Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси
Download 3.16 Mb. Pdf ko'rish
|
Рахматов А.Д Исақов А.Ж Байзаков Т.М Юнусов Р.Ф Еlektr uskunalar ekspluatatsiyasi va tamirlash (1)
Ўзгарувчан ток машиналари. Ўзгарувчан ток машиналари статорининг
чулғами асинхрон ва синхрон электр моторларда бир хил белгиланади. Статор чулғамлари очиқ, юлдуз ва учбурчак схемаларида (12.5-расм, а,б,в} уланиши мумкин. Бу схемаларда қуйидагича белгилашлар кўзда тутилган (12.2-жадвал). 12.5-расм. Статор чулғамларининг уланиш схемалари: а-очиқ усулда, б-юлдуз усулида, в—учбурчак усулида Статор чулғамларини очиқ схемада улаш энг кўп тарқалган. Одатда моторь паспортида икки хил кучланиш кўрсатилади: 220/380 ва 380/660 В. Таъминловчи тармоқнинг вазифасига қараб, чўлғамлардан чиқарилган олтита сим чулғамларни осонгина юлдуз усулида улаш (бунинг учун Cl, C2 ва СЗ учлар ўзаро туташтирилади) ёки учбурчак усулида улаш (бунинг учун мой ҳолда Cl—С6, C2—С4 ва СЗ—С5 учлар ўзаро туташтирилади) имконини беради (12.5-расм, а). Масалан, 220/380 В кучланишга мўлжалланган моторлар статорининг чулғамлари 380 В ли тармоқ учун юлдуз усулида ва 202 В ли тармоқ учун учбурчак усулида уланиши мумкин. Агар статор 171 чулғамида белги бўлмаса, ўзгарувчан ток машиналари чулғамларининг учлари тўғри уланганини текшириш керак (12.6-расм). 12.2-жадвал Асинхрон моторлар чулғамлари чиқиш учларининг белгиланиши Чулғамларнинг уланиш схемаси Чиқиш учлари бошининг белгиланиши Чиқиш учлари охирининг белгиланиши Очиқсхема: биринчи фаза иккинчи фаза учинчи фаза Юлдуз схемаси: биринчи фаза иккинчи фаза учинчи фаза Учбурчак схемаси: биринчи фаза иккинчи фаза учинчи фаза С1 С2 С3 С1 С2 С3 С1 С2 С3 С4 С5 С6 Таъминловчи манбаа (аккумулятор ёки қуруқ элемент) фазалардан бирига переключатель ёрдамида уланади (12.6-расм, а), бошқа фазаларнинг чиқиш учларига эса вольтметр PV ни шундай улаш керакки, бунда таъминловчи манбадан кучланиш берилганда асбоб стрелкаси ўнгга сурилсин. Бу ҳолда батареянинг «плюси» ва вольтметрнинг «минуси» фазаларнинг бир хил номли чиқиш учларига уланади. 12.6-расм. Статор чўлғамининг чиқиш учларини текшириш схемалари: а-битта-биттадан улаб, б-жуфт- жуфт улаб: Б ва О-чўлғамнинг боши ва охири Чиқиш учлари белгиларининг тўғрилиги фазаларни жуфт-жуфт қилиб улаш билан ҳам текширилади. Иккита кетма-кет уланган чулғамлар ёки фазалар таъминловчи манбага, учинчиси эса вольтметрга уланади. Агар биринчи иккита чулғам бир хил номли чиқиш учларига уланган бўлса (12.6- расм, б), батарея уланганда вольтметр стрелкаси оғмайди. Download 3.16 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling