Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси


Download 3.16 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/107
Sana18.10.2023
Hajmi3.16 Mb.
#1707645
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   107
Bog'liq
Рахматов А.Д Исақов А.Ж Байзаков Т.М Юнусов Р.Ф Еlektr uskunalar ekspluatatsiyasi va tamirlash (1)

c
x
C
C
l
2



70 
бу ерда 
c
C
-кабел толасининг солиштирма сиғими мкФ/км. 
Сиғим услубида 0,2-0,5 % аниқликда кабелнинг узилган жойини аниқлаш 
мумкин.
Акустик услуб носоз кабельда электр разряд ҳосил қилиш мумкин 
бўлган ҳолларда қўлланилади. Кабел толалари орасида электр разряд ҳосил 
қилинса, разряд жойида электромагнит тўлқинлар билан бирга товуш 
тўлқинлари ҳам юзага келади. Шу товуш тўлқинлари ер устида ёки сув 
устида етарли сезгирликга эга бўлган акустик воситалар ёрдамида қайд 
қилинади. Бунда товуш тўлқинлари келаётган томонга ҳаракатланиб 
зарланган жойни етарли аниқликда топиш мумкин. Кабельда импульслар 
ҳосил қилиш учун юқори кучланишли доимий токда синаш қурилмаларининг 
импульс генераторлари ишлатилади. Кабел тармоқига юқори кучланиш 
тўғирлагичидан юқори кучланиш импульси берилади. Бу импульс кабелни 
зарарланган жойида изоляцияни тешиб ўтиб, кабел толалидан кабел металл 
қопламасига разряд кетади. Разряд шовқини ер устидан туриб эшитилиб 
кўрилади. Разряд товушлари АИП -3 ёки шунга ўхшаш акустик индукцион 
асбобда эшитиб кўрилади. АИП-3 акустик индукцион асбоб пъезоакустик 
датчикдан, кучайтиргичдан, телефон (бошга кийиладиган) дан, алоҳида олиб 
юриладиган индукцион рамкадан иборат бўлади. Одатда синаш қурилмаси 
кучма транспорт воситасига ўрнатилади ва оператив гуруҳни техник 
эксплуатация тадбирларини бажаришда ишлатилади. Бу услубнинг 
ноқулайлиги шундаки, кабель узилиш жойини аниқлаш учун маҳсус синаш 
воситаси билан оператив гуруҳ (камида уч киши) кабель трассасида юриши 
зарур. 
Кабель тармоқларида носозлик жойларини аниқ топиш учун кўпинча 
индукцион усул ишлатилади. Бунда худди акустик услубдагидек оператив 
гуруҳ кабель трассаси бўйлаб юриб, магнит майдони частотасига қараб 
зарарланиш характери ва жойи аниқланади. Бунда кабель тармоқи бўлаб 
юбориладиган магнит майдонининг маълум бир чостатаси товушлари 
ушланади. Одатда носозлик бўлган кабелдан частотаси 800-2000 Гц бўлган 
тонал частотали ток утказилади. Кабель атрофида магнит майдон 
кучланганлиги ток кучига кабелни қўшилиш чуқурлигига ва ўқидан бўлган 
масофага боғлиқ бўлади. Товуш генаратори бу ҳолда оператор билан юриш 
шарт эмас. У кабел трассасининг бошида бошқариш пультидан кабелга 
уланади. Оператор телефонли наушник билан синов зонди ёрдамида 
кучайтирилган тўлқинларни қайд қилади. Шу йўл билан электр магнит 
майдони тарқалаётган жой, уланиш жойлари, зарарланиш зонаси аниқланади. 
қидирув ишларини тезлаштириш кам вақт ва маблағлар сарфланиши учун 
одатда кабель тармоқидаги зарарланиш зонаси бир услубларда аниқланиб 
(сиғим, сиртмоқ услуби), кейин бошқа услуб билан носозлик жойи аниқ 
топилади. Носозлик жойи олиб кўрилади ва тегишли таъмирлаш ишлари 
бажарилади. Аник услублар ёрдамида носозлик жойи 0,5 мгача аниқликда 
топилади. 


71 
Кабель тармоқлари зарарланган бўлсада, унинг изоляцияси қаршилиги 
юқори бўлиб қолади ва носозлик жойини аниқлашда тегишли услубни топиш 
қийин бўлади. Носозлик жойини аниқлашда кабель изоляцияси куйдирилиб 
қаршилиги 10-100 Ом гача пасайтирилади. Куйдириш қурилмаларининг 
фойдали иш коэффициентини ошириш учун унинг қаршилиги зарарланиш 
жойининг ўтиш қаршилиги атрофида бўлиши керак. Амалда юқори кучланиш 
билан синов ишларини бажариш қийинроқ ва синов қурилмаларининг ички 
қаршилиги кам ёки ўзгарувчан эмас. Шунинг учун кабелни куйдиришда 
юқори кучланиш олиш ва синов қурилмасининг ички қаршилигини етарли 
даражада катта бўлишини таъминлаш учун комбинацияли услублар 
қўлланилади. Кабелни куйдиришнинг бошланғич стадияси кучланиши 15 кВ 
ва ундан кўпроқ ва токи 5 А гача бўлган тўғирлаш қурилмалари ишлатилади. 
Синовнинг якуний стадияларида маҳсус трансформаторлар ёрдамида ток 
миқдорининг етарли миқдорини таъминланади, бу ерда кучланиш миқдори 
анча пасаяди.
Кабелни куйдиришда резенанс усули кўпинча ишлатилади. Услуб 
ўзгарувчан токда содда қурилмада тез ва оддий ўтказилади. Куйдириш 
самарали бўлиш учун етарли кучланиш берилади. Бу услубда ишлатиладиган 
трансформаторларнинг иккиламчи чўлғами ўрамлари ўзгартирилиши 
мумкин. Куйдиришда трансформаторнинг иккиламчи чўлғами кабелга 
уланади. Кабелнинг сиғими трансформаторнинг иккиламчи чўлғами 
индуктивлиги билан резонанс контур ҳосил қилади (ток частотаси 50 Гц). 
Контурда тебраниш трансформаторнинг бирламчи чўлғамидан ўтади. У 380 В 
саноат тармоқига уланган бўлади. Кабелдаги кучланиш трансформаторнинг 
иккиламчи чўлғамидаги ўрамлар сони ўзгартириб ростланади. Тармоқдан 
олинаётган қувват контурнинг ички қаршилиги ҳисобига бир неча кВт 
бўлиши мумкин, лекин контурда бир неча юз кВт гача реактив қувват юзага 
келиши мумкин. Кабель орқали тўлиқ қувват ўтади. Кабел изоляцияли 
кучланишнинг ҳар иккала қутбларида (амплитудавий қийматларида) 
тешилиши мумкин. Кабелни тешилиш частотаси секунддаги 100 гача етиши 
мумкин. Шунинг учун бу услубда кабель изоляцияси бошқа услубларга 
нисбатан тезроқ ва самаралироқ тешилиши мумкин. Демак, кабель ишлаб 
турганида, унда табиий эскириш оқибатида изоляцияси сусайиб зарарланиш 
ҳолатига яқинлашганида куйдириш ундаги носозликни аниқлаш ва аварияни 
олдини олиш имконини беради.
Ерга ётқизилган кабелларнинг метал қопламалари (пўлат, қўрғошин, 
қалай) электролитик ва электрокимёвий емирилиши хавфи остида бўладилар. 
Электрокимёвий емирилиш тупроқнинг агрессив хусусиятлари маҳсули 
бўлса, электрлитик емирилиш- коррозия металл орқали ерга ўтиб кетаётган 
дайди токлар натижасидир. Элекролитик емирилиш зоналари кабелларнинг 
электрлаштирилган темир йўллар билан кесишиш ва яқинлашиш жойларида 
юзага келади (5.12 ва 5.13-расм). 
Одатда темир йўл моторлари изоляторларга осилган сим (+) билан ерга 
уланган темир йўл (–)га уланган бўлади. Агар темир йўл яқинидан металл 
қопламали кабель ўтган бўлса, электрлаштирилган йўл зонасида пайдо бўлган 


72 
дайди токнинг бир қисми қаршилиги етарли даражада кам бўлган кабельнинг 
металл қопламалари орқали кетади ва ерга ўтади. Дайди ток ерга ўтишда 
металл қопламанинг молекулаларини ҳам ерга олиб кетади. Етарли ток 
етарли муддат ўтиб турса, кабелнинг металл қобиғи тез орада емирилиб 
кетади. Темир йўл рельсларидан кабелга ток ўтказиш зонаси катод зонаси 
дейилади. Бу зонада рельс потенциали кабел қобиғи потенциалидан юқори 
бўлади. Кабель қобиғидан ерга ток ўтиш жойи анод зонаси дейилади. Бу 
зонада кабел қобиғи ерга нисбатан юқорироқ потенциалга эга бўлади. 
Металлнинг интенсив емирилиши анод зонада кетади. Бу жараённинг 
интенсив кетиши учун 0,1-0,2 В бўлган потенциаллар фарқи етарлидир. 
5.12-расм. Кабел қобиғида дайди 
токлар билан коррозия юзага келиш 
зоналарининг схемаси. 
1-подстанция, 2-таъминловчи 
тармоқ, 3-троллей, 4-рельс, 
5-ток тортиш чизиғи, 6-кабел, А-Б, 
Д-Б-ктод зонаси, Б-Г-анод зонаси, Б-
В, Г-Д- нол зонаси. 
5.13-расм. Кабел тармоғининг 
катодли қутбланиш схемаси.
1-кабел қобиғи, 2-ўзгарувчан ток 
манбаси, 3-вентил, 4-ерга уланиш 
электроди. 
Ерга кабел қобиғидан ўтиб кетаётган дайди токлар зичлиги назорат 
қилиб турилади. Унинг қиймати 15 мА/м
2
ва ундан ортиқ бўлса кабель учун 
хавфли деб ҳисобланади. Бунинг олдини олиш учун ёки минимумга келтириш 
учун кабел қобиғидаги ерга нисбатан бўлган мусбат потенциални нолга 
тушириш зарур. Бунинг учун кабел қобиғига дренаж тармоғи уланади, яъни 
кабел қобиғидан ток алоҳида электрод воситасида рельсга қайтарилади ёки 
ерга ўтказиб юборилади. Дайди токнинг кабел қобиғи бўйлаб тарқалишининг 
ва ерга ўтишининг олди олинади. Дайди токларни кабел қобиғида 
тарқалишини олдини олиш учун кабел қобиғига манфий потенциал берилади, 
(алоҳида ток манбайидан). Дайди ток натижасида металларнинг емирилиши 
олдини олиш яъни тупроқ каррозиясидан ҳам ҳимоя қилади. Чунки агрессив 
муҳитда жойлашган кабел қобиғи яна кимёвий емирилиш боради, ва 
электротик каррозия бу жараённи тезлаштиради. Кабел трассасида коррозия 


73 
хавфи бўлган зоналар бўлса улар изоляцияли канализацияларда ва тунелларда 
ётқизилиши ёки пластмасса қопламали бўлишлари зарур. 

Download 3.16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling