Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси


Электр ускуналарни техник қаров ва жорий таъмирлашда


Download 3.16 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/107
Sana18.10.2023
Hajmi3.16 Mb.
#1707645
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   107
Bog'liq
Рахматов А.Д Исақов А.Ж Байзаков Т.М Юнусов Р.Ф Еlektr uskunalar ekspluatatsiyasi va tamirlash (1)

 
4.5. Электр ускуналарни техник қаров ва жорий таъмирлашда
диагностика қилиш 
Замонавий техник хизмат ва ремонт технологияларида диагностика 
воситаларидан кенг фойдаланилади. Кўпчилик техник эксплуатация амаллари 
электр ускуналарни техник диагностикаси натижаларига қараб техник хизмат 
4.4-расм. Босилиш кучи ошганда (1)
ва камайганда (2) контакт жойининг 
ўтиш қаршилигининг ўзгариши. 


53 
ва жорий ремонт ҳажми (таркиби) ва муддатлари аниқланади. Техник 
диагностика натижаларига кўра электр ускуналарни созлиги аниқланиб, 
бутунлай яроқсиз ҳолга келган қисми рўйҳатдан чиқарилади, янгисига 
алмаштирилади. Техник хизмат кўрсатишда диагностика электр ускунанинг
умумий техник ҳолатини аниқлаб, навбатдаги техник хизмат кўрсатиш ва 
жорий ремонт зарурати белгиланади. Диагностика ҳажми минимал бўлиб, 
электр ускунанинг айрим кўрсаткичларини текширилади ва унинг умумий 
техник ҳолати (ишга яроқлилиги) аниқланади. Техник хизмат кўрсатиш 
пайтидаги диагностикада аниқланадиган кўрсаткичлар 4.2 жадвалда 
келтирилган. 
Жорий ремонтда техник диагностика электр ускуналар қисмлари ва 
деталларининг қолдиқ ресурсини аниқлаш, уларни тузатиш ёки алмаштириш 
хақида ҳулоса қилиш, ҳамда капитал ремонт муддатларини белгилаш учун 
ўтказилади. Жорий ремонтда диагностика қилинадиган кўрсаткичлар ҳам
4.2-жадвалда белгиланган. 
Электр ускуналарда (электр моторларда) изоляция сифати фаза-ер (нол) 
орқали ўтган ток миқдорини меъёрий қийматилари билан солиштирилиб 
аниқланади. Агар электр моторда изоляция орқа ўтиш токи меъёрий 
қийматларидан ортиқ бўлса лекин симметрик бўлса, изоляция нам бўлиб 
қолган ёки ифлосланган бўлади. Агар ток миқдори меъёридагидан 1,5…2,0 
баробар кўп бўлса ва фазаларда турлича бўлса, изоляцияда дефект борлигини 
билдиради. Дефект жойини аниқлаш учун дефекти бор фаза изоляциясидан 
ўтиш токи аниқланади, бунда бошқа фазалар ерланмайди ва ерга улаб 
ўлчовлар такрорланади. Биринчи ҳолатда ўтиш токининг катталиги фаза 
билан корпус орасидан изоляция кетганлигини кўрсатса, кейинги ҳолатда-
фазалараро изоляция дефектини кўрсатади. Роторнинг диагностикасида 
унинг қисқа туташтирилган чўлғамлари бутунлиги текширилади. Улар носоз 
бўлса мотор титраб, шовқин билан ишлаб туради, айниқса юкланиш ортганда. 
Титраш ва шовқин амплитудаси миқдори моторнинг сколжениесига боғлиқ 
бўлади. Мотор тармоғига уланган амперметр ҳам барқарор бир токни 
кўрсатиб турмайди. Амалда ротор чўлғамларини бутунлигини аниқлаш учун 
статорнинг бир ёки икки фаза чўлғамларига (0,1…0,15)U
н 
кучланиш бериб 
роторни қўл билан секин айлантириб кўрилади ва статор тармоғидаги ток 
ўлчанади. Агар ротор носоз бўлса, статор чўлғамидаги ток миқдори роторни 
айланишида ўзгаради. Қанчалик кўп узилишлар бўлса, ротор чўлғамида 
статор токининг ўзгариши 10%дан ортмаса ротор яроқли, акс ҳолда яроқсиз 
деб хулоса қилинади. Роторни ечиб олиб, унинг носоз жойи топиб 
тузатилади. 
Қиздириш қурилмаларига техник хизмат кўрстишдаги техник 
диагностикада 
қиздириш 
элементларининг 
изоляцияси 
қаршилиги 
аниқланади, номинал кучланишда токи ўлчаб кўрилади, қиздириш 
элементларининг қаршилиги ўлчанади, автомат регуляторни ишга тушиш 
кўрсаткичлари текширилади, ўрнатилган ҳарорат, муҳит ҳарорати 
қурилмадан чиқишда ўлчаб кўрилади. 


54 
Паст кучланишли аппаратларнинг техник ҳолатини баҳолаш учун 
ПООР системаси бўйича қуйидаги катталиклар аниқланади. Ғалтакларни ва 
токли қисмларнинг изоляцияси 100 Вли мегомметр билан, чўлғам билан ёки 
ерга уланган қисми орасида изоляция ўлчанади: 
МОм
R
из
5
,
0

. Контакт 
қисмларида кучланишнинг пасайиши доимий токда: магнит юриткичлар ва 
автомат ажраткичларда – 0,07 В, номинал ток 50А дан юқори бўлса; - 0,11В, 
агар номинал ток 50А гача бўлса; силжиб юрувчи контактлари бўлган 
аппаратларда (рубильник, пакетник) – 0,02 В. Контакт тузилишининг бошқа 
кўрсаткичлари аввалги бўлимда кўрилган. Автомат ажратгичларнинг 
электромагнит расцепителларининг. Ишга тушиш токи ўрнатилган токдан 
30% дан кам фарқ қилиши зарур. А3120, А3130, А3140, АП-50 автоматларда 
эса – 15% дан кам бўлиши зарур. Тўхтовсиз ишга тушиш тармоқ токидан 10 
баробар ток бўлганда юз бериши зарур. Автомат ажраткичнинг иссиқлик 
расцепителида атроф муҳит 
С
0
25
бўлганда ва юклама 
н
I
1
,
1
,
н
I
35
,
1
ва 
6
н
I
бўлганда ишга тушиш вақти мос равишда 1 соат, 30 мин ва 10 сек бўлиши 
зарур. 
Токли иссиқлик релеси ишга тушиш вақти, ток 
н
I
25
,
1
бўлганда, 20 
минутдан ошмаслиги зарур. Тармоқда номинал ток бўлганда реле ишга 
тушмаслиги зарур. Техник диагностика ишларини техника хавфсизлиги 
қоидалари ва техник эксплуатация қоидаларини яхши биладиган техниклар, 
инженерлар ва тажрибали электромонтёрлар ўтказади. 

Download 3.16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling