Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси
Download 3.16 Mb. Pdf ko'rish
|
Рахматов А.Д Исақов А.Ж Байзаков Т.М Юнусов Р.Ф Еlektr uskunalar ekspluatatsiyasi va tamirlash (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- –профилактик тадбирларга кетган ҳаражатлар;
1.6-расм. Профилактик тадбирларнинг оптимал даврийлигини танлаш учун графиклар. Т У –технологик зарар; П Т –даврийлик, муддат; ОПТ П Т . –оптимал даврийлик; П З –профилактик тадбирларга кетган ҳаражатлар; КТ З –капитал таъмирлаш ҳаражатлари. 1.4. Қишлоқ хўжалиги корхоналаридаги электр ускуналаринг режали техник қарови ва уларни таъмирлаш (ҚХКЭУРТҚваТ) Қишлоқ ва сув хўжалигида электр ускуналарнинг эксплуатациясини ташкил қилиш масалаларини (ППРЭ) системаси аниқлайди. Бу норматив ҳужжат электр ускуналарнинг иш шароитини классификациялашни, техник қаров ишларини қайд қилишни, ташкил қилишни, зарур эҳтиёт қисмлар, ёқилғи-мойлаш маҳсулотларини, меҳнат сарфини, иш кучини ҳисоблайдиган тавсияномаларни ўз ичига олади. Бу ҳужжатга кўра барча электр ускуналарда режага биноан ўз вақтида ремонт ва техник қаров ишлари бажарилиши керак. Уларнинг муддатлари шу ускуналар хизмат вақтига, иш шароитларига ва асосан атроф-муҳитига боғлиқ равишда белгиланади. Ўз вақтида ўтказилган техник кўрик ва ремонт ишлари электр ускуналарнинг фойдаланиш муддатини 2-3 марта оширади ҳамда эксплуатация сарф харажатларини 25- 30% га камайтиради. Электр ускуналарни техник хизмати ва ремонти системаси қуйдагиларни ўз ичига олади: 1. Электр ускуналарини техник қарови ва ремонтидаги тадбирларни белгилаш; 2. Техник қаров ва ремонт ўтказиш муддатлари; 3. Профилактик тадбирларни режалаштириш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш; 4. Энергохўжалик ходимларига иш ҳаққини тўлаш тизимини (системасини) ишлаб чиқиш; 5. Электр хўжаликни эхтиёт қисимлар ва материаллар билан таъминлашни ташкил қилиш; 6. Техник қаров, ремонт услубларини ишлаб чиқиш ва сифатини назорат қилиш; 15 7. Техник қаров ва ремонт графигини ишлаб чиқиш; 8. Техник қаров ва ремонт ишларини бажариш учун ишлаб чиқариш базасини ишлаб чиқиш; 9. Техник меъёрий катталикларни ишлаб чиқиш (меҳнат сарфи, тўхташ муддатлари). Электр ускуналарни техник хизмати ва ремонти қўйидаги ишларни ўз ичига олади. Техник хизмат кўрсатиш – электр ускуналарни эксплутация давомида соз-ишчи ҳолатда сақлаб туриш учун зарур ишлар комплексидир. Техник хизмат кўрсатиш ишлаб чиқариш ва ремонт оралиғида бўлиши мумкин. Ишлаб чиқариш техник хизмат кўрсатишда электр ускуналари тозаланади. Чанглари артилади ва маҳкамланишлари текширилади. Ремонт оралигида техник хизмат кўрсатишда электр жиҳозлар нормал ишлаши текширилади, ишга тушириш-бошқариш воситалари, назорат ўлчов асбоблари кўрилади, майда носозликлар йўқотилади. Жорий ремонт – асосий профилактик тадбир бўлиб, электр ускунани бетўхтов ва ишончли ишлашини таъминлайди. Бунда электр ускунанинг тез эскирувчи қисимлари тузатилиб ундан ишчи ҳолатида кейинги ремонтигача фойдаланилади. Капитал ремонтда электр ускунанинг барча қисимлари тўла ремонт қилинади, зарур бўлса баъзи қисимлари янгиланади. Download 3.16 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling