Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси
Электр ускуналарнинг иш режимларини оптималлаштириш
Download 3.16 Mb. Pdf ko'rish
|
Рахматов А.Д Исақов А.Ж Байзаков Т.М Юнусов Р.Ф Еlektr uskunalar ekspluatatsiyasi va tamirlash (1)
3.6. Электр ускуналарнинг иш режимларини оптималлаштириш Электр ускуналарнинг иш самарадорлиги бажарилган бирлик иш миқдорига боғлиқ бўлиб, турли факторлар билан аниқланади. Айниқса истеъмолчилар қуввати муҳим рол ўйнайди. Қишлоқ ва сув хўжалигида кўплаб автоматлаштирилган электр юритмаларни қўлланилиши электр юкламаларни тўғри танланишини талаб қилади. қишлоқ ва сув хўжалигидаги электр юритмаларнинг самарадорлик мезонлари ва уларнинг юкланиши орасидаги боғлиқлик мураккаб, ночизиқли ҳарактерга эга. Паст юкланишларда оширилган қувватли электр мотор қабул қилинганда электр юритма паст энергетик кўрсаткичларга эга бўлади. Юкланишнинг оширилиши электр юритмаларни энергетик кўрсаткичларини оширади, лекин бунда электр мотор қизиб ишлайди, унинг ишончлилиги пасаяди. Фақат оптимал юкланишдагина электр мотор самарали ишлайди, ҳаражатлар йиғиндиси минимал бўлади. Электр моторларни танлашда юкламадан фарқли 34 қувватли моторлар олинса, хўжалик учун қўшимча ҳаражатлар ортади технологик зарар юзага келади. Электр моторларни оптимал юкланиши бўйича танлашнинг мақсади ҳар бир ҳолатни яхши ва ёмон томонларини кўрсатиб, уларни солиштириб, самарадорлик мезонларини топиб, электр моторларни самарали эксплуатацияси мезонлари бўйича энг қулай вариантларни аниқлашдан иборатдир. Жумладан самарадорлик мезонларидан бири сифатида мотордаги исрофлар йиғиндиси олиниши мумкин. Электр моторнинг юкланишини ундаги қувват исрофлари йиғиндиси бўйича оптималлаштириш мумкин. Электр моторлар назариясида аниқланилиши бўйича мотордаги қувват исрофларни йиғиндиси, юкланиш коэффициенти к х й Р Р Р Р / / га тенг бўлганда минимал бўлади, бу ерда к х Р Р , – моторни салт ишлаши ва қисқа туташув қувват исрофлари. Юқоридаги ифода масалани электр таъминот тизимидаги исрофларни ҳисобга олмай аниқланган. Реал фактор, шароитларни ҳисобга олиб электр моторларни юкланиш режимларини оптималлаштиришда фақат моторни эмас, бутун « М – Э – Т – Х »системани таҳлил қилиш зарур, бу ерда М – манбаа Э – энергетик қурилма Т – технологик объект Х – электротехник хизмат. Электр моторни барча кўрсаткитчларини ҳисобга олган ҳолда юкланиш коэффициенти қуйидагича аниқланади: к к x х q К СР q К СР (3.6) бу ерда С = 1,1…1,2 – Электр таъминот тизими ҳисобига қўшимча исрофларни ҳисобга олувчи коэффициент. К – реактив қувват эквиваленти, электр моторнинг реактив қуввати ҳисобига тармоқда юзага келган актив қувват йўқотилиши ) / 18 , 0 12 , 0 ( кВА кВт К к х q q , -салт ишлаш ва қисқа туташув реактив қувватлари, (нисбий катталиклар). Электр моторда магнитланиш реактив қуввати доим унинг қисқа туташув реактив қувватидан (сочилиш қувват) катта бўлади, яъни 1 2 манбаа – энергия истеъмолчи – технологик объект – хизмат кўрсатиш тизими системасида қувват исрофи бўйича оптимал юкланиш двигателнинг фойдали иш коэффициенти бўйича белгиланган оптимал юкланишидан доим катта бўлиб қолади. Турли хил мезонлар бўйича оптимал юкланиш турлича бўлиб қолади 95 , 0 8 , 0 ; 8 , 0 7 , 0 2 1 ва эксплуатация шароитларини комплекс ўрганилганда ва реал факторларни ҳисобга олинганда оптималлаштириш натижаларига аниқликлар киритилиши мумкин. Шу билан биргаликда асинхрон моторларнинг энергетик кўрсаткичлари юкланиш режимлари ўзгарганда турғун бўлиб қолишини айтиб ўтиш лозим. Юкланишнинг 35 оптимумдан ±30%га огиши мотордаги қувват исрофини 7%гача ошишига олиб келади. Фақат юкламанинг 40% ва ундан пастга кетиши фойдали иш коэффициентининг тез пасайишига олиб келади. Электр юритмадаги қувват исрофини тубдан камайтириш, энергетик кўрсаткичларни яхшилаш учун электр моторларни эксплуатацияда тўғри танлаш билан биргаликда моторларни лойиҳалаш ва тайёрлаш жараёнидаёк реактив қувватларни мувозанатловчи элементлар билан ишлаб чиқиш зарур. Қишлоқ ва сув хўжалиги электр тармоқларидаги истеъмолчиларнинг тарқоқлиги тармоқлар узунлигининг меъёридан катталиги, қайта-қайта (4-5 марта) трансформацияланиши электр таъминот тизимининг фойдали иш коэффициенти паст бўлишига ва бутун манбаа – энергия истеъмолчи – технологик объект – хизмат кўрсатиш тизимининг энергетик кўрсаткичларининг паст бўлишига олиб келади. Download 3.16 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling