Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси
Электротехник хизматнинг техник хизмат кўрсатиш базасини
Download 3.16 Mb. Pdf ko'rish
|
Рахматов А.Д Исақов А.Ж Байзаков Т.М Юнусов Р.Ф Еlektr uskunalar ekspluatatsiyasi va tamirlash (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- I, II, III
10.8. Электротехник хизматнинг техник хизмат кўрсатиш базасини
лойиҳалаштириш. Электротехник хизматнинг техник хизмат кўрсатиш базаси қуйидагилардан иборат: стационар ва ҳаракатла-нувчи техник воситалари комплекси – электр ускуналарнинг ишончлилигини ошириш учун. Электротехник хизматнинг техник хизмат кўрсатиш базасини ишлаб чиқиш мумкин агарда қуйидаги талаблар бажарилса: вилоят, туман ва хўжаликларда техник воситалар ва функцияларнинг таркиби мосланиши; таъмирлаш ва 147 хизмат кўрсатиш ишларнинг оператив ва сифатли бажарилиши; воситаларнинг максимал қўлланилиши; электр ускуналарни эксплуатация қилишда ҳаражатларнинг камайиши. Электротехник хизматнинг структурасини танлаш номограммаси бўйича электротехник хизматни бошқариш структураси аниқланади (10.8-расм). Техник хизмат кўрсатиш базалари моддий-техника билан таъминланиши бўйича учта дара-жага бўлинади: вилоят, туман ва хўжалик. Улар хизмат кўрсатиш ҳудуди, иш таркиби ва техник воситалари бўйича ажралади. 10.8-расм. Электротехник хизматнинг структурасини танлаш номограммаси: I, II, III – территориал, худудий ва функционал структураларининг зоналари. Техник воситалари таркиби ва сони электр ускуналар техник эксплуатациясининг технологик жараёнлар таркиби ва йиллик сермеҳнатлиги бўйича аниқланади: o oi i i Ф T М (10.18) бунда oi Ф – воситаларни қўллаш йиллик вақт фонди; o = 0,7…0,9 – воситаларни қўллаш коэффициенти. Бу масалани бошқа усул – норматив маълумотлари – бўйича ечиш мумкин. Туман марказлаштирилган Электротехник хизматнинг техник воситаларини танлаганда қуйидаги маълумотларни эътиборга олиш керак: базада 800 ШЭБ иш ҳажми бажарилиши керак (ҳар хил электр ускуналарга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш); монтаж, ишга тушириш ва ростлаш ишларини бажариш керак; марказлаштирилган ҳолда назорат ўлчовларни ва синовларни ўтказиш. Базанинг режасига қимматбаҳо тенологик 148 қурилмаларни эксплуатация қилиш ишлари кириш керак; ҳар хил электр ускуналарни капитал ремонт килиниши иқтисодий ҳисоби бўйича бажарилиши керак. База таркибига қуйидаги бино ва иншоотлар кириши лозим: административ-ишлаб чиқариш бинолари; тайёрлаш-монтаж ишларини бажариш бўйича ёпиқ майдонлар; янги ва таъмирланган ускуналарни, ремонт фондини ва ҳар хил материалларни сақлаш омборхонаси; автогараж; транспорт воситалари ва техникани ювиш учун ёпиқ майдон; ёнғинга қарши резервуар [10, 31]. Электр ускуналарга техник хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш пункти ҳар хил ЭУ ларни таъмирлаш, ростлаш ва синаш, инструмент-ларни, материалларни ва запас қисмларни сақлаш учун мулжалланган. Электрик пости эса майда слесарлик ишларни бажариш, бригада (бўлим) инструментларини, материалларини, запас қисмларини ва техник ҳужжатларни сақлаш учун мўлжалланган. Электр ускуналарга техник хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш пункти ёки электрик пости лойиҳаси қуйидагиларни киритади: ишлаб чиқариш майдонларни ҳисоблаш; технологик компановка қилиш ва бўлим таркибини аниқлаш; техник воситаларини танлаш; объектни электрлаштириш бўйича ҳужжатларни тайёрлаш [10, 31-37]. Техник воситалари ва уларнинг ташкилий усуллари кўпаябергани бўйича эксплатацион масалалари ҳам ўзгаради ва ечиш керакли масалалар кўпаяди. Уларни оптималлаштириш қийин ва кўп вақт олади. Лойиҳанинг нархи ўсиб кетади. Айтиб ўтилган масалаларни оптимал ечиш учун электрон ҳисоблаш воситаларидан ва тайёр программалардан кенг фойдаланиш керак. Электротехник ускуна ва иншоотлар эксплуатацияси жараёнларида қуйидаги оптимизацион масалалар ЭҲМ да ечилиши мумкин: объектдаги электр юкланишларни ва иш ҳажмини аниқлаш; Электротехник ускуна ва иншоотларга техник хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш даврийлигини аниқлаш; электромонтёрлар сонини ҳисоблаш; Электротехник ускуна ва иншоотларга техник хизмат кўрсатиш ва жорий таъмирлаш графигини тўғрилаш; техник-иқтисодий кўрсаткичларни ҳисоблаш ва ҳ.к. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling