Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вахабов абдурахим васикович


Қишлоқ хўжалигида сув истеъмолини қисқартириш


Download 3.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet105/201
Sana01.11.2023
Hajmi3.9 Mb.
#1736713
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   201
Bog'liq
ЯШИЛ ИҚТИСОДИЁТ ДАРСЛИК

Қишлоқ хўжалигида сув истеъмолини қисқартириш. Қишлоқ 
хўжалиги тоза ичимлик сувини истеъмол қиладиган энг йирик сектор 
ҳисобланади ва унинг ҳиссасига жаҳон ичимлик суви захираларининг 70%га 
яқини тўғри келади. Бу эса иқлим барқарорлигига салбий таъсир кўрсатади.
Сув ва энергияни кўп истеъмол қиладиган анъанавий қишлоқ 
хўжалигининг муқобил варианти билимлар, илмий кашфиётлар, эски ва 
замонавий илмий усулларни уйғунликда қўллашга асосланган экологик 
қишлоқ хўжалиги ҳисобланади.
Яқин ўн йилликларда қишлоқ хўжалиги учун сув танқислиги муаммоси 
юзага келади. Қишлоқ хўжалиги ривожланиши кўп сув талаб қилади, интенсив 
қишлоқ хўжалиги ривожланишига ўтиш янада кўпроқ сув талаб этади. 
Истиқболда қишлоқ хўжалигида унумдорликни оширишга сув истеъмолини 
мутаносиб тарзда ошириш ҳисобига эришиб бўлмайди. Жаҳон амалиёти 
кўрсатишича, қишлоқ хўжалигида сувдан самарали фойдаланиш усулларидан 
фойдаланиш талаб этилади. Айрим ҳисоб-китобларга кўра 1 м
3
тоза сув 
маҳсулот етиштириш ҳосилдорлигини 50-80%га оширади. Қишлоқ 
хўжалигида тоза сув истеъмолини камайтиришда суғоришда самарадорлиги 
юқори технологияларни қўллаш, дренаж ёрдамида ёмғир сувларини йиғиш, 
техник сувларни тозалаш ва улардан иккиламчи фойдаланиш каби усулларни 
қўллаш мақсадга мувофиқ ҳисобланади
183
.
Жаҳон ресурслари институтининг прогнозига кўра, 2040 йилга бориб 
Ўзбекистон сув танқислиги энг юқори бўлган 33 та мамлакатнинг бирига 
айланади. Ҳосилдорликнинг камайиши озиқ-овқат хавфсизлиги ва тўлов 
баланси учун жиддий салбий оқибатларни келтириб чиқаради, бу эса сув 
ресурсларини барқарор бошқариш ва қишлоқ хўжалиги экинларини 
етиштиришда ресурстежамкор юқори технологияларни қўллаш заруратини 
юзага келтиради.
183 Вайцзеккер, Э. Фактор пять, Формула устойчивого роста: Доклад Римскому клубу / Э. Вайцзеккер [и 
др.]. – М., 2013. С.58. 


134 
Суғоришнинг юқори самарадорликка эга усулларидан бири ҳисобланган 
томчилатиб суғориш технологияси муаллифи инженер Симхи Бласс 
ҳисобланади. У Исроилнинг Негев саҳросида дарахтлардан бири ёнидагиларга 
нисбатан яхши ривожланаётганлигига эътибор қаратади. Текширишлар 
дарахтнинг илдиз қисми намликни унинг яқинидан ўтган сув қувурининг 
ёриғидан томчилаётган сувдан олаётганлигини кўрсатди. Ушбу технологияни 
амалиётга жорий этиш мақсадида 1956 йилда ташкил этилган “Netafim” 
фирмаси жаҳонда томчилатиб суғориш бўйича етакчилик қилади. Ҳозирда 
ушбу фирмада 4300 киши меҳнат қилади ва 110 та мамлакатда суғориш 
тизимларида хизмат кўрсатади
184

Томчилатиб суғориш сувнинг парланиши ва ерга сингиб кетишининг 
олдини олади. Шу билан бир вақтда ушбу технология тупроқ таркибидаги 
озуқаларнинг ювилиб кетишига йўл қўймайди. Амалиёт кўрсатишича, ушбу 
технология сув истеъмолини 30-70%га қадар тежайди ва ҳосилдорликни 
90%гача оширади.

Download 3.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling