Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси олий ва ўрта


Қурилишнинг ташкилий шакллари (янги қурилиш


Download 6.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet113/249
Sana21.11.2023
Hajmi6.38 Mb.
#1791531
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   249
Bog'liq
44-y-Investisiyani-tashkil-etish-va-moliyalashtirish.Darslik-N.G.Karimov-va-bosh.-Т-2011

5.9.Қурилишнинг ташкилий шакллари (янги қурилиш, 
таъмирлаш, кенгайтириш, техник қайта жиҳозлаш). 
Капитал 
қўйилмалар 
иқтисодий 
жихатдан 
капитал 
инвестицияларни англатади, улар деярли бир мазмунни билдиради. 
Улар маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш соҳасида 
киритиладиган инвестицияларни – қўйилмаларни – харажатлар 
мажмуасини англатади. Шу ўринда, капитал қўйилма ёки капитал 
инвестицияларнинг реал инвестициялардан фарқлаб олиш зарур. Реал 
инвестициялар физик объектларга киритиладиган инвестициялар 
мажмуасини билдириб, улар нафақат маҳсулот ишлаб чиқариш ёки 
хизматлар кўрсатиш объектларига киритиладиган инвестицияларни 
англатади, балки бошқа турдаги ноишлаб чиқариш объектларига ва 
тижорат мақсадлари кўзланмайдиган сохаларга, хусусан ижтимоий 
самара олиб келувчи сохаларга хам киритиладиган инвестициялардан 
иборат бўлади. Реал капитал қўйилмалар эса, фақат ишлаб чиқариш 
фондларини такрор ишлаб чиқариш билан боғлиқ харажатларни ўз 
ичига олади.
Капитал қўйилмаларнинг таркибий тўзилиши қуйидагилардан 
иборат: 


410 
1. Капитал қўйилмаларнинг тармоқ тўзилиши, яъни жамият 
миқёсида капитал қўйилмаларнинг тармоқлар бўйича сарфланган 
қийматини англатади; 
2. Капитал қўйилмаларнинг технологик тўзилиши, яъни асосий 
фондларнинг актив элементлари ва пассив элементларига сарфланган 
харажатлар нисбатини англатади. Актив элементлар деганда, ўз 
қийматини бевосита маҳсулот ёки хизматлар таннархига ўтказувчи, 
бевосита амортизацияланувчи элементлар ва объектлар тушунилади, 
буларга технологик ускуналар, машина ва қурилмалар қиймати мисол 
бўлади. Пассив элементлар эса ўз қийматини таннарх таркибига 
билвосита киритиб борувчи объектлар ва воситалар қийматини 
англатади. Уларга бино-иморатлар, мебель, офис жиҳозлари, 
компьютер техникаси ва моддий ва номоддий объектлар мисол бўла 
олади; 
3. Капитал қўйилмаларнинг такрор ишлаб чиқариш тўзилиши, 
яъни мавжуд объектларни қайта тиклаш ва техник жиҳатдан қайта 
қуроллантириш, янги объектларни барпо этиш ва харакатдаги 
корхоналарни кенгайтириш бўйича қилинган харажатларнинг 
нисбатига айтилади. 
Капитал қўйилмалар қиймати давлат, корпоратив ва хусусий 
инвестицияларни режалаштириш жараёнида қўлланилади, улар 
асосида инвестицион фаолият прогнозлаштирилади. Йиллик 
ўзлаштирилиш зарур бўлган капитал қўйилмалар ҳажми давлат 
инвестиция дастурида кўрсатиб ўтилади. Капитал қўйилмалар ҳажми 
дастур таркибидаги дастлабки хужжат прогнозда акс эттирилади. 
Капитал қўйилмалар ҳажми Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт 


411 
вазирлиги 
томонидан 
белгиланади, 
қўйилмалар 
қийматини 
аниқлашда, Молия вазирлиги ва Марказий банк ҳам иштирок этади 

Download 6.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling