Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси


Download 3.16 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/107
Sana18.10.2023
Hajmi3.16 Mb.
#1707645
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   107
Bog'liq
Рахматов А.Д Исақов А.Ж Байзаков Т.М Юнусов Р.Ф Еlektr uskunalar ekspluatatsiyasi va tamirlash (1)

5.2. Профилактик текшириш ва ўлчовлар 
Тупроқ намлиги маълум даражада бўлганда (30-60%) ҳаво электр 
узатиш тармоғининг ёғоч таянчлари тез чирийди. Уларнинг ҳолати ер 
сатҳидан 30-40 см чуқурликда ва юқориги бандажлар остида текширилади. 
Чириш чуқурлиги уч жойдан кўринишига қараб таянчнинг эквивалент 
диаметри аниқланади. Бунда шуплар, буравчик, пружинали ПД-1 асбоби 
ишлатилади. Ерга уловчиларни текширишда ер кавлаб кўрилади ва унинг 
чуқурлиги текширилади( С=0,5 м гача). Ерга уловчилар, агар металл 
қозиқлардан иборат бўлса, ҳайдов ерлар 1 метргача текширилади. Ерга 
уловчилар қаршилиги МС 0,7; М-416 асбоблари билан энг қуруқ мавсумда, 
яъни ёзда текширилади (5.1-расм). 
5.1-расм. М-416 асбобида ҳаво
электр узатиш тармоқлари 
таянчларининг ерга уланиш 
қаршилигини аниқлаш схемаси. 
1-ерга уловчи, 2-кучланишли 
қозиқ. 3-токли зонд. 


57 
Ҳаво электр узатиш тармоқлари электр ускуналарининг планли олдини 
олиб техник қаров ва таъмир графигига кўра жорий ва капитал таъмир 
қилинади. Жорий таъмирда тармоқда пастда ва юқорида қаров қилинади, ёғоч 
таянчлар чириганлиги текширилади, бандажларнинг қисилиш зичлиги 
текширилади, оғиб қолган таянчлар эса тўғриланади. Носоз изоляторлар 
алмаштирилади, бўш тортилган симлар қайтадан таранг тортилади. Ҳаво 
электр узатиш тармоқлари атрофида ўсган дарахтларнинг шох-шаббалари
буталанади. 
Режали капитал таъмирлашда жорий таъмирдаги ишлар бажарилади. 
Режа бўйича таянчлар алмаштириб борилади. Ёғоч таянчли ҳаво электр 
узатиш тармоқлари ҳар 3 йилда жорий таъмирланади. Темир бетонли ҳаво 
электр узатиш тармоқларида эса ҳар 6 йилда бир жорий таъмир ўтказилади. 
Таъмирлаш ишлари олдидан таъмирловчилар гуруҳи йиғилади, керакли
эҳтиёт қисмлар ва материаллар олинади, асбоблар текширилади. Таъмирлаш
ишларига руҳсат берилгандагина улар бажарилади. Жорий ва капитал 
таъмирлаш учун зарур материаллар ва эҳтиёт қисмлар миқдори меъёрий 
хужжатларга кўра олинади. 
5.2-расм. Қайта ерга уланиш 
тармоғининг қаршилигини ўлчаш 
учун ИЗС-асбобининг схемаси. РТТ-
юқори сезгирликка эга бўлган ток 
трансформатори. З-қайта ерга улагич. 
5.3-расм. Электр моторни ноллаш 
тармоғининг ҳолатини аниқлаш учун 
ИЭС-асбобини уланиш схемаси. 
Ҳаво электр узатиш тармоқларида кучланишни узмасдан ерга 
уланишлар қаршилигини ўлчаш учун турли схемалар ва усуллар ишлаб 
чиқилган. 5.2-расм ва 5.3-расмда ИСЗ асбоби ёрдамида электр қурилмалар ва 
тармоқларда ерга ўтаётган ток йўлининг қаршилигини ўлчаш схемаси 
кўрсатилган. Бу схема билан нейтрали ерга уланган 0,4 кВ ли тармоқларда 
ўлчов бажарилиши мумкин. ИСЗ асбоби воситасида ўлчовлар нол ва ерга 
уланиш тармоқларини ажратмасдан амалга оширилади.
Бу схемалар билан 100 мА дан 10 А гача ерга кетиш токи ва 0,1 дан 10 
Омгача тармоқ қаршилигини ўлчаш мумкин. 

Download 3.16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling