Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вахабов абдурахим васикович


Download 3.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/201
Sana01.11.2023
Hajmi3.9 Mb.
#1736713
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   201
Bog'liq
ЯШИЛ ИҚТИСОДИЁТ ДАРСЛИК

Иккинчидан, тикланадиган энергия манбаларига нисбатан глобал 
муносабат ўзгармоқда. Авваллари тикланадиган энергия манбаларига 
инвестиция сарфлаш паст даромадли соҳа ҳисобаланиб, давлат соҳага 
инвестиция жалб этишда инвесторлар учун турли хил имтиёзлар ва 
преференциялар беришга ҳаракат қилар эди. Ҳозирда жаҳон ҳамжамиятининг 
тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш, умуман “яшил 
иқтисодиёт”га инвестиция сарфлаш борасидаги фикрлари тубдан ўзгарди. 
Қуёш ва шамол энергиясига инвестиция сарфлаш молиявий жиҳатдан 
сердаромад соҳага айланиб бораётганлиги мазкур тармоққа инвестициялар 
оқимининг ортиши, молиявий омилига айланди; 
Учинчидан, қуёш ва шамол энергияси келажак энергиясига айланиб 
бормоқда. Bloomberg агентлиги 2020 йилга келиб 600 ГВт электр энергияси 
қуёш батареялари ҳисобидан олиниши, 2030 йилга келиб эса мазкур кўрсаткич 
1900 ГВт га етишини башорат қилмоқда. Иқтисодиётнинг етакчи 
тармоқларида муқобил энергияга ўтиш жараёнларининг жадаллашуви соҳада 
янги эранинг бошланиши сифатида баҳоланмоқда. 
Тўртинчидан, жаҳонда нефть нархининг арзонлашиши. Сўнгги йилларда 
жаҳон энергия бозорида нефт баҳосининг пасайиши кузатилмоқда. Табиийки, 
ушбу ҳолат “яшил энеригия” корхоналари рақобатбардошлигини пасайтириб, 
инвестиция муҳитига салбий таъсир кўрсатади. Бироқ “яшил энергия” 
тарафдорлари ўз оптимистик қарашларида қолишмоқда, нефт нархининг 
пасайиши кейинги геологик қидириш ишларини олиб боришга бўлган 
рағбатнинг камайишига ва натижада нефть ишлаб чиқариш ҳажмининг 
қисқаришига олиб келиши таъкидланмоқда. Агар мазкур ҳолат кузатилса 
“яшил энергия”нинг аҳамияти янада ортади; 
Бешинчидан, ушбу соҳани янги соҳа сифатида янада чуқурроқ ўрганиш 
заруриятининг 
мавжудлиги. 
Тикланадиган 
энергия 
манбаларидан 
фойдаланиш соҳаси янги соҳа бўлгани боис келажакда унинг 
125
https://bnef.turtl.co/story/neo2019/page/5/1?teaser=true 


94 
самарадорлигини ошириш, экологик жиҳатдан хавфсизлигини таъминлаш 
учун катта миқдорда сарф-харажатлар сарфлаш, чуқур илмий изланишлар 
олиб бориш талаб этилади. Мисол учун, тикланадиган энергия манбаларидан 
фойдаланишдаги муаммоларидан бири олинган энергияни сақлаш ва узатиш 
ҳисобланади. Ҳозирги вақтда тикланадиган энергия манбаларидан олинадиган 
энергия аккумуляторларда сақланади ёки тўғридан-тўғри истеъмолчига 
узатилади. Аккумуляторларнинг автономлик коэффициенти эса паст 
даражада, шу боис “яшил энергетика”ни ривожлантириш ва инвестициялашда 
юқори технологияли инновацияларга таяниш мақсадга мувофиқ. 

Download 3.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling