Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги


алмашинуви, аэроб, анаэроб, ҳужайра, тўқима, органлар, жинсий, жинссиз кўпайиш


Download 0.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/6
Sana04.02.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1165345
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
АндДУ Халқаро анжуман 2020 2 секция

алмашинуви, аэроб, анаэроб, ҳужайра, тўқима, органлар, жинсий, жинссиз кўпайиш, 
нерв, гуморал тизим кабилар ўқувчиларнинг мавзуни ўрганишларида энг муҳим таянч 
сўзлар эканлигини кўрсатишган. 



Ҳужайранинг ҳаёт цикли” мавзуси материаллари 7-саҳифада берилган

Бундай 
катта ва мураккаб мавзуни ўрганишда албатта, ундаги энг муҳим илмий тушунчаларини 
аниқлаш муҳим аҳамиятга эга бўлади. Ушбу мавзуда хромосома, хроматида, 
гетерохроматин, центромера, метацентирик, субметацентрик, акроцентрик, 
амитоз, митоз цикли, кариокинез, интерфаза, профаза, метафаза, анафаза, 
телофаза, мейоз, соматик, жинсий ҳужайралар каби таянч тушунчалар ажаратиб 
кўрсатилган. Дархақиқат, бу тушунчалардан ўқувчилар дарс материалларини ўрганишда, 
уй вазифаларни бажаришда фойдаланишиб, мавзунинг энг муҳим жиҳатларни осонлик 
билан ўзлаштириб олишга эришади. 
Дарсликда мавзулар бўйича ўқувчиларнинг мустақил ишларига ҳам катта аҳамият 
берилган. Бундай мустқил ишларни анча кўп қисмини муаллифлар ўрганилган мавзуга 
доир жадваллар тузиш йўли орқали амалга оширишни режалаштирилган. Шундай 
мустақил ишларга мисол сифатида “Ҳужайранинг ҳаёт цикли” мавзусидаги жадвални 
кўрсатиш мумкин. Жадвалда ҳужайранинг митоз жараёни босқичларининг турли 
даврларига оид расмлар пала-партиш берилиб, топшириқда митоз даврлари боришини 
илмий йўналишини тўғри белгилаш вазифаси берилган. Бу эса ўқувчиларнинг дарсда 
ўрганган митоз жараёнининг бориши тўғрисидаги билимларига таяниб, митознинг 
расмдаги тартибсиз холатидан унинг илмий кетма –кет боришини тўғри аниқлаб, мазкур 
мавзуга оид билимларини янада мустаҳкамлаб олишларига хизмат қилиши тайин. 
Шунингдек, “-ҳужайра ҳаёти, фаолиятининг асоси”, ”Яшаш учун кураш ва унинг 
турлари”, “Ҳаётнинг ҳужайра даражаси ва унинг ўзига хос жиҳатлари”, каби мавзулар 
учун берилган жадвалларни тўлдириш ҳам ўқувчиларнинг айни мавзуларни мустақил, 
пухта ўзлаштириб олишларига имкон беради, деб ҳисоблаймиз 
Маълумки, инсоннинг билиш қоблияти дастлаб унинг сезгилари орқали амалга 
ошади. Бинобарин, дарсликлардаги билим манбаи бўлган мавзуларни тушунтиришда 
матнлар қанчалик муҳим аҳамият касб этса, уларга илова қилинган расм, схема, 
жадваллар ҳам ўз вазифалари, аҳамиятларига кўра худди шундай қимматга эга бўлиб 
расмлар ўқув материали мазмунини кўргазмали равишда исботлаш, мавзуда берилган 
асосий тушунчаларни осон ўзлаштириш, мураккаб биологик тузилмаларнинг 
таркибларини билиб олиш, ўрганилаётган мавзудаги ўсимлик ва ҳайвонларнинг 
морфологик, анатомик, тузилиш хусусиятларни идрок қилиш каби муҳим таълимий 
вазифаларни бажаришига хизмат қилиши айни хақиқатдир. Шу сабабли муаллифлар 
дарслик тайёрлаётганларида бу ишга ўта синчиковлик, жиддий маъсулият билан 
ёндашганлари кўриниб турибди. Улар дарсликдаги мавзулар мазмунига тўла мос 
келадиган, чегаралари аниқ билинадиган, фаннинг замонавий ютуқлари асосида яратилган 
расмлардан 122 тасини танлаб, илова қилишган. 
Шу нуқтаи назарга асосланиб биз мазкур дарсликда берилган расмлар тўғрисида 
баҳоли қудрат баъзи мулоҳазаларимизни баён этамиз. 
Биринчи боб-биологик тизимлар тўғрисида тушунча дейилиб “Биология-ҳаёт 
тўғрисдаги фан, ҳаёт ва тирикликнинг хусусиятлари” деб номланган мавзуга 
тирикликнинг атом даражасидан тортиб то экосистема, биосфера даражаларигача бўлган 
рангли расм илова қилинган. Ушбу расм ўқувчилрга фақат тирикликнинг ривожланиш 
поғонасинигина эмас, балки, уларнинг аста тарихий ривожланишини ҳам ўрганишга асос 
бўлади. Шундай расмлар қаторига “Ҳаётнинг ҳужайра даражаси ва унинг ўзига хос 
жиҳатлари” мавзуси учун илова қилинган 19,20 - расмларни ҳам кўрсатиш мумкин. 



“Организмларнинг жинсий кўпайиши” мавзусидаги ўсимликларнинг қўш уруғланиши 
масаласи ўқувчилар тушуниши учун анча мураккаб материлардан биридир. Муаллифлар 
мазкур мавзу учун “Ўсимликларнинг қўш уруғланиш жараёни” (40 расм), “Ирсиятнинг 
умумий қонуниятлари, Г.Менделнинг ирсият қонунлари ва уларнинг моҳияти” мавзуси 
учун берилган (44) расмларни танлашда анчайин мехнат қилганликлари кўриниб турибди. 
Албатта бу расмлар юқорида кўрсатилган мавзулар моҳиятини атрофлича тушуниб, 
осонроқ ўзлаштириб олишларига хизмат қилади, деб ҳисоблаймиз. 
Дарсликдаги расмларни ўрганар эканмиз улардан баъзилари анчайин чалкаш, 
мураккаб эканлигини сездик. Жумладан, “Организм ва ташқи муҳит ўртасида моддалар 
алмашинуви” деб номланган 34–расмда организмларларнинг овқат ҳазм қилиш, нафас 
олиш, қон айланиш, айриш тизимлари расмлари берилиб, уларда борадиган жараёнлардан 
ҳосил бўлиб ташқи муҳитга чиқариладиган кислород ва карбонат ангидрид кўрсатилиб, 
унинг рўпарасига негадир ҳужайра расми қўйилган. Ташқи муҳитга чиқарилган кислород 
ва карбонат ангидрид рўпарасида ҳужайра расми берилиши ўқувчига унча тушунарли 
бўлмаслиги мумкин. Шу сабабли биз ҳужайра ўрнига ўсимлик ва ҳайвон расми қўйилиб 
улар ташқарига чиқаётган кислородни ютишини билдириб, расм ўқувчиларга янада 
тушунарли бўлиб қолар эди, деб ҳисоблаймиз. 
Дарсликда лаборатория машғулотлари берилиши. Маълумки лаборатория 
машғулотлари дарсларда ўрганилган назарий масалаларни амалий равишда 
мустахкамлашга, ўқувчиларни турли лаборатория анжомлари билан ишлаш малакаларни 
янада такомиллаштириб олиш каби ўқув-амалий вазифаларни бажаришга хизмат қилиши 
маълум. 
Шу сабабли муаллифлар дарсликда “Умумбиологик қонуниятларига доир масала 
ва машқлар ечиш”, “Турнинг морфологик меъзонларни аниқлаш”, “Тирик 
организмлардаги ирсият ва ўзгарувчанликни ўрганиш”, “Тирик организмларнинг муҳитга 
мосланишини ўрганиш” каби мавзуларда 4- та лаборатория машғулоти ўткзишга оид 
материаллар берилган. Ушбу лаборатория машғулотларни бажариш шубҳасиз, аввало 
ўқувчиларни ўрганилган мавзу материалларни янада мустаҳкамлашга, уларннг фикрий, 
малакавий, салоҳиятларни янада ривожлантиришга хизмат қилиши тайин. Шу ўринда 
муаллифлар баъзи баъзи лаборатория машғулотларини бажариш учун ўқувчиларга 
йўлланмаларни бироз қисқароқ, тушунарсизроқ берганликларни кўрдик. Жумладан, 
“Турнинг морфологик меъзонларни аниқлаш”га бағишланган лаборатория машғулотидаги 
йўлланмада: - “Берилган ўсимликни морфологик меъзонларига қараб унинг турини 
аниқланг” топшириғини ўқиймиз. Хўш, ўқувчи бу ўсимликни қайси манба, аниқлагич, 
расмлар ва бошқа лаборатория анжомлари воситасида аниқлайди? Шунингдек, “Тирик 
организмлардаги ирсият ва ўзгарувчанликни ўрганиш” мавзусидаги лаборатория 
машғулотида жағ-жағ ўсимлиги хилларидан фойдаланиб улардаги ўхшашлик ва 
фарқларни аниқланг топшириғи берилган. Бироқ дарсликда жағ-жағ ўсимлигининг расми 
йўқ-ку. Ундан ташқари, мазкур ишда колорадо ва бронза қўнғизларидаги ўхшашлик ва 
фарқларни ўқувчилар қандай аниқлашларига оид топшириқ ҳам мавхумроқ бўлиб қолган. 
Дарсликда ўқувчиларни мустақил ўрганишларига критилган мустақил ишлар ҳам 
муҳим аҳамият касб этади. Ўқувчиларга ҳавола қилинган мустақил ишлар кўпинча, 
мавзулар мазмунига боғлиқ жадвалларни тўлдришни талаб қилади. Масалан, тирик 
организмларда кечадиган моддалар алмашинуви жараёни анчайин муракаб, ўзлаштириш 
қийин мавзулардан саналади. Дарсликнинг еттинчи параграфида “Моддалар алмашинувчи 


10 
ҳужайра ҳаётий фаолиятининг асоси” мавзусида ҳужайра органоидлари ва уларннг 
вазифаси деб номланган жадвал берилган. Жадвалнинг чап томонида ҳужайра 
органоидларидан митохондрия, Голжи комплекси, пластида, рибасома каби 12 – хил 
органоидларнинг номлари, ўнг томонида эса бу органоидларнинг вазифаларни белгилаш 
топширилган. Албатта жадвални тўлдириш учун ўқувчилар мавзуни ўрганишда 
ўзлаштириган билимлари, дарслик материалларни яна бир ўрганиш орқали ҳужайра 
органоидлари вазифаларни албатта пухта ўзлаштириб олишлари шубҳасиздир. 
Дарсликнинг яна бир услубий компонентлар қаторига ўқувчилар масала ва 
машқлар ечишга оид топширқларни ҳам берилганлиги ижобий аҳамият касб этган. Булар 
қаторига ДНК ва РНК тузилиши, биологик синтез, ҳужайраларда энергия алмашинуви, 
дигибрид ва полигибрид чатиштириш, ирсиятнинг хромосома назарияси каби мавзуларига 
оид масалаларни ечиш кўрстилади. Мазкур масала ва машқларни ечиш ҳам 
ўқувчиларнинг мавзулар бўйича олган билимларни яна такомиллаштириш билан бир 
қаторда уларнинг фикрлаш, тафаккур қилиш қобилиятларни янада бойитиши 
шубҳасиздир. 
Дарслик охирида асосий терминлар луғати берилган. Мундарижада мавзуга 
киритилган 5 та бобларни кўк рангда берилиши ҳам ўқувчиларни ўзларига керакли боб, 
мавзуларни осон топиб олишларига хизмат қилади. 
Юқоридаги фикр-мулоҳазаларга асосан биз умумтаълим мактабалари 10-синф 
ўқувчилари учун чоп этилган биология дарслиги муаллифлари унинг методик 
компонентлари тубдан яхшилашга жиддий эътибор берган, мазкур унсурлар эса 
ўқувчиларни мавзуларни анчайин осон, қийналмай ўзлаштириб олишларига имкон 
берадиган тарзда ишланган, деб ҳисоблаймиз 

Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling