Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси


Download 1.24 Mb.
Pdf ko'rish
bet90/108
Sana12.10.2023
Hajmi1.24 Mb.
#1699718
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   108
Bog'liq
137 ilmij tadqiqot asoslari

Аналитик шархда тадқиқотни методикаси ва ҳал этиш воситалари 
бўйича адабиётларда келтирилган маълумотлар, ИТИ олдида турган 
масалани янгича ҳал этиш йўллари баён қилиниши лозим. Ишнинг 
танланган йўлини асослаш бошқа мумкин бўлган йўналишларга таққослаш 
бўйича афзалликларига асосланади. ИТИ танланган йўналиши ва ишчи 
гипотеза ИТИ ўтказиш аниқ шартларини ҳисобга олган ҳолда аналитик 
шархда мавжуд бўлган тавсияларга асосланиши керак. ИТИ-нинг танланган 
йўлини асослаш ишнинг мақсадга мувофиқлиги (ёки зарурлиги)ни асослаш 
билан алмаштирмаслиги керак. ИТИ танланган йўналиши тегишли 
топшириқлар билан асосланмаслиги лозим. 
Бажарилган иш методикаси, мазмуни ва натижаларни ифодаловчи 


145
ҳисоботнинг қисмлари барча оралиқ ва якуний натижалар, шу жумладан 
салбийлари билан биргаликда тўла ва тадрижий тарзда баён этилиши 
керак. 
Тадқиқот методикаси тадқиқот ўтказиш методологиясини танлашни 
асосланишини, бунда фойдаланилаётган ёхуд ишлаб чиқилаётган техникавий 
воситалар, математик ёхуд тадқиқот натижаларини ишлаб чиқишнинг бошқа 
методини асосланган информациянинг тегишли манбаига ҳавола қилинган 
ҳолда ўз ичига олиши керак. 
Мазмун ва бажарилган иш натижалари қисмида қўйидагилар 
кўрсатилиши лозим: мақсад, муайян экспериментлар программасининг, улар 
моҳиятининг тавсифи; олинган маълумотлар аниқлиги ва ишончлиги 
баҳоланиши ҳамда назарий маълумотлар билан таққосланиши. Бундай 
таққослаш бўлмаганда у ҳол асосланиши керак. Олинган натижалар 
таъкидланиши ва уларни қўлланилиш имконияти тавсифланиши зарур. 
Иловада асосий матнга қўшилганда кўп жойни эгаллайдиган қўшимча 
материаллар берилади. Қўйидагилар ана шундай материаллар ҳисобланади: 
— оралиқ математик қистирмалар ва ҳисоб – китоблар; 
— ёрдамчи рақамли маълумотлар жадвали; 
— синов баёни ва ҳужжатлари; 
 — 
эксперимент ўтказишда қўлланилган аппаратлар ва приборлар 
тавсифи, ўлчашлар ва синашлар; 
 — 
жорий техникавий ечимлар йўриқномаси, методикаси, тавсифи, 
қўшимча тарздаги тасвирлар ва ш. к. 
Матн қисми, тасвирлар, жадвал ва формулалар илмий тадқиқот иши 
ҳақидаги ҳисоботни расмийлаштириш қоидаларига бўлган меъёрий талабларга 
мувофиқ расмийлаштирилади. 
Ҳисоботда бериладиган тасвирлар миқдори мазмунига кўра белгиланади 
ва баён этилаётган материал равшан ва аниқ бўлиши учун етарли миқдорда 
берилиши лозим. Тасвирлар шундай тайёрланиши керакки, қисмлари ва 
ёзувлар сифатли репродукция ёки компьютерда акс эттириш имконини 


146
таъминлайдиган бўлиши лозим. Микрофильми тайёрланиши зарур бўлган 
ҳисоботлар учун штрихли тасвирлар ва фотосуратларни асл нусхаси қўшимча 
қилиниши керак. Нусха ва рангли расмлар қўшилмайди. 
Барча тасвирлар (фотография, тархлар, чизмалар ва б.) расмлар деб 
аталади. Расмлар ҳар бир қисм ичида араб рақамлари билан тадрижий равишда 
рақамланади. Расм рақами боб тартиб рақами ва расм тартиб рақамидан 
иборат, бир-бири билан нуқта ёрдамида ажратилган бўлиши керак. Масалан, 
«2.01 – расм» (иккинчи боб, биринчи расм). 
Ҳисобот матнида расмга ҳавола қилинганда унинг аниқ тартиб 
рақамини кўрсатиш керак, масалан «2.01 – расм», «2.02 – расм». Айни бир 
расмга такрор ҳаволага йўл қўйилади. Бунда ҳавола қисқартма сўз «қрнг» 
билан берилади, масалан, «қрнг. 2.01 – расм», «қрнг. 3.02 – расм». 
Расмлар уларга матнда ҳавола қилингандан сўнг ҳисобот текстида 
кетма-кет жойлаштирилади. Расмларни шундай жойлаштириш керакки 
уларни ҳисоботни варақламай кўриш мумкин бўлсин. Агар расмларни 
бундай жойлаштириш имкони бўлмаса, уларни шундай жойлаштириш 
лозимки, токи ҳисоботни соат стрелкаси бўйлаб айлантириш мумкин бўлсин. 
Ҳисоботда А
4
формати ҳажмидан катта бўлган расмларни бериш тавсия 
этилмайди. 
Ҳар бир расм батафсил тавсифий ёзувга эга бўлиши лозим. Остёзув 
расм тартиб рақами билан бир қаторга қўшиб жойлаштирилади. Расмдаги 
ёзувлар ҳисоботдаги барча расмлар ҳажми бўйича бир хил шрифтда 
бажарилади. Ҳисоботлардаги илмий тадқиқотнинг рақамли материаллари 
жадвал тарзида жойлаштирилади. Ҳар бир жадвал тавсифий сарлавҳага эга 
бўлиши керак. Жадвал юқорисида «жадвал» ва унинг тартиб рақам 
жойлашади. Жадвал тартиб рақами худди расмдаги каби бўлади. Сарлавҳа 
«жадвал» сўзидан юқорида жойлашади. «Жадвал» сўзи ва сарлавҳа ёзма 
ҳарфларда ёзилади. Жадвал графалари сарлавҳаси катта ҳарфларда ёзилади, 
сарлавҳачалар эса кичик ҳарфларда. 
Ҳисобот матнида зарур ҳолларда формулалар жойлаштирилади. 


147
Формулалардан сўнг символлар, коэффициентлар ва бошқа экспликацияларга 
тушунтириш берилади. Эксгашкацияларда символлар ва рақамли коэффи-
циентлар қиймати формула тагидан улар формулада қандай тартибда 
берилган бўлса худди шундай тартибда келтирилади. Ҳар бир символ ва 
рақамли коэффициентни қиймати янги қатордан берилгани маъқул. 
Экспликациянинг биринчи сатри «бунда» сўзи билан бошланади. Бу сўздан 
кейин икки нуқта қўйилмайди. 
Формула охирида ёки нуқта, ёки вергул қўйилади. Экспликация 
келтирилаётган ҳолдагина вергул қўйилади. 
Формулалар боб ичида араб рақамлари билан тартибланади. 
Формуланинг тартиб рақами боб тартиб рақами ва формуланинг тартиб 
рақамидан иборат бўлиши керак. Ҳар иккала тартиб рақами нуқта билан 
ажратилади ва қавс ичида берилади. Масалан, «(1.02)» (биринчи боб 
иккинчи формула). Формула тартиб рақами саҳифанинг ўнг томонида 
формуланинг қўйидаги қатори билан бир хил сатрда берилади. Матнда 
формулага ҳавола қилинганда унинг аниқ тартиб рақами қавс ичида 
берилиши зарур, масалан: «(1.02) формулада». 
Ҳисоботга адабиётлар рўйхати илова қилинади. Рўйхатга барча 
фойдаланиладиган манбалар киритилади. 
Монографиялар, мақолалар, стандартлар, кашфиётлар, маъруза 
тезислари, газетадаги мақолалар, ИТИ ҳисоботлари, депонентланган 
материаллар, каталоглар ва бошқа материаллар ҳақидаги маълумот ОАКнинг 
1985 йил 5 – сонида эълон қилинган талабларга мувофиқ расмийлаштирилади. 

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling