Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вахабов абдурахим васикович


Download 3.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet172/201
Sana01.11.2023
Hajmi3.9 Mb.
#1736713
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   201
Bog'liq
ЯШИЛ ИҚТИСОДИЁТ ДАРСЛИК

9.3.4. Белоруссия Республикаси 
Белоруссия Республикаси Марказий Европа минтақасида бой табиий 
салоҳияти ва ривожланган инсон ресурслари билан ажралиб туради. Мамлакат 
ривожланган саноат ва қишлоқ хўжалигига эга. Шу билан бир қаторда 
Белоруссия иқлим ўзгариши, чиқиндиларнинг пайдо бўлиши ва тўпланиб 
қолиши, экотизимларнинг деградациялашуви, атмосфера ҳавоси ва сув 
манбаларининг ифлосланиши, биохилма-хилликнинг қисқариб бориши каби 
ўзаро боғлиқ иқтисодий ва экологик муаммоларга дуч келмоқда.
Белоруссия Республикасининг “яшил иқтисодиёт”га ўтиш заруриятини 
мамлакатда мавжуд реал экологик ва иқтисодий муаммолар орқали асослаш 
мумкин: 
- мамлакат ҳудудининг 20%дан ортиғи Чернобил АЭС ҳалокати 
натижасида радионуклидлар билан заҳарланганлиги; 
- атомсфера ҳавосининг ифлосланишида транспорт улушининг юқорлиги 
– ҳаракатдаги транспорт воситаларининг ҳавони ифлослантиришдаги улуши 
70%га етади, ваҳоланки жаҳондаги ўртача кўрсаткич 20%дан ошмайди; 
- ботқоқ ерларни кенг миқёсда қуритиш натижасида табиий 
экотизимларнинг жадал суръатларда трансформациялашуви (био хилма-
хилликнинг йўқолиб бориши, ерларнинг деградациялашуви, дарёларнинг 
саёзлашиши ва бошқалар); 
- чиқиндиларнинг тўпланиб бориши (биринчи ўринда калий ва фосфорли 
минерал ўғитлар ишлаб чиқариш билан боғлиқ чиқиндилар);
- қишлоқ хўжалигининг табиий муҳитга салбий таъсири (пестицидлар, 
минерал ўғитлардан фойдаланиш);
- энергия истеъмолининг юқорилиги – мамлакатда ЯИМнинг энергия 
сиғимкорлиги Ғарбий Европа мамлакатларига нисбатан 1,5-2 марта юқори. 
294
SC MNE RoK (2019), INTRODUCTION OF GREEN GROWTH INDICATORS IN THE REPUBLIC OF 
KAZAKHSTAN. Р. 14-15. 


220 
Белоруссияда “яшил” иқтисодиёт”ни шакллантириш масалалари 
қуйидаги стратегик дастурларда ўз ифодасини топган: 
1. Белоруссия Республикасини 2016-2020 йилларда ижтимоий-иқтисодий 
ривожлантириш дастури. 
2. Белоруссия Республикасида 2020 йилгача “яшил иқтисодиёт”ни 
ривожлантириш бўйича Миллий ҳаракатлар режаси (2016 й.). 
3. Белоруссия Республикасини 2030 йилгача ижтимоий-иқтисодий 
барқарор ривожлантириш миллий стратегияси. 
Белоруссиянинг 2030 йилгача барқарор ривожланиш миллий стратегияси 
“инсон – иқтисодиёт – атроф-муҳит” триадасига асосланади. Стратегияда 
асосий эътибор қуйидагиларга қаратилади: 
- иқтисодий сиёсат ва дастакларидан фойдаланиш; 
- “яшил иқтисодиёт” учун таълим; 
- фан ва инновациялар. 
Миллий 
стратегияни 
икки 
босқичда 
амалга 
оширилиши 
режалаштирилган:
Биринчи босқич – 2016-2020 йй. Ушбу босқичда “яшил иқтисодиёт” 
тамойилларини ҳисобга олган ҳолда сифатдан жиҳатдан мувозанатлашган 
иқтисодий ўсишга ўтиш, мамлакат рақобатбардошлиги ва аҳоли турмуш 
сифатини ошириш асоси бўлган юқори технологик ишлаб чиқаришни устувор 
ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилади.
Иккинчи босқич – 2021-2030 йй. Барқарор ривожланишни қўллаб-
қувватлаш асосида маънавий қадриятларни ошириш ва инсонни 
ривожлантиришнинг юқори даражасига эришиш, фан сиғимкорлиги юқори 
ишлаб чиқаришни жадал суръатларда ривожлантириш, табиий капитални 
сақлаб қолган ҳолда “яшил иқтисодиёт”ни шакллантириш мазкур босқичнинг 
устувор йўналишлари саналади. 
Белоруссия МДҲда Қозоғистондан кейин “яшил иқтисодиёт”ни 
ривожлантириш тўғрисида миллий дастур қабул қилган мамлакат 
ҳисобланади. Белоруссия Республикасининг 2020 йилгача яшил иқтисодиётни 
ривожлантириш бўйича миллий ҳаракатлар режаси “яшил иқтисодиёт”ни 
жаҳон амалиёти билан таққослаш асосида сифат жиҳатдан баҳолаш имконини 
берувчи дастурдир. Дастур “яшил иқтисодиёт”нинг турли соҳаларини 
ривожлантиришга йўналтирилган қирққа яқин чора-тадбирлар, “яшил 
иқтисодиёт” тамойилларини амалиётга тадбиқ этишга йўналтирилган ўндан 
ортиқ баҳолаш мезонларини қамраб олади.
Миллий режада “яшил иқтисодиёт”ни ривожлантириш борасида 
қуйидаги вазифаларни ҳал этишни тақозо этади: 
- мамлакатда “яшил иқтисодиёт” тамойилларини амалиётга тадбиқ этиш 
учун зарур шарт-шароитларни аниқлаш;
- “яшил иқтисодиёт”нинг устувор тармоқлари ва фаолият соҳаларини 
белгилаш;

“яшил иқтисодиёт” тамойилларини амалга ошириш бўйича 
институционал ва тармоқ чора-тадбирлари мажмуасини шакллантириш;


221 
- “яшил иқтисодиёт” тамойилларига мувофиқ иқтисодий фаолият 
самарадорлигини баҳолаш. 
Белоруссия Республикаси “яшил иқтисодиёт”ни ривожлантириш 
концепциясининг устувор йўналишлари қуйидагилардан иборат: 
- ялпи ички маҳсулотнинг энергия сиғимкорлиги даражасини 
пасайтириш, янги технологиялар ва материаллардан фойдаланиш ҳисобига 
энергия самарадорлигини ошириш; 

тикланадиган энергия ресурслари салоҳиятидан фойдаланиш 
имкониятини ошириш; 
- электротранспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва “ақлли” 
шаҳарлар концепциясини амалга ошириш; 
- энергия тежовчи уй-жойлар қурилишини ривожлантириш ва уй-жой 
фондининг энергия самарадорлигини ошириш; 
- органик маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун шароитлар яратиш; 
- барқарор ишлаб чиқариш ва истеъмолни шакллантириш
- экологик туризмни ривожлантириш. 
Белоруссия Республикасида “яшил иқтисодиёт”га ўтиш қуйидаги 
тамойилларга асосланиб амалга оширилади: 
- “яшил иқтисодиёт”га ўтиш тамойилларининг барқарор ривожланиш 
тамойиллари билан мувофиқлиги; 
- ижтимоий ва экологик оқибатларнинг олдини олиш; 
- табиий ва ижтимоий капитални баҳолаш; 
- истеъмол, ишлаб чиқариш ва ресурслардан бақарор, самарали 
фойдаланиш; 
- “яшил иш ўринлари”ни яратиш, қашшоқликни бартараф этиш
иқтисодиётнинг устувор тармоқларида рақобатбардошликни ошириш; 
- турли авлодлар ўртасида бўлганидек бир авлод доирасида ҳам адолат ва 
холисликни таъминлаш. 
2016 йил 20 сентябрдан “яшил иқтисодиёт”га Белоруссия Республикаси 
Париж битимининг ўттизинчи иштирокчисига айланди. Бошқа кўплаб 
мамлакатлар билан таққослаганда Беларуссияда қуйидаги сабабларга кўра 
Париж битими талабларига кўпроқ мослашиш имконияти мавжуд:
- мамлакат ҳудудининг катта қисми ўрмонлар билан қопланганлиги; 
- катта ҳажмдаги сув ресурсларининг мавжудлиги; 
- ботқоқ ерлар ва муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар майдонининг 
катталиги. 
Белоруссияда Париж битими талабларини амалга ошириш бўйича 
қуйидаги миллий дастурлар ишлаб чиқилган: 
1. 2030 йилгача иссиқхона газларининг ўрмон ва ботқоқлар томонидан 
ютилишини кенгайтириш бўйича Миллий ҳаракатлар режаси; 
2. Белоруссия Республикасининг 2050 йилгача иссиқхона газлари 
эмиссиясини қисқартириш бўйича узоқ муддатли стратегияси; 
3. Иқлим ўзгаришига мослашиш доирасидаги ҳаракатлар режаси. 


222 
Иссиқхона газлари эмиссиясини 2030 йилда 1990 йил даражасининг 
28%ига қадар қисқартириш Белоруссия Республикасининг Париж битими 
бўйича асосий мажбуриятларидан бири ҳисобланади. Мамлакатда 1990-2018 
йилларда ердан фойдаланиш ва ўрмон хўжалигини қўшмаган ҳолда иссиқхона 
газлари эмиссияси миқдори 40,7%га қисқариб, 1990 йил даражасининг 
59,3%ига тенглашган (9.3.4.1-жадвал). 
9.3.4.1-жадвал 

Download 3.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling