Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси


Download 3.16 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/107
Sana18.10.2023
Hajmi3.16 Mb.
#1707645
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   107
Bog'liq
Рахматов А.Д Исақов А.Ж Байзаков Т.М Юнусов Р.Ф Еlektr uskunalar ekspluatatsiyasi va tamirlash (1)

Ишчи кўрсаткичлари – электр ускунанинг маълум бир иш шароитида 
эксплуатация қилинаётганлигида кўрсатган катталикларидир. 


10 
Якуний кўрсаткчилар – бу электр ускунанинг маълум бир мавсум ёки 
эксплуатацияси муддатларидаги ўртача кўрсаткичларидир. 
Ишончлилик – берилган режим ва эксплуатация шароитларида электр 
ускунанинг ўз номинал (иш) кўрсаткичларини сақлаб, технологик жараёнда 
ўз функциясини бажариш қобилиятидир. 
Ишончлилик ҳолатига қараб электр ускуна бўлиши мумкин.
Соз ҳолатда – барча иш кўрсаткичлари конструкциясидан келиб чиқиб 
белгиланган номинал кўрсаткичларига мос бўлади. 
Носоз ҳолатда – бирор кўрсаткичи номинал кўрсаткичларига мос 
келмаган. Иш бажара оладиган ҳолатда – бирор вазифани бажариши учун 
зарур кўрстакичлари мос келади. Иш бажара олмайдиган ҳолатда – иш 
бажара оладиган ҳолатнинг бирор кўрсаткичи мос эмас. Ускуна иш бажара 
оладиган, лекин носоз бўлса у зарарланган дейилади. Ускуна иш бажара 
олмайдиган ҳолатда бўлса, у тўхтаб қолган бўлади. 
Ускунадаги носозлик йўқотила олинса, у тузатишга яроқли, акс ҳолда
тузатишга яроқсиз дейилади. Электр ускунанинг соатларда ёки йилларда 
кўрсатилган иш вақти унинг ресурси дейилади. Электр ускунанинг маълум 
бир муддатда ўз ишчи ҳолатини сақлаб, технологик жараёнда иш бажара 
олиши тўхтамай ишлаши билан характерланади. 
Чидамлилик – электр ускунанинг конструкцияси имкониятлари 
даражасида ремонтгача ишчи ҳолатини сақлай олиш қобилиятига айтилади; у 
хизмат муддати ва ресурси билан характерланади. Хизмат муддати – электр 
ускунанинг конструкцияси йўл қўйганича ишлатилиш вақти. Ресурс–
емирилишигача мумкин бўлган ишчи муолажалар сони ёки бажариши 
мумкин иш ҳажми. 
Электр ускунанинг емирилиш ҳолати (ёки ремонт ҳолати) унинг техник 
ва иқтисодий мезонлари билан характерланади. Техник мезонлари бу электр 
ускунанинг конструктив емирилиш кўрсаткичларидир (зазорлар, контакт 
юзалари, изоляция ҳолати ва бошқалар). Иқтисодий мезони келтирилган 
ҳаражатлар миқдори билан баҳоланади.
И
К
Е
З
н


(1.1) 
бу ерда З-келтирилган харажат; 
н
Е
-капитал маблағларни қопланиш меъёрий 
коэффициенти, К-капитал харажатлар; И-эксплуатация харажатлари. 
Кўпинча электр ускунанинг эксплуатация шароитига қараб унинг 
эксплуатацион ишончлилиги конструктив ишончлилигидан фарқ қилиши 
мумкин. Электр ускунанинг ишончли ишлашини баҳолашда унинг тўхтаб 
қолишлари сони муҳим ўрин тутади. Бу катталик объектив ва субъектив 
сабабларга эга, бундан ташқари электр ускунанинг тўхтаб қолишининг 
конструктив, ишлаб чиқариш ва эксплуатациявий сабаблари бўлиши мумкин. 
Конструктив сабаблари лойиҳалаштиришда йўл қўйилган хатолардан келиб 
чиқади (запас коэффициенти камайган, материал нoтуғри танланган, стандарт 
бузилган ва ҳ.к.). Ишлаб чиқариш сабаблари электр ускунани ясашда йўл 
қўйилган хатоликлардан келиб чиқади. Бу носозликлар ва тўхтаб қолиш 
сабаблари дастлабки синовлар ва текширишларда юзага чиқади. 
Эксплуатация давридаги тўхтаб қолишлар электр ускунанинг ишлатилиши 


11 
қоидаларининг бузилиши, электр хизмат ходимларининг малакасини 
паcтлиги, жиҳознинг табиий эскириши оқибатида юзага келади. 
Ҳар бир электр ускунанинг тўхтаб қолиши у ёки бу объектив ва 
субъектив омиллар таъсирида асосида бўлиши мумкин (1.3-расм). Масалан 
асинхрон электр моторда изоляциянинг намланиши (-25%), тўлиқсиз фазада 
қолиши (-20%), ортиқча юкланиши (-20%), ротор тормозланиб қолган бўлиши 
(15%) ва бошқа сабаблар (-20%) унинг тўхтаб қолишига сабаб бўлади. 
Тўхташларнинг сабалари яна электр ускунанинг ишлатилиш шароитига ҳам 
боғлиқ бўлади. 
1.3-расм. Электр ускуналарнинг тўхтаб қолиш сабаблари. 
Тўхтаб қолишлар юзага келиш характерига кўра қўққисдан юзага 
келувчи ва секин-аста юзага келувчи бўлиши мумкин. Агар электр ускуна 


12 
конструктив носозликка эга бўлса, хизмат кўрсатувчи ходим қўпол хатога йўл 
қўйса, иш режими тўсатдан ўзгарса, у ўз ҳолатини тез ўзгартиради ва 
қўққисдан тўхтаб қолади. Эксплуатация давомда электр ускунанинг қисмлари 
секин-аста эскира боради ва унинг ишдан чиқишига олиб келади (1.4-расм).
1.4-расм. Эксплуатация даврида қўққисдан (а), секин аста (б) ва жами (в) 
тўхтаб қолишлар интенсивлигининг ўзгариши. 
Профилактик синов ва текширишлар эскирган қисмларни ўз вақтида 
алмаштириш бундай тўхтаб қолишларнинг олдини олади. 

Download 3.16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling