Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси


Кабелли электр узатиш тармоқлари эксплуатацияси


Download 3.16 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/107
Sana18.10.2023
Hajmi3.16 Mb.
#1707645
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   107
Bog'liq
Рахматов А.Д Исақов А.Ж Байзаков Т.М Юнусов Р.Ф Еlektr uskunalar ekspluatatsiyasi va tamirlash (1)

 
5.3. Кабелли электр узатиш тармоқлари эксплуатацияси 


58 
Замонавий ишлаб чиқариш корхоналарида ва хўжаликларда, маданий-
маиший объектларда тобора кўпроқ кабел тармоқлари фойдаланилмоқда. 
Кабеллар икки уч ва ундан ортиқ изоляцияга эга бўлиб, узоқ хизмат қилиши, 
юқори ишончлилиги ва хавфсизлиги билан ажралиб туради. Кабель 
тармоқларининг қўлланилиши 0,4 кВ ли кучланишда, ҳамда 1 кВ дан юқори 
кучланишда йўлга қўйилган.
ПУЭ ва ТХК бўйича барча кабель тармоқлари монтажи эксплуатация 
ходими назоратида бажарилиши ва эксплуатацияга қабул қилиб олиниши 
зарур. Назорат қилувчи эксплуатация ходими барча ишлар сифатини
кабелнинг 
барабанга 
уланган 
ҳолатини, 
муфталар 
ва 
монтаж 
материалларининг сифатини назорат қилади, ёпиқ ишларни кўриб ишга қабул 
қилиб олади, кабель тармоғининг габаритларини, бошқа ер ости 
коммуникациялари ва кабеллар билан яқинлашиши ва кесишиш жойларини, 
муфталар монтажи ҳолатини кўриб эксплуатацияга қабул қилиб олади. 
Кабель тармоғини махсус коммиссия эксплуатацияга қабул қилиб 
олади. Бунда коммиссия кабель трассасини тўлиқ кўриб чиқади ва техник 
ҳужжатларини текшириб олади. Кабель тармоғини ишга туширишдан олдин 
қуйидагилар бажарилади: кабелни бутунлиги ва фазировкасини текшириш, 
кабель толаларининг сиғими ва актив қаршилигини аниқлайди, охирги 
муфталарда ерга уланиш қаршилигини ўлчайди, дайди токлар пайдо 
бўлишида ҳимоя воситасининг ишлашини текширилади, U=1кВ гача кабелни 
мегомметр билан, кучланиши U=1кВ дан юқори кучланишли тармоқларни 
оширилган кучланиш билан синаб кўрилади. Эксплуатацияга бутун 
иншоотлар комплекси қабул қилиб олинади: муфталар учун кабель 
қудуқлари, кабель тунеллари ва каналлари, антикоррозия ҳимояси, 
сигнализация системаси, автоматика воситалари, назорат ўлчов асбоблари ва 
бошқа кабель тармоғига ўрнатилган воситалар.
Кабель тармоқлар эксплуатацияси ҳажмига қуйидагилар киради: 
юклама токи устидан назорот, тармоқнинг ҳарорат режими ва кучланишини 
текшириш; трассани кўриб чиқиш, профилактик синовлар ва ўлчовлар; ерга 
кўмилган кабелларнинг металл қопламаларини коррозиядан ҳимоя қилиш; 
тармоқни қўриқлаш. 

Download 3.16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling