотаж (танда тўқилиш)-халқалар қатори параллел жойлашган танда ипларининг бутун бир тизимини бир вақтнинг ўзида игнага жойлашишидан ва эгилишидан ҳосил қилинади.
Силлиқ трикотаж матоси-бир хил тузилишидаги ва бир хил рангдаги трикотаж матоси.
Нақшли трикотаж матоси-юзасида икки ёки кўп рангли, сирт тузилиши бир хил бўлмаган трикотаж матоси.
Нотўқима матолар-бир ёки бир қанча тўқимачилик тола қатламларидан тайёрланган бўлиб, тикиш-қавиш,елимлаш ва бошқа усуллар ёрдамида ҳосил қилинади.
Тўқимачилик газламаларининг навини аниқлаш. Барча газламаларнинг навини аниқлаш учун тегишли давлат стандартлари мавжуд:
-ип газламалар учун-161-86 рақамли;
-зиғир толали газламалари учун-357-75 рақамли;
- жун газламалари учун-358-82 рақамли;
- ипак газламалар учун-187-85 рақамли стандартлар. Ушбу стандартлар бўйича газламаларнинг навини аниқлаш уларнинг толали таркибига кўра турлича бажарилади.
Ип ва ипак газламаларнинг навини аниқлаш. Ип газламаларнинг навини аниқлаш учун бўлар тўртга гуруҳга бўлинади:
Биринчи гуруҳ-чит, гул босилган сурп, сатин, аёллар кўйлагибоп, кийимбоп ва жовонсозликда ишлатилувчи ва уй жиҳозларига мўлжалланган газламалар.
Иккинчи гуруҳ-чойшаббоп ва ички кийимлар учун мўлжалланган газламалар.
Учинчи гуруҳ-астарбон, матраслар учун мўлжалланган газламалар ва паст навли пахта толасидан ишлаб чиқарилган, ҳамда хом газламалар.
Тўртинчи гуруҳ-кесилган тукли газламалар.
Ип газламаларнинг навини белгилаш учун иккита рақам кўрсаткичи кўйилади: I- биринчи нав; II-иккинчи нав.
Ип газламаларнинг навини аниқлаш иккита асосий кўрсаткичлар бўйича олиб борилади:
а) газламаларнинг физик-механик хоссалари ва бўёғининг мустаҳкамлиги бўйича кўрсаткичлар давлат стандартида ёки техникавий шартларда кўрсатилган меъёрларга мос келишлиги;
б) газламаларнинг ташқи кўринишидаги нуқсонларнинг миқдори.
Ип газламаларнинг ташқи кўринишида учрайдиган нуқсонлар ўз навбатида иккига бўлинади:
а) газламаларнинг бутун тўпи бўйича тарқалган нуқсонлар (ифлосланиш, турли товланувчанлик,йўл-йўллик ва ҳоказолар);
б) маҳаллий нуқсонлар-газлама тўпининг айрим жойларида учровчи нуқсонлар (дағал, чигал арқоқ иплилик, арқоқ ёки танда ипи йўқлиги, арқоқ ипининг зичлиги ва сийраклиги ва ҳоказолар).
Ип газламанинг навини баҳолаш йиғилган нуқсонлар жамига қараб олиб борилади:
I-нав кўрсаткичига жами 10 нуқсондан кўп бўлмаган;
II-нав кўрсаткичига жами 30 нуқсондан кўп бўлмагангазламалар киради.
Ипак газламаларнинг навини аниқлаш ип газламаларига ўхшаш бўлади. Ипак газламалар учта гуруҳга бўлинади:
Биринчи гуруҳ-ички кийимлик, кўйлаклик, кийимлик ва бошқа соф ипаклик газламалар.
Иккинчи гуруҳ-астарбоп ва бошқа ярим ипак газламалар.
Учинчи гуруҳ-тукли газламалар.
Ипак газламалари умумий нуқсонлар йиғиндисига қараб навга бўлинади: I-биринчи, II- иккинчи ва III-учинчи.

Download 1.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling