Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси


Download 3.16 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/107
Sana18.10.2023
Hajmi3.16 Mb.
#1707645
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   107
Bog'liq
Рахматов А.Д Исақов А.Ж Байзаков Т.М Юнусов Р.Ф Еlektr uskunalar ekspluatatsiyasi va tamirlash (1)

Текшириш учун саволлар 
1. Диагностика нима?
2. Диагностика ҳақида умумий маълумотлар беринг? 
3. Электр ускуналарни профилактик синовлари ҳақида айтиб беринг. 
4. Изоляция қандай диагностика қилинади? 
5. Контактлар диагностикаси нима? 
6. Техник хизмат кўрсатиш ва жорий таъмирлашдаги диагностика ҳақида 
айтинг? 


55 
2-қисм. ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ЭЛЕКТР УСКУНАЛАРИ
ЭКСПЛУАТАЦИЯСИ
 
5-боб. ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИНИ ЭКСПЛУАТАЦИЯ ҚИЛИШ 
 
5.1. Кучланиши 1000 В ва ундан юқори ҳаво электр узатиш
электр тармоқларини эксплуатация қилиш 
Электр тармоқлари очиқ усулда изоляциясиз симларда бажарилган ёки 
изоляцияли ва механик зарарланишдан ҳимояланган-кабель кўринишида 
бўлиши мумкин. Улар истеъмолчиларни электр энергияси билан узлуксиз 
таъминлаб туриш учун хизмат қилади. Ҳаво электр узатиш тармоқлари содда, 
нисбатан арзон, эксплуатацияси енгил бўлиб, қишлоқ хўжалиги тармоқларида 
кенг тарқалган. Улар ток ўтказувчи симлардан, таянчлардан ва 
изоляторлардан иборат бўлади. Очиқ ҳаво таъсирида ҳаво электр узатиш 
тармоқлари аста-секин эскириб боради. Ёғоч таянчлар эса чириб боради. 
Ўтказгич симлар токнинг иссиқлик ҳамда динамик таъсирлари остида 
бўлади. Яна улар атмосферанинг турли хил таъсирида бўлади (шамол, қор, 
музлаш, яшин, ва ҳ.к.). Изоляторлар кўпинча механик зарарланиши ҳам 
мумкин. Буларнинг олдини олиш учун маълум бир техник эксплуатация чора 
тадбирлари кўрилади. У электр тармоқларининг кафолатли ишлашини 
таъминлайди. Электр энергия таъминотининг кафолатлилиги кўпинча қишлоқ 
ва сув хўжалиги объектлари учун катта аҳамиятга эгадир, айниқса, йирик 
чорвачилик комплекслари, иссиқхоналар, мева омборлари учун зарурдир. Бу 
корхоналарда электр энергия узилишлари катта моддий зарар келтиради ва 
ноқулайликлар келтириб чиқаради. Электротехник хизмат ходимлари ҳаво 
электр тармоқларининг барча элементларини доимо яроқли ҳолда тутиши 
керак. Бунда қуйидагилар бажарилиши шарт: 
-ҳаво электр узатиш тармоқларида ток юкланиши (нагрузка) нормада 
ушлаб турилиши керак; 
- ҳаво электр узатиш тармоқларини доимо назорат қилиб туриш зарур; 
- ҳаво электр узатиш тармоқларининг режали профилактик синов ва 
ўлчовларини, таъмирлаш ишларини ўз вақтида бажариш; 
- ҳалокатларни чуқур таҳлил қилиб, уларнинг сабабларини аниқлаш 
ҳамда уларни олдини олиш учун тадбирлар ишлаб чиқиш керак. Барча ишлар 
техник эксплуатация қоидалари ва техника хавфсизлиги қоидалари асосида 
олиб борилиши. 
Техник эксплуатация қоидаларига биноан изоляциясиз симларда руҳсат 
берилган ҳарорат 65
0
С қилиб белгиланган. Бунда ҳаво электр тармоқлари 
юкламаси, атроф-муҳит ҳарорати 
С
t
м
атр
0
.
35

учун олинган. Бошқа 
ҳароратларда эса ток:
x
рб
рб
н
к
t
t
t
t
I
I



ёки 
35
65
65



t
I
I
н
к
(5.1) 
бу ерда : 
рб
t
-симларда руҳсат берилган қизиш ҳарорати. 
рб
t
=65
0
С 


56 
х
t
- атроф-муҳитнинг ҳисобий ҳарорати. 
х
t
- =35
0
С. 
Ҳаво электр узатиш тармоқларининг қарови режали (доимий) ва 
режадан ташқари бўлиши мумкин. Доимий қаровлар кундузги, тунги, 
баландликдаги, текширувчи ва назорат қилувчи бўлади. 
Кундузги қаровлар бир ойда бир марта ўтказилади. Ҳаво узатиш 
тармоқларининг барча элементлари кўздан кечирилади. Уларнинг юқори 
қисми дурбин билан кузатилади. Уланган ва маҳкамланган жойлари 
текширилади, тунги ёритиш элементларининг созлиги аниқланади. Юқорига 
чиқиб ўтказиладиган қаровларда (6 ойда бир марта) тармоқ ажратиб 
қўйилади. Изоляторлар ва арматуранинг маҳкамланган жойлари ҳамда 
ўтказгичларнинг таранглилиги текширилади. 
Текшириш қаровлари инженер техник ходимлар томонидан турли 
муддатларда бажарилади ва ҳаво тармоқларининг ҳолати кузатилади. Барча 
носозликлар ўз вақтида бартараф этилиши керак. Навбатдан ташқари 
қаровлар ҳалокатлардан кейин оғир табиий офатларда, кучли шамолда
туманда, ва музлашда, сув тошганда, қаттиқ совуқ ёки иссиқда), ҳамда ҳаво 
электр тармоқлари автоматик ажратилганда ўтказилади. Ҳаво электр 
тармоқларининг барча носозликлари махсус журналга ёзиб борилади. 

Download 3.16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling