Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги


Download 0.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/6
Sana04.02.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1165345
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
АндДУ Халқаро анжуман 2020 2 секция

МУЛОҲАЗАЛАР 
 
К.Зокиров - Зоология ва биокимё кафедраси доценти, О. Собиров, Б. Низомова - 
Зоология ва биокимё кафедраси ўқитувчилари. 
Андижон давлат университети 
 
Аннотация 
Маърузада умумтаълим мактаблари 10-синф биология дарслигидаги методик 
компонентларининг берилиши, ўқувчиларнинг мазкур компонентлар воситасида 
мавзуларни пухта ўрганиб олишларидаги аҳамияти тўғрисида мулоҳазалар берилади. 
Аннотация 
В докладе излагаются суждения о методических компоненнтах учебника биологии 
десятого класса общеобразовательных, средних специальных и профессиональных 
образовательных учреждений, и значение этих компонентах в изучение биологии 
Annotation 
The article presents judgments about the methodological components of the biology 
textbook of the tenth grade of secondary, specialized secondary and vocational educational 
institutions, and the importance of these components in the study of biology 
 
Республикамизда Давлат таълим стандартлари талабалари асосида дарсликларнинг 
янги авлодини яратиш борасида жуда катта ишлар амалга оширилмоқда. Хозирги замон 
таълими назариясига кўра, дарслик-кўп қиррали аҳборот тизими ва ўқув жараёнини 
ташкил қилиш воситаси ҳисобланади. Дарсликлар фақатгина ўқувчиларга билим бериш 



вазифасинигина эмас, балки, ўқувчиларни тарбиялаш, ахборот бериш, ривожлантирувчи, 
билимларни асословчи мустаҳкамловчи, ўқувчи ўз билимларни текшириш, баҳолаш 
кабиларни амалга оширишга ҳам хизмат қилиши керак. Ундан ташқари, дарслик 
ўқувчиларга фан асосларини қандай ўрганиш лозимлигини ўргатадиган, уларда мустақил 
ишлаш қобилиятларни ривожланишига хизмат қиладиган восита бўлиши лозим. 
Замонамизда ўқувчиларнинг таълим жараёнига бўлган фаоллиги, мустақиллигини 
ривожлантиришга эътибор кучайиб бораётган даврда дарсликларнинг методик 
унсурларини ҳам тобора яхшилаш, такомиллаштириш муҳим вазифалардан бирига 
айланмоқда. Адабиётларда дарсликлар ва уларнинг тузилишлари, вазифаларига оид 
турлича қарашлар мавжуд. Жумладан, Д. Д.Зуев (2) “Турли фан соҳаларига оид 
билимларни айни замон фани ва ишлаб чиқаришидаги ютуқларини ўзида маълум хажм ва 
мантиқий кетма-кетликда баён қилувчи ўқув китобидир”, деб таърифлайди Е.С. Цикало ( 
3) дарсликлар таркиби асосий, қўшимча ва изоҳловчи матнлар ва матндан ташқари 
компонентлардан ташкил топиши, Т.Н. Глубшева ва С.Д. Черняевскихлар (4) эса 
дарсликларнинг таълим жараёнидаги вазифалари тўғрисида мулоҳазаларни билдиришади. 
Маълумки, дарсликлар таркиби ўрганиладиган мавзу матнлари билан бир қаторда 
шу матнларни ўқувчилар қандай осон ўзлаштириб олишларига хизмат қилувчи матн ва 
матндан ташқари икки қисмдан ташкил топади. Матндан ташқари қисми эса унинг 
методик компонентлари бўлмиш, дарслик билан ишлаш қоидалари, шартли белгилар, 
расмлар, жадваллар, мундарижа, лаборатория машғулотлари ва уй вазифаларни 
бажаришга оид йўриқлар каби услубий қисмлардан ташкил топади. 
Қуйида дарсликлар таркибидаги методик компонентларни таълимдаги аҳамиятини 
ҳисобга олган ҳолда, биз, умумтаълим мактабалари 10-синф, ўрта махсус ва касб-ҳунар 
таълими муассасалари ўқувчилари учун чоп этилган биология дарслигидаги методик 
компонентларнинг баъзилар хақида мулоҳазаларга тўхталамиз. 
Мазкур дарслик А. Абдукаримов, Ж. Толипова, О Ишонқулова, М. Умаралиева, И. 
Абдураҳмонова каби муаллифлар томонидан ёзилган (1) 
Дарслик матни “Биологик тизимлар тўғрисида тушунча”, “Ҳаётнинг молекула 
даражасидаги умумбиологик қонуниятлар”, “Ҳаётнинг ҳужайра даражасидаги 
умумбиологик қонуниятлар”, “Ҳаётнинг организм даражасидаги умумбиологик 
қонуниятлар”, “Ҳаётнинг тур ва популяция даражасидаги умумбиологик қонуниятлар” 
деб номланган мавзуларнинг 5 та боби ва 58 та параграф материаллардан ташкил топган. 
Мавзулар тизимли равишда, танланганлиги туфайли барча боблар, параграфларда 
берилган ўқув материаллари бир-бирлари билан мантиқан бир бутунликни ҳосил қилган. 
Дарсликнинг сўз бошисида муаллифлар ўқувчиларга дарсликдан фойдаланишда 
таянч сўзлар, савол ва топшириқлар ҳамда мустақил ишлашга оид берилган шартли 
белгиларга амал қилиш кераклигини уқтиришади. Муаллифлар ҳар бир мавзудаги энг 
муҳим таянч тушунчаларни ундов белгиси, савол ва топшириқларни ? савол аломати 
билан, мустақил бажариш берилган топшириқларни эса лупа воситасида кўрсатишиб 
уларни мавзулар тугалланган жойга қўйишган. Жумладан, “Ҳаётнинг организм даражаси 
ва унинг ўзига хос жиҳатлари” мавзусида: организм, гетеротроф, автотроф, моддалар 

Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling